Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мамлакатимиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур карордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1.
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 2-илованинг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: