toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сонли «Нодавлат суд-экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 март,
180-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари (кейинги ўринларда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар (кейинги ўринларда суд эксперти деб юритилади) бўлган ташкилот ҳисобланади.
3. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият олиб бориши мумкин.
Суд эксперти фақат битта нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
4. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга оширади, улар каби ҳуқуққа эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгар ҳисобланади.
5. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фақат суд экспертизасини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг фирма номида унинг нодавлат суд-экспертиза ташкилоти эканлиги кўрсатилиши шарт.
2-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан суд экспертизасини амалга ошириш
6. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган суд экспертизаларини амалга оширишга ҳақли.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга амал қилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
7. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида рухсат этилган суд экспертизаси турлари бўйича шартномага мувофиқ тадқиқотлар ўтказиши мумкин. Тадқиқот натижалари бўйича мутахассис фикри берилади.
8. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ўзининг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқи асосидаги бинога, тегишли суд экспертизасини хавфсиз амалга оширишга имкон берадиган ва стандартлар талабларига мос бўлган моддий-техник базасига эга бўлиши лозим.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан суд-экспертлик фаолиятини турар жойда амалга ошириш тақиқланади.
9. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд экспертизаси шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти амалга ошириладиган суд экспертизаси нархларини мустақил белгилайди.
10. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан суд экспертизалари ўтказилганлиги учун тўлов суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Экспертизани ўтказиш бўйича шартномага кўра тўлов амалга оширилмаганлиги текшириш объектлари ва иш материалларини экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Суд экспертизасини тайинлаган орган нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилган суд экспертизаси хулосасига қўшилмаган тақдирда қайта суд экспертизаси фақат давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилади.
12. Давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси, шу жумладан, комиссиявий ва комплекс суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилиши мумкин.
13. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти республиканинг барча ҳудудларидан, шунингдек, хорижий мамлакатлардан олинган буюртмалар асосида суд экспертизасини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
14. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда тегишли давлат суд-экспертиза муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан маъқулланган илмий-методик қўлланмаларга, шунингдек, мустақил тарзда ишлаб чиқилган ва давлат суд-экспертиза муассасаларида апробациядан ўтган методикаларга риоя қилиши лозим.
15. Суд эксперти лавозимдан бўшатилганда, вафот этганда ёки белгиланган тартибда қасддан жиноят содир этишда айбдор деб топилганда ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд экспертизасини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар юзага келганда унинг юритувида бўлган суд-экспертиза иши нодавлат суд-экспертиза раҳбари томонидан бошқа малакали суд экспертига топширилиши мумкин. Бу тўғрисида суд экспертизасини тайинлаган органга дарҳол хабар берилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Суд-экспертиза ишини бошқа малакали суд экспертига топшириш имконияти бўлмаганда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари уч кунлик муддатда текшириш объектлари ва иш материалларини суд экспертизасини тайинлаган органга қайтаради. Бунда, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти амалга оширилган тўловни шартномага мувофиқ қайтаради.
16. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан экспертизани тайинлаган орган (шахс) билан келишмасдан бошқа шахсларни экспертиза ўтказиш учун жалб қилишга йўл қўйилмайди.
17. Суд-экспертизаси ўтказиш учун тушган иш бўйича томонларнинг бирортасига нисбатан аффилланган шахс бўлган нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг суд экспертига бу иш бўйича суд экспертизасини ўтказиш тақиқланади.
Иш бўйича иштирок этаётган томонларнинг аффилланган шахси деб қуйидагилар тан олинади:
нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг мулкдори, муассиси, кузатув кенгаши, ижро органи аъзоси, кредитори, суғурталовчиси;
устав жамғармаси (устав капитали)да нодавлат суд-экспертиза ташкилотнинг ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертининг улуши бўлган юридик шахс;
мазкур моддада кўрсатилган шахслар билан яқин қариндош бўлган шахслар.
3-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларига қўйиладиган талаблар
18. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти штатида унинг раҳбаридан ташқари бир хил ёки турли хил суд экспертизаси йўналиши бўйича суд эксперти сертификатига эга камида икки нафар суд эксперти бўлиши лозим.
19. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар эгаллаши мумкин.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбари олий маълумотли бўлиши шарт.
20. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс суд эксперти сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби.
21. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари ва суд экспертлари ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини оширишлари лозим.
22. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг суд эксперти томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда суд эксперти сертификатини олмасдан туриб ёки ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимини оширмасдан суд экспертизаси ўтказилишига йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
23. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
24. Суд эксперти сертификатини олгандан кейин узлуксиз равишда беш йил давомида ўз ихтисослиги бўйича суд-экспертлик фаолиятини олиб бормаган шахс фақат қайта тайёрлаш курсларидан такроран муваффақиятли ўтгандан кейин суд экспертизасини ўтказишга ҳақли.
4-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг рейтингини юритиш
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан унинг расмий веб-сайтида белгиланган тартибда жойлаштириладиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтинги юритилади.
26. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтинги қуйидаги мезонлар асосида юритилади:
штатдаги суд экспертларининг илмий даражаси;
лабораторияларнинг «Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар (ISO/IEC 17025)»га мувофиқ аккредитациядан ўтказилганлиги;
ўтказиладиган суд экспертизасининг турлари;
қайта ўтказилган суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган экспертиза хулосалари сони.
27. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳар йили январь ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига штатдаги суд экспертларининг илмий даражаси, лабораторияларнинг «Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар (ISO/IEC 17025)»га мувофиқ аккредитациядан ўтказилганлиги, ўтказиладиган суд экспертизасининг турлари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.
28. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан амалга оширилган ва қайта суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинади.
29. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд эксперти томонидан берилган ва қайта суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган суд-экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумот Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритилади ва беш йил давомида сақланади.
30. Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
суд эксперти — нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ўз хизмат вазифаларини бажариш тартибида суд экспертизасини ўтказувчи суд эксперти;
суд экспертини қайта тайёрлаш — олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахсларни нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти сифатида фаолият олиб бориши учун зарур билим ва малакага эга бўлиши учун касбга қайта тайёрлаш;
суд экспертининг малакасини ошириш — нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертининг мазкур Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда амалий билимлари, кўникма ва малакаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида малака ошириш курсларида касбий билим ва кўникмаларини ошириши;
суд экспертининг ҳуқуқий билимини ошириш — нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти сифатида фаолият олиб бориш учун лозим бўлган ҳуқуқий билимларни эгаллаш ва амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш.
3. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Фанлар академиясининг Зоология институти, Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда давлат муассасалари деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарорига 2-иловада белгиланган экспертиза турлари бўйича амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Суд экспертларининг ҳуқуқий билимини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг амалий қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази базасида ташкил этилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Давлат муассасалари қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни уч кун ичида ёзма тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади. Тақдим қилинган маълумотда суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми, берилган сертификат рақами ҳамда санаси кўрсатилади.
2-боб. Суд экспертларини қайта тайёрлаш
4. Суд экспертларини қайта тайёрлашнинг мақсади — суд экспертизаларининг муайян тури бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакани шакллантириш, талабгорни нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти сифатида фаолият олиб боришга тайёрлашдан иборат.
Суд экспертларини қайта тайёрлаш суд экспертларини қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблар асосида ташкил қилинади.
5. Қуйидагилар суд экспертларини қайта тайёрлашнинг вазифалари ҳисобланади:
тингловчиларни суд экспертизаси бўйича мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги мавжуд илмий ахборот ресурслари, илмий ва ўқув адабиётлари билан таништириш;
тингловчиларда суд экспертизаларининг муайян тури бўйича замонавий фан ва технологияга мувофиқ бўлган, илмий асосланган методикалар амалда қўлланилиши кўникмаларини шакллантириш;
тингловчиларни муайян суд экспертизасининг шаклланиш босқичлари тўғрисида, замонавий суд экспертизасининг сўнгги ютуқлари ва имкониятлари ҳақида долзарб ахборот билан таъминлаш;
суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш;
тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш.
6. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар учун ташкил этилади.
Қайта тайёрлаш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат муассасаларида ўқитиш;
масофавий таълим.
Давлат муассасаларида ўқитиш 1+3, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 25, 50 ёки 75% — мустақил равишда билим орттириш, 75, 50 ёки 25% — бевосита давлат муассасаларида) масофадан қайта тайёрлаш ёки манфаатдор ташкилотлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажариш шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.
Масофавий таълим тегишли соҳа мутахассисларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва масофадан ўқитишни амалга оширишга мўлжалланган махсус таълим дастурлари орқали онлайн ҳамда офлайн тарзда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
7. Суд экспертини қайта тайёрлаш шартномага мувофиқ пуллик асосда ўтказилади.
8. Суд экспертизасининг муайян тури бўйича узлуксиз равишда ўн йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга оширган суд эксперти ҳамда узлуксиз равишда камида сўнгги уч йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириб келаётган давлат суд экспертлари ушбу ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан якуний имтиҳон топширишга ҳақли.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Суд эксперти сертификатини олгандан кейин узлуксиз равишда беш йил давомида ўз ихтисослиги бўйича суд-экспертлик фаолиятини олиб бормаган шахс фақат қайта тайёрлаш курсларидан такроран муваффақиятли ўтгандан кейин суд экспертизасини ўтказишга ҳақли.
9. Давлат муассасаларида суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув дастурлари ва режалари асосида амалга оширилади.
10. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбари суд экспертларининг ўз вақтида малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш учун масъул ҳисобланади.
3-боб. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш
11. Қайта тайёрлаш ўқув курсига қабул қилишни ташкил этиш учун ҳар йили давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тоқ сондан иборат қабул комиссияси (кейинги ўринларда қабул комиссия деб аталади) ташкил этилади. Ушбу қабул комиссияси календарь йил давомида фаолият юритади.
12. Қабул комиссияси таркибига давлат муассасаси раҳбари, тегишли соҳа бўйича тажрибали суд экспертлари ҳамда давлат муассасаси буйсунадиган вазирлик ёки идора вакили киради. Давлат муассасаси раҳбари комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия аъзолари ичидан унинг котиби тайинланади.
Комиссия унинг учдан икки қисми аъзолари ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисларида котиб томонидан мажлис баённомаси юритилади.
13. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курслари, қоида тариқасида, йилига икки марта сентябрь ва март ойларида ташкил этилади.
14. Қайта тайёрлаш ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ўқув курси бошланишидан икки ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади.
15. Талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказилади ва ўқув курси бошланишидан бир ой олдин бошланади.
16. Қайта тайёрлаш ўқув курси ташкил этилиши, ўқув курсларининг тегишли суд-экспертлик ихтисосликлари бўйича давомийлиги, тўлов миқдори, ҳужжатлар қабул қилинадиган ва суҳбат ўтказиладиган жой тўғрисида давлат муассасасининг веб-сайтида ҳамда оммавий аборот воситаларида эълон берилади.
17. Талабгор тегишли давлат муассасасига онлайн тарзда ёки бевосита қуйидаги ҳужжатларни топширади:
давлат муассасаси раҳбари номига ариза (аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида таълим олиш ва имтиҳон топшириш хоҳлаши кўрсатилади);
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар шахс нодавлат суд экспертиза ташкилотида фаолият кўрсатаётган бўлса).
Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат муассасасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
Қуйидаги ҳужжатлар давлат муассасаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
идентификацияловчи ID-картаси (паспорт) нусхаси;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;
маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;
меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки экспертлик фаолияти ва турини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
18. Қабул комиссияси котиби томонидан ҳар бир талабгор учун ҳужжатлар йиғмажилди шакллантирилади ва қабул комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
19. Суҳбат талабгорнинг умумий дунёқараши ва касбга қизиқиши, соҳа бўйича билимларини синовдан ўтказиш мақсадида қабул комиссияси томонидан ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.
20. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорга икки нусхада қайта тайёрлаш ўқув курсида ўқиш тўғрисидаги шартномани имзолаш таклиф этилади.
21. Қайта тайёрлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган ва тўловни амалга оширган талабгорлар қайта тайёрлаш ўқув курсларига давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан қабул қилинади.
4-боб. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил қилиш
22. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқув машғулотлари маъруза, семинар, амалий машғулот, шунингдек интерфаол ўқитиш шаклларида (амалий, лаборатория, кейс-стади, тренинг, дебат) ташкил қилинади.
Таълим жараёни ўзбек ёки рус тилларида олиб борилади.
Шартнома тузган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, қоида тариқасида ўн нафардан йигирма нафаргача тингловчидан иборат академик гуруҳлар шакллантирилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур миқдордаги харажатларни тўлиқ қоплаш тўғрисида қўшимча тўловларни амалга ошириш бўйича талабгорлар билан келишувга эришилган ҳолатларда, талабгорлар сони 10 (ўн) нафарга етмаса ҳам қайта тайёрлаш гуруҳлари шакллантирилиши мумкин.
Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита қайта тайёрлаш, малака ва ҳуқуқий билимни ошириш бўйича таълим муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.
Электрон портфолио кўрсаткичлари ва онлайн тест синовлари натижалари асосида тингловчиларга малакавий ишини (рефератни) ҳимоя қилишга рухсат берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
23. Ўқув жараёнининг давомийлиги ўқув режасига мувофиқ белгиланади. Ўқув жараёни ҳафтасига кўпи билан 36 академик соат ҳажмида амалга оширилади. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми суд экспертларини қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.
Маъруза, семинар ва амалий машғулотнинг ўқув соатлари миқдори қайта тайёрлаш курсининг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда маъруза ва семинар ўқув юкламасининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
24. Суд экспертларини қайта тайёрлаш суд экспертиза турларига боғлиқ равишда камида олти ойдан (24 ҳафта) кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.
Суд экспертларининг малакасини ошириш муддати икки ҳафтани, ҳуқуқий билимларини ошириш муддати бир ҳафтани ташкил қилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
25. Ўқув курсининг барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги — 80 минут (икки академик соат) этиб белгиланади. Ўқув машғулотлари орасида танаффус эълон қилинади.
26. Ўқув курсининг ҳар бир модуль ёки бўлим якунида тингловчи танланган мавзу бўйича малакавий ишини (рефератни) ҳимоя қилади ва малакавий иши (реферат) ҳажми, ҳимоя қилиш, тақриздан ўтказиш тартиби ўқув дастурида белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
27. Амалий машғулотларда тингловчилар тегишли суд-экспертлик фаолияти бўйича тадқиқотлар ва текширувларни мустақил тарзда ўтказади ҳамда уларнинг натижаси бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш кўникмаларини эгаллайди.
28. Жорий ва оралиқ назорат, амалий машғулотлар натижаларини қайд қилиш, тингловчилар давоматини юритиш учун тегишли журнал юритилади.
29. Тингловчилар ўқув жараёнидан қуйидаги ҳолатларда давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан четлаштирилади:
давлат муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;
узрли сабабларсиз 24 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун;
ўз аризасига асосан;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
5-боб. Тингловчилар билимини баҳолаш
30. Ўқув курсида тингловчиларнинг билими ва амалий кўникмалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Тингловчилар томонидан ўқув дастурларини ўзлаштириш даражаси жорий, оралиқ назорат ва якуний аттестация орқали аниқланади.
Якуний аттестация ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган ёзма ва амалий имтиҳон шаклида ўтказилади.
Тингловчилар, шунингдек, қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан якуний имтиҳон топширадиган талабгорлар икки босқичда — компьютерда топшириладиган тест синовлари ҳамда суҳбат шаклида имтиҳон топширадилар.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Тест саволлари билан танишиб чиқиш, жавобни танлаш ва имтиҳон тестини тўлдириш учун 40 (қирқ) дақиқадан кўп бўлмаган вақт белгиланади.
Тест синовларининг натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Жорий, оралиқ назорат ва якуний аттестация (имтиҳон) ўтказиш жараёнида талабгорга (тингловчига) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, махсус адабиётлардан, алоқа воситаларидан, шунингдек, бошқа манбаалардан фойдаланиш, бошқа талабгорлар (тингловчилар) билан гаплашиш тақиқланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
31. Ёзма ва амалий имтиҳон саволлари ўқув жараёнида ўзлаштирилган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан ўтказиш учун ўқув жараёнида ўтилган мавзулар ва материаллар асосида тузилади.
32. Якуний аттестация қабул комиссияси томонидан ўтказилади. Якуний имтиҳон натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган қайднома варақаларига киритилади.
Якуний аттестация ва апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёни узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва камида бир йил давомида муҳрланган ҳолда давлат муассасасида сақланади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Аттестация жараёнлари онлайн тарзда ҳам узатилиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
33. Якуний аттестациядан ўтолмаган тингловчи уч кун ичида давлат муассасаси раҳбари номига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун давлат муассасаси раҳбари буйруғи билан тоқ сондан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади. Қабул комиссияси аъзоларининг кўпи билан ярми апелляция комиссияси таркибига кириши мумкин.
Шикоят апелляция комиссияси томонидан тингловчи иштирокида уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тингловчининг аттестациядан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Комиссия қарори унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
6-боб. Суд экспертларига сертификат бериш ёки беришни рад этиш, шунингдек, бекор қилиш тартиби
34. Суд экспертларини қайта тайёрлаш курси бўйича якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган суд экспертларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунадаги суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат берилади.
Якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган ва касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификатга эга бўлган тингловчилар қонунчиликда белгилаган тартибда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида суд эксперти сифатида меҳнат фаолиятини олиб бориши мумкин.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари баҳолаш йўналишидаги суд экспертизаси турларини амалга оширишда суд экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли сертификатга эга бўлганда, улардан баҳоловчининг малака сертификати талаб қилинмайди.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат Низомга 2-иловага мувофиқ тартибда берилади.
Якуний аттестация топширган тингловчи аттестациядан ўта олмаган ҳолларда аттестация ўтказилган кундан уч ой ўтгандан кейин умумий тартибда қайта аттестация топширишга ҳақли.
Қайта якуний аттестациядан ҳам ўта олмаган тингловчиларга суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат ўрнига суд экспертларини қайта тайёрлаш бўйича курсларда таҳсил олганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат беришни рад этиш асослари суд экспертиза турлари бўйича таълим дастурларида белгиланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
35. Якуний аттестацияга узрли сабаблар билан қатнашмаган тингловчига бир ой ичида аттестацияни топширишга имконият берилади.
36. Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат суд эксперти томонидан ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириб борилганда муддатсиз амал қилади.
37. Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
суд эксперти хулосаси устидан тушган шикоят тасдиғини топса;
суд экспертининг фаолияти ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланса;
суд экспертизасини ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга амал қилмаганлиги аниқланса;
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
тегишли суд экспертизасини хавфсиз амалга оширишга имкон берадиган ва стандартлар талабларига мос бўлган моддий-техник базаси мавжуд бўлмаса;
суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланиш даврида белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
қасддан содир этган жиноятлари учун судланганда;
белгиланган тартибда ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини оширмаса.
38. Тушган шикоят юзасидан нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фаолиятини ўрганиш тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини хабардор қилган ҳолда давлат муассасаси томонидан амалга оширилади.
39. Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бекор қилинган суд эксперти умумий асосларда қайта сертификат олиши мумкин.
40. Давлат муассасаси суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бекор қилинган суд эксперти тўғрисидаги маълумотни ўрганиш якунланганидан сўнг уч кун ичида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтингига тегишли маълумотни киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади.
7-боб. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган талаблар
41. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари (кейинги ўринларда — Талаблар) суд экспертларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари, таълим сифатини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича ҳужжатларни давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Суд экспертларини қайта тайёрлаш, уларнинг малака ва ҳуқуқий билимини ошириш курслари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, амалиёт ўташ, натижаларини баҳолаш ва назорат қилиш тартиблари давлат муассасаларининг коллегиал органи томонидан белгиланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
42. Қуйидагилар суд экспертларини қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни билиш, қонунчилик ҳужжатлари нормаларини тўғри англаш ва қўллаш қобилияти;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти;
илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти;
турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик.
43. Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни билиш, қонунчилик ҳужжатлари нормаларини тўғри англаш ва қўллаш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ҳамда қоидаларни, жумладан, процессуал нормаларни билиш ва уларнинг моҳиятини тушуниш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини билиш ва уларнинг қонун билан кафолатланишини англаш;
давлат ҳокимияти органлари тизимини ва уларнинг ташкил этилиши асосларини билиш;
соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини билиш, тушуниш ва уларни амалиётда қўллай олиш.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
44. Суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
суд экспертизаси соҳасидаги билимларни қўллаш кўникмаларига эга бўлиш;
мустақил ижодий фикрлаш ҳамда соҳага оид ҳуқуқий нормаларни тўғри, бир хилда тушуниш ва қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлай олиш;
суд экспертизаларининг методикаларини билиш, уларни тадқиқотлар ўтказишда мустақил ва тўғри қўллай олиш;
дастлабки, қайта, қўшимча, комиссиявий ва комплекс экспертизалар бўйича тадқиқотларни ўтказа олиш;
суд экспертизаси соҳасида замонавий ахборот технологияларини мустақил қўллаш, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш;
суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда мавжуд хатолар аниқлай олиш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини билиш;
ўз фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг асосларини билиш.
45. Илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
суд-экспертиза соҳасида алоҳида мавзу ёки мавзунинг бир қисми бўйича илмий изланишлар ҳамда тажриба ўтказа олиш ва бундай фаолиятда иштирок этиш;
суд экспертизаларининг мавжуд методикаларини такомиллаштириш ёки янги методикалар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш;
янги турдаги суд экспертизаларини жорий қилиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш.
46. Турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:
фаолиятида учраб турадиган зиддиятли вазиятларни олдиндан билиш ва уларни баҳолай олиш;
суд-экспертлик фаолиятида юзага келадиган коллизияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини билиш;
турли вазиятларда аниқ ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилиш.
47. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган умумий талаблар, суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини баҳолаш ҳамда назорат қилиш тартиби тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.
8-боб. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш
48. Малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошираётган суд экспертларига ўқишнинг бутун даври мобайнида иш берувчи билан келишилган ҳолда асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолиниши мумкин.
49. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш курслари, давлат муассасаси томонидан тасдиқланган график-тақсимот асосида ташкил этилади.
50. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.
51. Суд экспертининг навбатдаги малака ва ҳуқуқий билимини ошириш муддатидан камида бир ой олдин нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари тегишли давлат муассасасига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
52. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тегишли ўқув курси бошланишидан камида ўн кун олдин шартномага мувофиқ тўлов амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
9-боб. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш
54. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш алоҳида ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Давлат муассасаларида ўқитиш;
масофавий таълим.
Давлат муассасаларида ўқитиш 1+3, 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 25, 50 ёки 75% — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 75, 50 ёки 25% — бевосита давлат муассасаларида) масофадан малака ошириш ёки манфаатдор ташкилотлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажариш шаклида ташкил этилиши мумкин.
Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.
Масофавий таълим тегишли соҳа мутахассисларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва масофадан ўқитишни амалга оширишга мўлжалланган махсус таълим дастурлари орқали онлайн ҳамда офлайн тарзда амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
55. Ўқув жараёни гуруҳ таркибида ёки якка тартибда суд экспертизаларининг муайян бир тури бўйича ташкил этилади.
56. Давлат муассасалари:
мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
фанларнинг суд экспертиза амалиёти билан алоқасини таъминлайди, ўқув жараёнига суд экспертизаси соҳасидаги илғор илмий тадқиқотлар натижалари, педагогик технологиялар, машғулотлар ўтказишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
суд экспертлари томонидан ўз мутахассислиги бўйича янги назарий билимлар ва замонавий тадқиқот усуллари, илғор амалий тажрибадан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришни таъминлайди;
мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқилган суд экспертизаси фанларига тааллуқли илмий, методик ва техник янгиликлар, илғор тажрибани ўрганади ҳамда ўқув жараёнига жорий қилади;
ўқув жараёнининг лозим даражада ташкил қилиниши ва ўтказилиши учун жавоб беради.
57. Ўқув жараёни муайян йўналиш бўйича узлукиз машғулотлар (кун давомида бошқа турдаги машғулотларга жалб этмасдан) тарзида амалга оширилади.
58. Суд экспертларининг малакасини ошириш жараёнида малакавий амалиёт ўтказилиши назарда тутилади.
59. Суд экспертини малака ва ҳуқуқий билимни ошириш курсига қабул қилиш бўйича давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
60. Суд экспертлари қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
давлат муассасаси ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;
узрли сабабларсиз 8 академик соатдан кўп ўқув машғулотларини қолдирганлик учун.
61. Суд эксперти ўз аризасига кўра ўқув жараёнидан четлаштирилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўқишни давом эттира олмаган суд экспертига келгусида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқиш имкони берилади.
62. Суд экспертини ўқув жараёнидан четлаштириш давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва бу ҳақда тегишли нодавлат суд-экспертизаси ташкилотига хабар берилади.
10-боб. Суд экспертларининг билимини баҳолаш
63. Ўқув жараёнига жалб қилинган суд экспертлари билимларини баҳолаш якуний назоратлар натижасига кўра амалга оширилади.
Малака ва ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича якуний назорат компьютерда топшириладиган тест ёки ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Тест синовларининг натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
64. Якуний назоратни ўтказиш учун давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига давлат муассасаси буйсунадиган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари улар билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.
Якуний назорат натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган қайднома варақаларига киритилади.
65. Малака ошириш ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган суд экспертига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
Ҳуқуқий билимини ошириш ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган суд экспертига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
66. Якуний назоратлардан ўта олмаган ёки узрли сабабларга кўра уларда иштирок эта олмаган суд экспертига, унинг аризасига биноан, бир ой ичида якуний назоратни қайта топшириш имкони берилади.
67. Белгиланган муддатларда малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширмаган ёки якуний назоратдан қайта ўта олмаган суд эксперти малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишдан ўтмаган деб ҳисобланади.
68. Малакасини ва ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтмаган суд эксперти ушбу Низомда белгиланган тартибда малака ва ҳуқуқий билимини ошириш курсида такроран ўқиши мумкин.
69. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари малакасини ва ҳуқуқий билимларини оширишдан ўтган суд экспертлари тўғрисидаги маълумотни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилади.
70. Белгиланган муддатларда суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимлари оширилишини таъминламаган нодавлат суд-экспертиза ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан огоҳлантириш берилади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
71. Малакасини ва ҳуқуқий билимларни оширишдан ўтган суд экспертлари тўғрисидаги маълумот Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг Ягона реестрига киритилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

_________________________________
‎(Давлат муассасасининг номи)

суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи
‎СЕРТИФИКАТ
‎№ _____________

20____ йил «____» ___________________

___________________
‎(берилган жойи)

___________________________________________________________________________________
‎(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил «____» _____________ дан 20____ йил «____» ______________ гача ___________соатли
‎________________________________________________________________________________ ни
(қайта тайёрлаш курсининг номи)‎‎
муваффақиятли тамомлади.
Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг
‎_______________________________________________ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.

Комиссия раиси _____________________________________________

_____________________

(Ф.И.О) (имзо)

‎‎Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар





1 босқич

Давлат муассасаси

Қайта тайёрлаш ўқув курси ташкил этилиши тўғрисида давлат муассасасининг веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

Қайта тайёрлаш ўқув курсига қабул қилишни ташкил этиш учун қабул комиссияси ташкил этиш.

Қоида тариқасида, йилига икки марта сентябрь ва март ойларида





2 босқич

Давлат муассасаси ва талабгор

Қайта тайёрлаш курсларига талабгорлардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиш.

Ўқув курси бошланишидан 2 ой олдин, 30 кун давомида





3 босқич

Давлат муассасаси ва талабгор

Талабгорни ўқув курсига қабул қилиш учун суҳбат ташкил қилиш.

Ўқув курс бошланишидан 1 ой олдин бошланади,
2 кун муддат давомида




4 босқич

Давлат муассасаси ва тингловчи

Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорга шартнома имзолашни таклиф этиш.

Талабгорларни қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилиш.

Суҳбат якунланганидан сўнг 3 кунлик муддатда




5 босқич

Давлат муассасаси ва тингловчи

Суд экспертизасининг тегишли тури бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш (ўқув жараёни)

6 ойдан 1 йилгача




6 босқич

Давлат муассасаси ва тингловчи

Қайта тайёрлаш курслари бўйича якуний назоратдан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат бериш

Ўқув жараёни якунланганидан сўнг

3 кун муддатда


Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

__________________________________
‎(давлат муассасасининг номи)
‎________________________________га
‎ (муассаса раҳбарининг Ф.И.О.)
‎ __________________________________ (нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номи)
‎_______________________________дан
‎(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)

Суд экспертларининг малакасини /ҳуқуқий билимини ошириш бўйича
‎ариза

‎‎ Суд экспертларининг малака/ҳуқуқий билимини ошириш курсларида қуйидаги ходим(лар)ни ўқитиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман:

Т.р.‎‎

Ходим(лар)нинг Ф.И.О.‎‎

Ходим(лар)нинг лавозими ‎‎‎

Мутахассислик номи‎‎

1.‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎‎

‎‎‎

‎‎

‎‎

3.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

______________________________________
‎(раҳбар лавозими)‎‎

_________________
‎(имзо)‎‎

______________________
‎(Ф.И.О.)‎‎‎

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_________________________________
‎(Давлат муассасасининг номи)

суд экспертининг малакасини оширганлиги тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ
‎№ _____________

20____ йил «____» ____________________

____________________(берилган жойи)

_________________________________________________________________________________
‎(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил «____» ____________ дан 20____ йил «____» ____________ гача ______________соатли
‎_________________________________________________________________________________ ни
(малака ошириш курсининг номи)
муваффақиятли тамомлади.
Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг __________________________________
‎касбий лаёқатини тасдиқлайди.
Комиссия раиси ______________________________‎_________

__________________

(Ф.И.О)

(имзо)

__________________

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

__________________
Амал қилиш муддати 2 йил
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакасини ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

___________________________________________
(Давлат муассасасининг номи)

суд экспертининг ҳуқуқий билимини оширганлиги тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ
‎№ _____________

20____ йил «____» _________________‎____

___________________
‎(берилган жойи)


‎__________________________________________________________________________________
‎(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил «____» _____________ дан 20____ йил «____» ___________ гача _____________соатли
‎________________________________________________________________________________ ни

(малака ошириш курсининг номи)
‎(курснинг номи)

муваффақиятли тамомлади.
Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг __________________________________
‎ тури бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.

Комиссия раиси __________________________________________
‎(Ф.И.О)

__________________
(имзо)

‎‎‎Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

‎‎Амал қилиш муддати 2 йил

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 мартдаги 180-сон қарорига
3-ИЛОВА
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
суд эксперти сертификати — муайян суд экспертизаси тури бўйича нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертининг касбий лаёқатини тасдиқловчи ҳужжат;
Ягона реестр — суд эксперти сертификатини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
3. Ягона реестрга нодавлат суд-экспертиза ташкилотида меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган суд экспертлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
4. Ягона реестрга киритилган маълумот нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд эксперти касбий лаёқатининг расмий тасдиғи ҳисобланади.
5. Суд эксперти тўғрисидаги маълумотни Ягона реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
6. Ягона реестр заруратга қараб янгиланиб борилади.
2-боб. Ягона реестрни шакллантириш
7. Манфаатдор шахс Ягона реестрга киритиш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни шахсан ёки почта орқали тақдим қилади:
ариза;
идентификацияловчи ID-картаси (паспорт) нусхаси;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
суд эксперти сертификатининг нусхаси;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси.
Аризада суд эксперти ишга қабул қилинган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи, манзили ва телефон рақамлари кўрсатилади.
8. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари суд экспертининг Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси талабларига мувофиқлиги учун масъул ҳисобланади.
9. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда беш иш куни ичида суд эксперти тўғрисидаги маълумот Ягона реестрга киритилади.
10. Ягона реестрга маълумотларни киритиш ва чиқариш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори билан расмийлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
11. Ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда суд эксперти тўғрисидаги маълумотни Ягона реестрга киритиш рад этилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ва ариза берувчига Ягона реестрга маълумот киритилганлиги ёки маълумот киритиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма тарзда маълум қилинади.
Ягона реестрга киритилган суд эксперти билан меҳнат муносабатлари тугатилган тақдирда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти бу ҳақда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзма тарзда маълум қилиши шарт.
Суд экспертининг нодавлат суд-экспертиза ташкилотидан ишдан бўшаганлиги ушбу суд экспертига тегишли маълумотни Ягона реестрдан чиқаришга асос бўлади.
3-боб. Ягона реестрни юритиш
12. Ягона реестр ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда юритилади.
13. Ягона реестрда суд экспертлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
суд экспертига берилган тартиб рақами;
Ягона реестрга киритилган сана;
суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми;
суд эксперти фаолият юритадиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи, манзили, телефон рақами;
суд экспертининг ихтисослашган суд-экспертиза тури;
суд эксперти сертификатининг реквизитлари;
Ягона реестрдан чиқарилган сана;
қўшимча маълумотлар (малака ва ҳуқуқий билимни оширганлик ва бошқа).
14. Ягона реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда суд эксперти уч иш кунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши керак.
Аризага маълумотлар ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Суд эксперти бошқа нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ишга ўтган тақдирда ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилади.
Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида Адлия вазирлиги беш иш кунида Ягона реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
15. Қуйидаги ҳолларда суд эксперти тўғрисидаги маълумотлар Ягона реестрдан чиқарилади:
Ягона реестрдан чиқариш тўғрисида ариза берилганда;
суд эксперти вафот этганда;
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Ягона реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
17. Суд эксперти тўғрисидаги маълумотларни Ягона реестрга киритиш рад этилганлиги ёки чиқарилганганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестри

Суд экспертига

берилган тартиб рақами

Ягона реестрга киритилган сана

Суд экспертининг Ф.И.О.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотига доир маълумот

Суд эксперти ихтисослашган суд экспертизаси турлари

Суд эксперти сертификати реквизитлари

Ягона реестрдан чиқарилган сана

Қўшимча маълумотлар

1

2

3

4

5

6

7

8



(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2020 й., 09/20/180/0356-сон, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)