Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 24 октябрь 12-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2949, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2949/0286-сон) билан тасдиқланган Спорт паспорти тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.».
2. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Спорт паспортини расмийлаштириш ва бериш учун йиғим пул тўлови амалга оширилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади ҳамда Марказ ҳисоб рақамига ўтказилади.».
3.
4-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.».