1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
1. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиришга кўмаклашиш, уларни таҳлил қилиш ва манзилли дастурни шакллантириш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;
сув тежовчи суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда манзилли дастурнинг жойларда ижросини таъминлашда, юзага келган муаммоларни бартараф қилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига кўмаклашиш;
пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидияларни ўз вақтида жойларга ўтказиб бериш;
б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия ажратиш бўйича таклифларнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари Кенгашларида ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш;
янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштириш ҳамда ижроси бўйича мониторинг юритишни ташкил қилиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни ўз вақтида жойларга ўтказиб бериш;
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратилган маблағларни белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, шунингдек, унинг ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига;
пахта хом ашёси етиштириш мақсадида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун эса Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига етказиш;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туманлар ва ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил қилиш;
жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларини пухта ўрганиб, тегишли далолатномаларни, субсидия бериш тўғрисида хулосалар ва талабгорлар рўйхатларини ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича эса Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб бориш бўйича масъулдир;
д) мазкур қарорга асосан жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2020 й., 07/20/4850/1358-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастурига мувофиқ сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 февраль,
98-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пахта хом ашёси, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп экинлар (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги экинлари деб аталади) етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
Сув тежовчи суғориш технологияси жорий этилган майдонлар учун субсидия давлат бюджетидан фақат бир маротаба ажратилади.
Календарь йил бюджети параметрларида сув тежовчи суғориш технологияси жорий этилган майдонларга субсидия ажратиш учун кўзда тутилган маблағларни ўтган йилларда сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонларга субсидия сифатида ажратилишига йўл қўйилмайди.
2. Мазкур Низом талаблари 2020 йил 1 январдан бошлаб сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган майдонларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
талабгорлар — сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари;
ёмғирлатиб суғориш — қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг тупроқ ва ўсимликлар юза қисмига сув табий ёмғир суви билан суғоришга имкон қадар яқинлаштирилган ёмғирлатиб суғориш орқали етказиб бериладиган усули;
кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими (кейинги ўринларда кенг қамровли суғориш тизими деб аталади) — кенг майдонни қамраб олувчи ўзи юрувчи агрегатнинг айланма ёки фронтал ҳаракатида сув етказиб бериладиган ёмғирлатиб суғориш тизими;
ерларни лазер ёрдамида текислаган ҳолда дискрет суғориш усули (кейинги ўринларда дискрет суғориш деб аталади) — қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг ерларни дастлаб лазер қурилмали текислагич агрегат ёрдамида текислаб сув эгилувчан суғориш қувурлари орқали танафус билан етказиб берадиган усули.
4. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
томчилатиб суғориш тизимлари учун — 8 млн сўм;
ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун — 4 млн сўм;
дискрет суғориш учун — 1 млн сўм.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган субсидиялар миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига қишлоқ хўжалиги экин тури ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.
6. Қишлоқ хўжалиги экин турлари ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ҳисобланади.
7. Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастури (кейинги ўринларда манзилли дастур деб аталади) доирасида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
2-боб. Манзилли дастурни шаклантириш тартиби
8. Ҳар бир туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссияси (кейинги ўринларда туман ишчи комиссияси деб аталади) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунавий таркибда тузилади.
Туман ирригация бўлими туман ишчи комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
9. Талабгорлар келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар календарь йилининг 1 февралига қадар туман ишчи комиссиясига ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза билан ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгорлар жавобгар ҳисобланади.
10. Туман ишчи комиссияси:
талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ҳамда уч иш кунида жойига чиқиб ўрганади, сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаларининг майдонлари, шарт-шароитлари, ер бонитет балли ва шўрланиш даражаси, унинг етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларига мослиги, сув ва электр энергияси билан таъминланганлик даражаси ва бошқа томонларини кўриб чиқади, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини ўрганади;
ўрганиш натижаси бўйича келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатларини (кейинги ўринларда туман манзилли рўйхатлари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари, ҳудудлар ҳамда талабгорлар кесимида ер участкаларининг майдонлари, ер бонитет балли, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари номи кўрсатилган ҳолда шакллантиради.
Туман манзилли рўйхатлари туман ишчи комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи комиссияси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган туман манзилли рўйхатлари ҳар календарь йилнинг 15 февралига қадар кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳи деб аталади) белгиланган тартибда тақдим қилинади.
Туман манзилли рўйхатларининг тўғрилигига туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
11. Ҳудудий ишчи гуруҳ:
туманларнинг манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ва қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари, туманлар, ҳудудлар ҳамда талабгорлар кесимида ер участкаларининг майдонлари, ер бонитет балли, сув манбаи, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари номи кўрсатилган ҳолда ҳудудий манзилли рўйхатларни (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли рўйхатлар деб аталади) шакллантиради;
заруратга кўра, талабгорларнинг таклифларини жойига чиқиб қўшимча равишда ўрганади.
Ҳудудий манзилли рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлар ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилинади.
Ҳудудий манзилли рўйхатларининг тўғрилигига ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари масъул ҳисобланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
ҳудудий манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда таҳлил қилади;
манзилли дастур лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинлари ва суғориш технологиялари турлари, ер майдонларининг прогноз параметрлари кўрсатилган ҳолда шакллантиради ҳамда ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ташкилотлар билан келишилган ҳолда ҳар календарь йилнинг 1 апрелига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига тасдиқлаш учун тақдим этади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳар календарь йилнинг 15 апрелига қадар манзилли дастурни тасдиқлайди.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Тасдиқланган манзилли дастур Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишнинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб ҳамда талабгорлар розилиги асосида тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлардаги асосий параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритиши мумкин.
14. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисми ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
3-боб. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратилган маблағларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, пахта хом ашёси етиштириш мақсадида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун эса Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига етказади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
16. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган талабгорлар уларни фойдаланишга қабул қилишни ташкил қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи комиссиясига ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда мурожаат қилади.
17. Туман ишчи комиссияси мурожаат келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида:
мурожаат қилган талабгорнинг тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатда борлигини текширади;
ҳудудий манзилли рўйхатда бор талабгор томонидан жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларини жойига чиқиб талабгор ва пудрат ташкилоти вакили иштирокида ҳар томонлама пухта ўрганади ва ишлатиб кўради. Сув тежовчи суғориш технологиялари сифатли қурилиб, фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда бўлса тегишли далолатномани расмийлаштиради, акс ҳолда далолатнома расмийлаштирилмайди;
Туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосасининг ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
18. Туман ишчи комиссиясининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалари умумлаштирилиб, уларнинг рўйхатлари ҳар ўн кунда ҳудудий ишчи гуруҳига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун белгиланган тартибда тақдим этилади. Рўйхатларга далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
19. Ҳудудий ишчи гуруҳи:
туман ишчи комиссиясининг субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатлари келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида уларни таҳлил қилади, заруратга кўра, жойига бориб ўрганади.
ҳар ўн кунда тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатларини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича субсидия олувчилар рўйхатларини эса Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади. Ушбу рўйхатларга далолатномалар ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
20. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни улар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда кўриб чиқиб умумлаштиради;
якуний умумлаштирилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига субсидияларни ўтказиб беради.
21. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича субсидия олувчилар рўйхатларини улар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда кўриб чиқиб умумлаштиради;
якуний умумлаштирилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг пахта хом ашёсини етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига субсидияларни ўтказиб беради.
4-боб. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш учун ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини қисман қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
22. Сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилган талабгорларнинг суғориш технологияси бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича ҳар бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган қисмига ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз харажатларини қоплаш ушбу Низомга 5-иловада кўрсатилган фоизлар ва шартларда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом талаблари асосида амалга оширилади.
23. Сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилган талабгорларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича бир гектарга 20 млн сўмдан ошган қисми (компенсация қилинмайдиган қисми) алоҳида тижорат кредити билан расмийлаштирилади.
24. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан икки иш кунида талабгорларнинг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш юзасидан Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги талабномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг талабномаларини кўриб чиқади ва икки иш кунида тегишли маблағларни илгари ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда ажратади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қўшимча асослантирувчи ҳисоб-китоб маълумотлари (тижорат банклари томонидан кредитнинг қанча муддатга ажратилганлиги, ўтган молия йилида ажратилган маблағлар билан қанча қисми қоплаб берилганлиги ва режалаштирилаётган молия йилида қолган қисми учун қанча маблағ талаб қилиниши ҳамда олинадиган кредит бўйича прогноз) талаб қилиб олиниши мумкин.
26. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалари амалга оширилган ер майдонлари бўйича кейинги йилларда амалга ошириладиган лойиҳалари учун кредит мажбуриятларининг бир қисмини қоплашга йўл қўйилмайди
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Тасдиқланган манзилли дастур ҳамда ҳудудий манзилли рўйхатлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
28. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгорлар томонидан жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
29. Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда тегишли кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар
МИҚДОРЛАРИ
Суғориш тури
Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар
0 — 20
21 — 40
41 — 60
61 — 80
81 — 100
Пахта
Томчилатиб суғориш
1,2
1,1
1,0
0,9
0,8
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
0,95
0,85
0,75
0,65
0,55
Дискрет суғориш
1,2
1,1
1,0
0,9
0,8
Донли экинлар
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
1,2
1,1
1,0
0,9
0,8
«Спринклер» тизими
1,7
1,6
1,5
1,4
1,3
Сабзавот экинлари ва картошка
Томчилатиб суғориш
0,15
0,14
0,13
0,12
0,11
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
0,35
0,3
0,25
0,2
0,15
«Спринклер» тизими
0,6
0,5
0,4
0,3
0,2
Полиз экинлари
Томчилатиб суғориш
0,15
0,14
0,13
0,12
0,11
Озуқабоп экинлар
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
0,7
0,6
0,5
0,4
0,3
«Спринклер» тизими
0,7
0,6
0,5
0,4
0,3
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш
Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман ишчи комиссиясига ариза билан ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда мурожаат қилади.
Ҳар календарь йилининг 1 февралига қадар
2-босқич
Туманлар ишчи комиссиялари
1. Талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва жойига чиқиб ўрганади ҳамда унинг натижаси билан келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли рўйхатларини шакллантиради.
Уч иш куни
2. Туман манзилли рўйхатлари туман ишчи комиссияси барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи комиссияси раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Ҳар календарь йилнинг 15 февралига қадар
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий ишчи гуруҳлари
2. Ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиради. Ҳудудий манзилли рўйхатлар ҳудудий ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади.
Ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
1. Ҳудудий манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда таҳлил қилади.
2. Келгуси йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича манзилли дастур лойиҳасини шакллантиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳар календарь йилнинг 1 апрелига қадар
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим қилинган манзилли дастурни тасдиқлайди.
2. Тасдиқланган манзилли дастурни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Ҳар календарь йилнинг 15 апрелига қадар
6-босқич
Талабгорлар
Cув тежовчи суғориш технологиялари тўлиқ жорий қилингандан сўнг уларни фойдаланишга қабул қилиш ва субсидия ажратиш учун туман ишчи комиссиясига ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда мурожаат қилади.
Cув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш якунлангандан сўнг
7-босқич
Туманлар ишчи комиссиялари
Талабгорларнинг мурожаатларини тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатда борлигини текширади. Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатда бор талабгор томонидан жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларини жойига чиқиб талабгор ва пуратчи ташкилот вакили иштирокида ҳар томонлама пухта ўрганади ва ишлатиб кўради ҳамда тегишли далолатномани расмийлаштиради.
Уч иш куни
Далолатнома расмийлаштирилган талабгорга субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. Далолатнома ва хулоса туман ишчи комиссияси барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи комиссияси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Хулосалар умумлаштирилиб, уларнинг рўйхатларини ҳудудий ишчи гуруҳига белгиланган тартибда тақдим қилади. Ушбу рўйхатларга далолатномаларни ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни илова қилади.
Ҳар 10 кунда
8-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий ишчи гуруҳлари
Рўйхатларни умумлаштиради ва субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатларини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича субсидия олувчилар рўйхатларини эса Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади. Ушбу рўйхатларга далолатномаларни ва талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни илова қилади.
Ҳар 10 кунда
9-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни улар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда кўриб чиқиб умумлаштиради.
Якуний умумлаштирилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига субсидияларни ўтказиб беради.
Рўйхатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида
10-босқич
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича субсидия олувчилар рўйхатларини улар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда кўриб чиқиб умумлаштиради.
Якуний умумлаштирилган рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг пахта хом ашёсини етиштриш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига субсидияларни ўтказиб беради.
Рўйхатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгорлар томонидан жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
Сув тежовчи суғориш технологияларидан фойдаланиш Даврида
*- бунда талабгорлар томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун кетадиган вақт ҳисобга олинмаган.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Сув тежовчи суғориш технологияларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар
МИҚДОРЛАРИ
Суғориш тури
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш
Пахта
Томчилатиб суғориш
1 гектар экин майдони учун 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун — 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
Дискрет суғориш
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
Донли экинлар
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
1 гектар экин майдони учун 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун — 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда
«Спринклер» тизими
Сабзавот экинлари ва картошка
Томчилатиб суғориш
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
«Спринклер» тизими
Полиз экинлари
Томчилатиб суғориш
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
Озуқабоп экинлар
Кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш тизими
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
«Спринклер» тизими
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ташкил этиладиган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Субсидиялар 2019 йилда ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилган лойиҳалар ташаббускорларига берилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
келишув шартномаси — сувдан умумий фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
лойиҳа — янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича тадбирлар мажмуи;
лойиҳа ташаббускори — 2019 йилда ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш юзасидан мурожаат қилган шахс;
интенсив боғ — пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич схемада экиб, томчилатиб суғориш тизими асосида ташкил этилган боғ;
сув тежовчи суғориш технологиялари — қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб, ёмғирлатиб ва ерларни лазер ёрдамида текислаган ҳолда дискрет суғориш тизими;
томчилатиб суғориш тизими — сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси;
ер бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқ сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигининг 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳоси.
4. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида:
жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм;
майдони 35 гектар дан зиёд боғ ва узумзорларда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган микдорда;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган микдорда субсидия ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
5. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар гектар майдонга субсидиялар миқдори субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига экин тури ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:
Суғориш
тури
Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар
0 — 20
21 — 40
41 — 60
61 — 80
81 — 100
Мевали экинлар
Томчилатиб суғориш тизими
0,85
0,80
0,75
0,70
0,65
Узум
Томчилатиб суғориш тизими
1,2
1,1
1,0
0,9
0,8
6. Лойиҳалар ташаббускорларига субсидиялар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши;
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш бўйича Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) қарорларига асосан берилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
7. Субсидиялар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар тенг улушларда;
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан ажратилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
8. Лойиҳалар субсидиялар ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича молиялаштирилади.
2-боб Лойиҳалар ташаббускорларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
9. Лойиҳалар ташаббускорлари субсидия олиш учун тегишлилиги бўйича Агентликларга ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўраётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси нусхаси;
сувдан фойдаланиш мақсадида туташ худудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишув шартнома нусхаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.
10. Агентликлар:
лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг уч иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ бўлмаган, 2019 йилдан олдин ташкил қилинган, шунингдек, интенсив бўлмаган боғ ва узумзорлар учун субсидиялар сўралганда ва бошқа камчиликлар аниқланганда, лойиҳалар ташаббускорларини бу ҳақда хабардор қилади;
лойиҳалар ташаббускорлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар Агентликлар томонидан хабардор қилгандан сўнг етти иш куни мобайнида бартараф қилинмаган тақдирда, ҳужжатларни лойиҳалар ташаббускорларига қайтаради;
лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Кенгашларга навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.
11. Кенгашлар:
Агентликлар томонидан лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар ажратиш юзасидан киритган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади, субсидиялар ажратиш тўғрисида ёки ажратишни рад этиш тўғрисида тегишли қарорларни қабул қилади ҳамда субсидиялар ажратиладиган лойиҳалар ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;
ажратилган субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
12. Кенгашларнинг субсидияларни ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари субсидия бериш учун асос ҳисобланади.
Кенгашларнинг йиғилишлари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.
13. Агентликлар:
Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳалар ташаббускорларини уч иш куни мобайнида хабардор қилади;
Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳалар ташаббускорлари билан субсидиялар ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради;
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига етказади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби тегишлилиги бўйича Агентликларда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
15. Субсидиялар лойиҳалар ташаббускорларига улар томонидан янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари якунланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунавий таркибда Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссияcининг (кейинги ўринларда туман ишчи комиссияси деб аталади) уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликларга тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.
16. Субсидия миқдори туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалардаги лойиҳа кўрсаткичлари асосида берилади.
Туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари тасдиқланган далолатномаларнинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.
17. Субсидиялар лойиҳалар ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
3-боб. Субсидия олувчининг мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторингини олиб бориш тартиби
18. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо қилиш ишлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидия олингандан сўнг 12 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.
19. Агентликлар туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиқлари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган муддат ўтгач икки ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари билан Агентликлар ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Далолатномалар туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва Агентликлар вакиллари томонидан имзоланади.
20. Агентликлар субсидия ажратилгандан сўнг 12 ой давомида субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни Агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентликлар, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
22. Лойиҳалар ташаббускорларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси субсидиялари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш
1. Субсидия маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентликлар деб аталади) ҳужжатларни ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
2-босқич
Агентликлар
Лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва уларнинг субсидиялар олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш бўйича Кенгашига (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.
Уч иш куни
3-босқич
Кенгашлар
Агентликлар томонидан лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар ажратиш юзасидан киритилган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади ва тегишли қарорларни қабул қилади, шунингдек, субсидиялар ажратиладиган лойиҳалар ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди.
Бир ой
4-босқич
Агентликлар
Лойиҳалар ташаббускорларини Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабардор қилади ва Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳалар ташаббускорлари билан субсидиялар ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.
Уч иш куни
5-босқич
Агентликлар
Субсидияларни лойиҳалар ташаббускорларига улар томонидан янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг ажратади.
Субсидиялардан қатъий равишда янги интенсив боғ, узумзор ва/ёки иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки суғориш қудуқларини бурғилаш, шунингдек, насос станциясини қуриш учун белгиланган мақсадларда фойдаланади.
Шартнома шартларига мувофиқ
7-босқич
Агентликлар
Туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиқлари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда 12 ой муддат ўтгач икки ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
белгиланган муддат ўтгач икки ой ичида
Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари билан Агентликлар ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади.
Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни Агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
ёзма хабарнома олган кундан эътиборан бир ой ичида
* бунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун кетадиган вақт ҳисобга олинмаган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфлангна харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида
2. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхонанинг умумий майдони ___ га.
3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон ______ га.
4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ___________________.
5. Мевали дарахт (узум ёки иссиқхонада парваришланадиган маҳсулот) тури ва нави, кўчат сони, экиш схемаси режаси, экин майдони __________га.
6. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________ .
7. Яратиладиган иш ўрни ___ киши.
8. Лойиҳанинг умумий қиймати - ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:
Т/р
Амалга ошириладиган ишлар
Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм
Молиялаштириш манбалари, млн сўм
лойиҳа ташаббускор-ларининг маблағлари
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси субсидиялари
тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига
1.
Агротехник тадбирлар (ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва бошқа ишлар)
2.
Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
3.
Мевали дарахт (ёки кўчат, узум) ниҳолларини харид қилиш ва уларни экиш
4.
Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш
5.
Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш
6.
Бошқа харажатлар
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, биз интенсив боғ, узумзор (ва/ёки иссиқхонани) ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.
Ташкилот раҳбари _________________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Изоҳ. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарорига 3-ИЛОВА