toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2022
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2987-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10/18/2987/0961-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 февраль,
86-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 86-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 19, 67-бандлар ва 93-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар» деган сўзлар «бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 64 ва 65-бандлардаги «Умумтаълим» деган сўз «Умумий ўрта, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 10/20/2987-1/0334-сон)