Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10/17/2941/0181-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банддаги «касб-ҳунар» деган сўзлар «бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал (бундан буён матнда бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
6-банддаги «касбий» деган сўз «бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
22-бандда «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ўқиш ёки иш жойидан (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома;
маълумоти тўғрисидаги (ўрта махсус, бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал, олий) ҳужжатлар нусхаси ҳамда баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;»;
«меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса).».
«33. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.».
6.
41-банддаги «2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш» деган сўзлар «2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Факультетга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.».
8. 7-илованинг
7-бандидаги «ва касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.