Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 637-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
1.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ёнғин-профилактика кўриги давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган объектларда жойлашган тадбиркорлик субъектларига ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.».
биринчи хатбошидаги «қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши мумкин» деган сўзлар «ёнғин-профилактика кўриги ўтказилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4.
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўзларига бириктирилган ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳларга бўлинган рўйхатини шакллантиради.
Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда бир йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.».
«22. Ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномаси икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилади. Тавсиялар маълумотномасида зудлик билан бартараф этилиши лозим бўлган, ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ҳамда объектда маълум бир муддат мобайнида ёнғинга қарши режим ўрнатилишини назарда тутувчи тавсиялар ёзилади.
23. Тавсиялар маълумотномаси тегишли тадбиркорлик субъектига қарашли объектнинг назорат-кузатув йиғма жилдига тикилади. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир бўлинмасида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, тикилган ва давлат ёнғин назорати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.».
6.
5-иловадаги «тавсиянома» деган сўз «тавсиялар маълумотномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.