toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилди.
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш, пробация бўлинмалари назорати остидаги шахсларнинг (кейинги ўринларда назорат остидагилар деб аталади) хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Натижада, назорат остидагилар томонидан қайта жиноят содир этилиши камайишига эришилди.
Шу билан бирга, пробация хизмати фаолиятининг механизмларини такомиллаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш, айниқса, уларнинг «ижтимоий-психологик портрети»ни тузган ҳолда ўрганиш, шунингдек, бу жараёнларда мутахассис-психологларни тайёрлаш, пробация бўлинмаларига мутахассис-психологларни жалб этиш тизимини йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ҳамда «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
2. Қуйидагилар:
2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
пробация бўлинмалари назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳамкорликдаги фаолияти механизми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтида Пробация хизмати ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан биргаликда пробация фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгиласин;
в) икки ой муддатда пробация бўлинмалари ходимларини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг мурожаатига асосан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобига пробация бўлинмаларининг юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда юридик йўналишдаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларнинг ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташини йўлга қўйсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2020 йил 1 декабрга қадар Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура билан биргаликда назорат остидагилар жазодан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
оммавий ахборот воситаларида пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан кенг тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилишини таъминласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 февраль,
84-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 84-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Пробация фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

Назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура

II. Пробация фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар

Пробация бўлинма (гуруҳ)ларининг ходимларини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси манбалари ҳисобига рағбатлантириш тартибини жорий этиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2020 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги

Тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинма (гуруҳ)ларида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш.

Чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтида Пробация хизмати ходимларининг малакасини ошириш тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар

2020 йил

июль

ИИВ Малака ошириш институти, Пробация хизмати

Юридик йўналишларидаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларнинг ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзуларни киритиш.

Таълим дастури

2020 йил

июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Пробация хизмати ходимларининг стажировкани ўташ, чет эл қонунчилигини ўрганиш мақсадида ривожланган хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

Пробация фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш.

Чора-тадбирлар

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Ички ишлар вазирлиги

Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ток-шоулар, ижтимоий роликлар, махсус кўрсатувлар, мақолалар, чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Халқаро пресс-клуб,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 84-сон қарорига
2-ИЛОВА
Пробация бўлинмалари назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳамкорликдаги фаолияти
МЕХАНИЗМИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2020 й., 09/20/84/0167-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)