Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган, 1-иловада кўрсатилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда (кейинги ўринларда — мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган синфлар) фаолият юритаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
ихтисослаштирилган синфлар учун зарур бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларига мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилади;
ихтисослаштирилган синфларда ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
б) ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар, жамоатчилик ўртасида ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, улардаги таълим-тарбия жараёни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
в) ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабули юзасидан мактабларда қабул комиссияси ташкил этилишини ва уларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлаш;
г) ҳар йили 1 августга қадар қабул жараёнлари учун жисмоний тайёргарлик топшириқларини тайёрлаш ва тест синовлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
д) ихтисослаштирилган синфлар учун ўқув режа ва дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, айрим фанларнинг чуқур ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарли шароитлар яратиш;
е) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштириш;
ж) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
ихтисослаштирилган синфлар ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор услуб ва шаклларини, янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
белгиланган тартибда ихтисослаштирилган синфларни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига тўлиқ улаш ва ўқувчиларнинг ундан доимий равишда фойдаланишларини таъминлаш;
з) ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан, спорт секцияларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан талаб этиладиган маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин.
6. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 апрель,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда — мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган синфлар) мақсади ва асосий вазифаларини, ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни ўқишдан четлатиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган синфларда таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Халқ таълими вазирлиги) томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
3. Умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади.
юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ва ватанпарварлик туйғусига эга интеллектуал ривожланган ёшларни тарбиялаш;
она Ватан келажаги учун ўзига масъулиятни оладиган, Ватан шаънини ҳимоя қилишга тайёр, мустаҳкам қараш ва қатъий фуқаролик позициясига эга ўқувчи-ёшларни тайёрлаш;
ўқувчиларда ҳарбий бурч ва ҳарбий хизматни адо этишда зарур бўладиган профессионал ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш;
таълим олувчиларни «Темурбеклар мактаблари» ҳарбий-академик лицейлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.
7. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларда ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар ўтказиш, тест синовини ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.
Қабул комиссияси таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари вакиллари, мактаб ўқитувчилари ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг масъул вакили киритилади.
9. Ихтисослаштирилган синфларга номзодлар қабули бўйича маълумотлар Халқ таълими вазирлиги томонидан 21 июлга қадар умумлаштирилиб, Миллий гвардияга маълумот учун тақдим этилади.
психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
ўқиш жойидан тавсифнома;
жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ўқувчининг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатидан (фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом каби, агар улар мавжуд бўлса) кўчирма.
11. Ихтисослаштирилган синфларга кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль — 5 август, тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари 15 — 25 август кунлари оралиғида ўтказилади.
14. Тест синови ҳамда жисмоний тайёргарлик синови материаллари ва методикаси етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.
16. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовда умумий ўрта таълимнинг 6-синфлар ўқув дастури доирасида ҳар бир номзодга 5 тадан жисмоний машқлар берилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича синов 100 баллик тизимда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ баҳоланади.
Якунлари бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.
17. Жисмоний тайёргарлик синовларига келмаган номзодлар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
18. Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида тест синовлари топширадилар.
19. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
20. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақти қабул комиссияси томонидан белгиланади.
21. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларига қўйилган (5-6-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
Тест топшириқлари китобида ҳар бир фан (тарих, математика, она тили) учун 10 та топшириқ белгиланади. Умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. Тарих фанидан битта тўғри жавобга 4 балл, математика ва она тили фанларидан битта тўғри жавобга 3 балл қўйилади.
Номзодга тест топшириқларини бажариш бўйича ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади.
Жавоблар варақасини тўлдириш учун номзодга белгиланган вақт меъёридан ташқари қўшимча 10 дақиқа вақт ажратилади.
22. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида республика ва халқаро миқёсда муваффақиятга эришган ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик натижаларига максимал баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшилади.
23. Номзодларнинг танловдаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
спорт йўналишида вилоят, республика ва халқаро миқёсда ютуқларга эришган ўқувчилар;
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Мазкур банд бўйича кўрсаткичлар тенг бўлиб қолганда жисмоний тайёргарликдан қўшимча синов ўтказилиши мумкин.
24. Жисмоний тайёргарлик ва тест синовларини топширган номзодлар орасидан баллар йиғиндиси бўйича кетма-кетликда камайиш тартибида 30 нафари қабул қилинади.
25. Танловнинг якуний натижалари 25 август куни қабул комиссияси томонидан ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
27. Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этишлари мумкин.
28. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар 30 августга қадар ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
29. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабнинг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ҳамда қониқарсиз ўзлаштиришга эга ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга) қайтариб юборилади.
30. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабда бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, лекин қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.
Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.
Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларнинг 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.
35. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишда турли замонавий шакллар ва усуллардан, жумладан ўқитилаётган фанлар бўйича факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳамда ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш тадбирларидан фойдаланилади.
37. Ўқув йили якуни бўйича тарих, математика, она тили фанларидан қониқарсиз натижа кўрсатган ихтисослаштирилган синфларнинг ўқувчилари мактаб педагогик кенгаши қарори билан мактабнинг умумий синфларига ўқишни давом эттириш учун ўтказилади.
38. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган синфларнинг ўқувчиларини дарсдан ташқари машғулотларга тўлиқ жалб этилишига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида шартнома асосида кузатув кенгашлари томонидан ўқувчиларни соғлом овқатлантириш ташкил этилиши мумкин.
43. Олий маълумотли, таълим муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига жавоб берувчи, юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ихтисослаштирилган синфларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Суд ҳукми асосида педагогик фаолият билан шуғулланиш ман этилган шахсларга ихтисослаштирилган синфларда ушбу фаолиятни юритишига йўл қўйилмайди.
45. Ихтисослаштирилган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Мактаб раҳбарияти ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўқиш ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.
46. Мактаб директори ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини назорат қилади, ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва ўқув дастурларининг бажарилиши, ихтисослаштирилган синфнинг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради.
47. Қуйидагилар Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ҳисобланади:
Миллий гвардия билан биргаликда ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабулини ташкил этиш;
Миллий гвардия билан келишилган ҳолда, давлат таълим стандартларига мувофиқ ихтисослаштирилган синфлар учун ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурлари ҳамда ўқув-тарбия жараёнига самарали жорий этиш бўйича амалий илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этиш ҳамда ихтисослаштирилган синфларни улар билан таъминлашни ташкил этиш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Миллий гвардия билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларини аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш;
Миллий гвардия таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларни ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларнинг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Миллий гвардия ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларнинг ўқувчилари ўртасида «Ёш гвардиячилар» танлови (ҳарбий спорт мусобақалари), аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар ва чет тили фанлари бўйича викториналар ўтказиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган синфлар битирувчиларига шаҳодатнома (аттестат)лар бериш.
48. Қуйидагилар Миллий гвардиянинг вазифалари ҳисобланади:
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда амалий методик ёрдам кўрсатиш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурига мувофиқ ихтисослаштирилган синфларни ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
ихтисослаштирилган синфлар ўқувчилари билан Миллий гвардия таълим муассасалари ва ҳарбий бўлинмалари базаларида ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича (шу жумладан, дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;