Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг иштирокини ошириш ҳамда уларнинг давлат бошқаруви органлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
1. 7-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви бошқа органлари» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари» сўзлари қўшилсин.
а)
биринчи хатбошидаги «манфаатдор вазирликлар ва идоралар» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари» сўзлари қўшилсин;
б) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар»;