1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-549-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 апрель,
203-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 апрелдаги 203-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илова 10-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш соҳасида умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади;».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
а) 5-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида белгиланган топшириқларни бажариш;»
«б» кичик бандидаги «35 гектар ва ундан ортиқ» сўзлари «35 гектардан зиёд» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«в) маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқима (меристема ҳужайра)ларидан «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона ток кўчатига 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
г) ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган мақсадларга маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан, «в» ва «г» кичик бандларидаги мақсадлар учун маблағлар Жамғарманинг қолган манбаларидан келиб тушадиган тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.»
«7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади, Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ таркибдаги фойдаланишга топшириш бўйича комиссиянинг далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим»;
«узум плантацияларини барпо этиш учун ёки шпалерга кўтарилиши лозим бўлган токзорлар жойлашган ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат — субсидияларни олишда;»
д) 24-банддаги «узум экилиши мавсуми» сўзларидан кейин «ёки шпалерга кўтариш ишлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 25-банддаги «плантацияларини барпо қилиш» сўзларидан кейин «ёки шпалерга кўтариш ишлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентлик тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади, бунда Жамғарма маблағларининг сарфланиши Жамғарманинг республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялардаи ташқари бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади»;