[
ТСЗ: 1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2905-4]
[
ОКОЗ: 1. 14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.02.00 Тиббиёт муассасалари ва ходимлари / 14.01.02.01 Тиббиёт муассасаларига қўйиладиган талаблар]
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги
низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага
энг кам талабларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 14 январдаги 108-сон
буйруғига ИЛОВА
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1.
5-боб қуйидаги мазмундаги 7
1 — 7
3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«71 . Паразитологик лаборатория диагностикасидан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;
лаборатория столи (камида 2 дона);
реагентлар учун икки камерали совутгич (холодильник);
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
центрифуга (пробирка учун 8 та 15 мл. ўлчамли ёки 6 та 15 мл. ўлчамли);
предмет шишачаси тўплами (камида 200 дона);
қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);
ёритқичли бинокуляр микроскоп;
1180 — 1240 диапазонли ареометр;
рН-метр ёки индикатор тестлари;
предмет шишачаси тўплами (6х10 см, 8х12 см, камида 200 дона);
қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);
лаборатория идишлари тўплами;
30, 50, 100 гр.ли полиэтилен ёки шиша стаканлар (камида 100 дона);
пробиркалар учун штативлар;
металл ковузлок (петля), 0,5 — 1 см, камида 20 дона);
шиша пипеткалар (камида 20 дона);
Петри идишчалари (камида 100 дона);
турли озуқа муҳитлари учун идиш.
72 . Биоматериал йиғиш пункти ташкил этиладиган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
кушетка ёки қон олиш учун махсус ўриндиқ;
болалар учун йўргак столи (чақалоқлар билан ишланса);
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;
термостат (қондан ташқари биоматериаллар учун);
ҳаво сўриб олувчи жавон (қондан ташқари биоматериаллар учун);
бир марта қўлланиладиган скарификатор (камида 200 дона);
предмет шишачалари тўплами;
турли қопқоқчали вакутейнерлар;
вакутейнер ва пробиркалар учун штативлар;
биоматериаллар учун контейнерлар;
фойдаланиб бўлинган нарсаларни ташлаш учун идишлар;
кийимлар учун жавон ёки илгич.
73 . Бактериологик лаборатория диагностикаси ташкил этиладиган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;
лаборатория столи (камида 2 дона);
реагентлар учун икки камерали совутгич (холодильник);
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
центрифуга (пробирка учун 8 та 15 мл. ўлчамли ёки 6 та 15 мл. ўлчамли);
предмет шишачаси тўплами (камида 200 дона);
қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);
ёритқичли бинокуляр микроскоп;
1180 — 1240 диапазонли ареометр;
рН-метр ёки индикатор тестлари;
предмет шишачаси тўплами (6х10 см, 8х12 см, камида 200 дона);
қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);
лаборатория идишлари тўплами;
30, 50, 100 гр.ли полиэтилен ёки шиша стаканлар (камида 100 дона);
пробиркалар учун штативлар;
металл ковузлок (петля), 0,5 — 1см, камида 20 дона);
шиша пипеткалар (камида 20 дона);
Петри идишчалари (камида 100 дона);
турли озуқа муҳитлари учун идиш;
автоматлаштирилган идентификацияли бактериологик анализатор;
анаэростатлар ёки юқори ис газли термостатлар;
серотиплар учун тўпламлар;
муҳитлардаги рНни ўлчаш воситалари.».
2. 6-бобнинг
номи «диетология» деган сўздан кейин «ҳамда паразитология» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3.
8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«клизма мосламаси (паразитология, гастроэнтерология учун).».
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«клизма мосламаси (паразитология, гастроэнтерология учун).».
5. Қуйидаги мазмундаги 61 -боб билан тўлдирилсин:
«61 -боб. Интервенцион кардиология ихтисослиги бўйича
91 . Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
ҳамширалар пости учун стол;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган);
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
рентгенангиография комплекси;
магистрал томирларни катетерлаш тўпламлари;
қоннинг қуюлишини актив вақтини аниқлаш учун портатив аппарат;
беморлар учун аравачалар;
диагностика катетерлари (JL, JR);
диагностика ўтказувчилари;
баллонли катетерлар периферик томирлар учун;
периферик томирлар учун стентлар;
марказлашган, ҳар бир тўшакка уланган кислород, ҳаво, вакуум ўтказгичи;
консоль-электр розеткалари;
бикслар ва бикс ушлагичлар;
хирургик электр сўргич бактериал фильтр билан;
ЭКГ аппарати (кўп каналли);
ЭхоКГ аппарати (қизилўнгач учун датчик билан);
юракни миокардиал, трансвеноз, эндокардиал ва ташқи электростимуляцияси учун электрокардиостимулятор;
марказлашган компьютер ва 5 улагичли ЭКГли, юрак қисқаришлари, нафас олиш частотаси, инвазив ва ноинвазив артериал босимни ўлчаш, ўпка артериясининг босимини ўлчаш, марказий веноз босимни ўлчаш, юрак қон ҳайдаши, қондаги гемоглобиннинг кислород билан таъминланганлигини аниқлаш, бадан ҳароратининг ўзгаришлари, SOS сигналини автоматик равишда берувчи (сигнал тревоги) каравот олди кардиомониторлари;
ИВЛ аппарати ташқи нафас функциясини мониторинглайдиган ва газоанализаторли;
транспортировка учун портатив нафас олиш аппарати;
трахея интубацияси тўплами;
инфузион стойкалар 5 дозаторли ва 3 инфузоматли;
бифазали дефибриллятор синхронлаш функцияси билан;
принтерли персонал компьютер программалашган тармоқ билан, тез хабар бериш ва жавоб қилиш системаси, нусха олиш, чоп этиш ва сканерлаш учун кўп функцияли мосламалар;
инфузион ва трансфузион воситаларни вена ичига тез юбориш системаси;
интубацияли ва вена ичи наркозлаш тўпламлари;
кўп функцияли наркозли нафас олиш аппарати;
6. 12-бобнинг
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12-боб. Акушерлик ва гинекология, ўсмирлар (болалар) гинекологияси ихтисослик турлари бўйича».
7.
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Маслаҳат, диагностика ва консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
гинекология креслоси (ёритгич лампаси билан);
бир марталик қоғоноқни ёриш учун амниотомлар;
кичик габаритли она ва ҳомила қон айланиш фаолиятини аниқловчи допплер аппарати;
ҳомила вакуум экстрактори;
бачадон тампонадаси учун мослама;
азот оксиди манбаси (марказий тарқатма);
қон гуруҳини аниқлаш учун планшет;
эритмаларни илитиш учун мослама;
ҳамширалар пости учун стол;
тиббиёт каравотлари (кўп функцияли электр узатгичли, мониторли);
бир марталик туғруқ қабул қилиш учун акушерлик тўплами;
туғруқ йўлларини кўриш учун асбоб-ускуналар тўплами;
томбоэластограф (қон қуюлиш жараёнини кузатиш ва қайд қилиш учун);
қон реинфузияси учун мослама (қонни қайта қуйиш учун);
инфузион терапия учун мослама (қон қуйиш учун);
кўп функцияли универсал бачадон манипулятори;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
хоналар учун кўчма бактериоцидли чироқ;
«форма 30» бикс жамламаси;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган камида 2 дона);
стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
бачадон зонди (камида 4 дона);
Симпс ойна тўплами (камида 8 дона);
Куско ойнаси (камида 6 дона);
корнцанг (камида 6 дона);
учли қисқич (камида 2 дона);
ярани кенгайтиргич (камида 2 дона);
Гегар кенгайтиргичи (7 ўлчамдан 12 ўлчамгача) (камида 2 та тўплам);
бир марталик гинекологик тўплам (турли ўлчамларда);
кюреткалар (2, 4, 6 ўлчамли) (камида 2 та тўплам);
хирургия игналари ва тикиш тўплами (камида 10 та);
пианалар (камида 5 дона);
хирургия пичоғи (скалпель 2 дона);
қайчилар (камида 2 дона);
интубация трубкалари 4 дона турли ўлчамда;
хирургия пичоғи учун бир мартали олмослар;
8. Қуйидаги мазмундаги 121 ва 122 -боблар билан тўлдирилсин:
«121 -боб. Репродуктология ихтисослик тури бўйича
271 . Маслаҳат, диагностика, консерватив, кичик оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
операцион гинекология креслоси;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) (камида 2 дона);
дезинфекцион контейнерлар;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактероцидли чироқ;
стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
ларингоскоп клинклар тўплами билан;
персонал кузатув монитори;
гинекологик кўрув ускуналари;
марказлашган кислород тармоғи;
вагинал ва абдоминал датчикли ультратовуш аппарати;
суюқ азот учун Дьюар идиши;
консервацияланган жинсий ҳужайраларни сақлаш учун Дьюар идиши;
жинсий ҳужайраларни жўнатиш учун Дьюар идиши;
биоматериал учун контейнерлар;
хонадаги кислород ҳажмини кузатиш датчиклари;
бир марталик гинекологик тўпламлар (турли ўлчамларда);
жинсий ҳужайралар учун муҳитни сақлайдиган идиш;
термостат (СО2 инкубатор);
инвертирланган микроскоп;
ламинацияланган бокс иситгичи билан;
инкубаторлардаги СО2 миқдорини кузатиш датчиклари;
чиқиндилар учун контейнер;
122 -боб. Неонатология ихтисослик тури бўйича.
272 . Маслаҳат, диагностика, консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
ҳамширалар пости учун стол;
мониторли каравотлар (электр узатмалар ва ҳароратни мувозанатлаштирувчи мосламалар билан);
чақалоқлар учун реанимация столи (Неотерм);
миянинг электр фаоллигини кузатувчи мослама;
СРАР — нафас йўлларида доимий мусбат босим яратувчи, мустақил нафас олишга кўмаклашувчи мослама;
плазмани эритиш учун мослама;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) (камида 4 дона);
чақалоқлар учун тарози ва бўй ўлчагич;
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
ларингоскоп турли ўлчамдаги клинклари билан;
наркозли нафас олиш аппарати;
эндотрахеал трубкалар (2,5 мм; 3 мм; 3,5 мм; 4 мм);
шпатель (камида 10 дона);
чақалоқлар учун назал канюлалар;
зондлар (6 мм, 8 мм, 12 мм);
стерил санацион юқори нафас органлари учун катетерлар;
ўмров ости (подключичный) катетерлари (0,6 мм);
катта томирлар катетеризацияси учун тўплам 3F10 мм, 4F15 мм,5F20 мм;
эндотрахеал трубкалар 2 мм; 2,5 мм; 3 мм; 3,5 мм; 4 мм; 4,5 мм, 5 мм;
болалар кислород ниқоблари 3 см, 5 см, 7см;
томир катетерлари 20 мм, 22 мм, 24 мм;
ёзги ва қишки тўшакчалар;
9.
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган);
стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
нейрохирургик операция столи (электр привод билан);
монополяр, биполяр коагуляторлар;
коагуляция учун биполяр пинцет (Ясаргил) (175 мм — 0,4 мм, 175 мм — 1.0 мм);
ЭОП (электр оптик мослашма);
наркозли нафас олиш аппарати;
кўп функцияли каравотлар (электр узатмалар билан жиҳозланган);
краниотомия ўтказиш учун тўплам (бош мия жарроҳлиги учун);
тезкор краниотомия ўтказиш учун тўплам (бош мия жарроҳлиги учун);
ламиноэктомия ўтказиш учун тўплам;
бош фиксацияси учун скоба (бош мия жарроҳлиги учун);
суяк қисқичлари (Керрисон) (1,0 мм, 2,0 мм, 3,0 мм, 4,0 мм, 5,0 мм);
Луэр, Бильрот Микулич, Алис, Кохер қисқичлари;
оддий анатомик ва хирургик қисқичлар (пинцетлар);
Каспар тўғри, эгри конхатомлари;
мия ретракторлари тўплами (Лейла) (бош мия жарроҳлиги учун);
Байонет микро қайчилари, микро игна ушлагичлари (тўғри ва эгилган);
гипофиз учун кюреткалар тўплами (бош мия жарроҳлиги учун);
микросўргич наконечниклари;
бўйин ретракторлари тўплами;
бўйин умуртқаси учун Кейджлар;
бўйин, кўкрак ва бел умуртқаси учун фиксаторлар;
паренхиматоз бош мия босимини ўлчаш учун Кодман аппарати (датчиклари билан) (бош мия жарроҳлиги учун);
эндоваскуляр муолажалар учун микрокатетерлар;
клапанли шунтлар (паст, ўрта ва юқори босимли);
махсус томир ичи материаллари ва препаратлари тўплами;
Вайтланер 130 мм. 5 1/8 яра кенгайтиргичлари тўмтоқ ва эгри учли;
Вулстайн 130 мм. 5 1/8 яра кенгайтиргичлари тўмтоқ ва эгри учли;
бинокуляр лупалар (2 ва 4,5 марта катталаштириш учун);
микропинцет (0,3 мм 135 мм. 5 ¼ тикиш учун);
кўп функцияли мониторлар инвазив ва ноинвазив текширувлар учун;
Луэр, Бильрот Микулич, Алис, Кохер қисқичлари;
кичик ва катта нейрохирургик тўплам;
атравматик тикув материаллари сўриладиган сўрилмайдиган;
транспедикуляр фиксатор системалари;
титан пластиналари (умуртқалар учун);
бош суяк дефектларини ёпиш учун титан сеткалар ва протакрил;
беморлар учун аравачалар;
11.
44-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
нур билан даволаш асбоб-ускуналар тўплами.».
12.
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Маслаҳат, диагностика консерватив ва кичик (каминвазив, эндоскопик) оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
тиббиёт асбоб-ускуналари учун жавон;
тоғаралар учун Краснобаева таглиги;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
ходимлар кийими учун жавон;
беморларнинг кийимлари учун илгич;
рентгенограммаларни сақлаш учун ёнмайдиган қути (сейф);
гипслаш ишлари учун стол;
гипс бинтлари учун жавон;
гипсли бинтларни тайёрлаш учун стол;
стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
Дитерих шинаси (камида 2 дона);
Штилля қайчиси (камида 2 дона);
Кнорре гипс кенгайтиргичи (камида 2 дона);
корнцанг (камида 2 дона);
анатомик ва хирургия пинцети (камида 2 дона);
каравотлар (оператив даволаш учун);
кўп функцияли каравот (камида 2 дона) (оператив даволаш учун);
операция столи (оператив даволаш учун);
соясиз операция лампаси (оператив даволаш учун);
артроскоп (оператив даволаш учун);
артроскопик асбоб-ускуналар (камида 10 дона, оператив даволаш учун);
артроскопик оптика (камида 4 дона, оператив даволаш учун);
Купер қайчиси (камида 2 дона, оператив даволаш учун);
электр сўргич (оператив даволаш учун);
электр коагулятор (оператив даволаш учун);
ЭКГ аппарати (оператив даволаш учун);
оғиз кенгайтиргич (камида 2 дона, оператив даволаш учун);
тил ушлагич (камида 2 дона, оператив даволаш учун);
ошқозон зондлари (оператив даволаш учун);
турли пичоқчалар (камида 4 дона, оператив даволаш учун);
игна ушлагичлар (камида 4 дона, оператив даволаш учун);
тикув материаллари (камида 5 дона, оператив даволаш учун);
ИВЛ аппарати (оператив даволаш учун);
наркозли нафас олиш аппарати (оператив даволаш учун);
дефибриллятор (оператив даволаш учун);
ларингоскоп (оператив даволаш учун).».
13.
301 -боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«301 -боб. Халқ табобати ихтисослиги бўйича
541 . Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (хижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия учун);
халқ табобати вакили учун иш столи;
муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;
зулукни сақлаш учун идишлар (гирудотерапия учун);
ариларни сақлаш учун мослама (апитерапия учун);
кўп игнали болғача (акупунктура учун);
неврологик болғача (акупунктура учун);
дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар (хижома ва гирудотерапия учун);
стерил материаллар: бинт, тампон, сочиқлар (хижома, гирудотерапия су-джок учун);
стерил материал учун бикслар (хижома ва гирудотерапия, су-джок учун);
ишлатиб бўлинган материал учун идишлар (хижома, гирудотерапия, апитерапия учун);
олинган қонни йиғиш учун идиш (хижома учун);
бир марталик скальпеллар (хижома учун);
пинцетлар (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);
петри ликобчалари (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);
лейкопластрь (хижома ва гирудотерапия учун);
бир марталик игналар (акупунктура, акупрессура, су-джок учун);
муолажа вақтини белгилаш учун сигналли соат (акупунктура, су-джок учун);
бир марталик стаканлар (фитотерапия, гомеопатия учун);
графинлар (фитотерапия, гомеопатия учун);
фитоичимлик тайёрлаш учун аппарат (фитотерапия учун);
фитобар-стойка, стол-стуллар ва идишлар учун шкаф (фитотерапия учун);
мокслар, магнитлар, массажерлар, табиий тошлар, металл юлдузлар (су-джок учун);
кўп мартали стаканлардан фойдаланилганда, уларни ивитиш, ювиш,
дезинфекциялаш воситалари (фитотерапия, гомеопатия учун);
стандарт ўлчамдаги уқалаш кушеткаси (мануал терапия, акупрессура учун).
542 . Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (хижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия учун);
халқ табобати вакили учун иш столи;
ҳамширалар пости учун стол;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);
зулукни сақлаш учун идишлар (гирудотерапия учун);
ариларни сақлаш учун мослама (апитерапия учун);
кўп игнали болғача (акупунктура учун);
неврологик болғача (акупунктура учун);
дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар (хижома ва гирудотерапия учун);
стерил материаллар, бинт, тампон, сочиқлар (хижома, гирудотерапия, су-джок учун);
стерил материал учун бикслар (хижома ва гирудотерапия, су-джок учун);
ишлатиб бўлинган материал учун идишлар (хижома, гирудотерапия, апитерапия учун);
олинган қонни йиғиш учун идиш (хижома учун);
бир марталик скальпеллар (хижома учун);
пинцетлар (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);
Петри ликобчалари (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);
лейкопластрь (хижома ва гирудотерапия учун);
бир марталик игналар (акупунктура, акупрессура, су-джок учун);
муолажа вақтини белгилаш учун сигналли соат (акупунктура, су-джок учун);
бир марталик стаканлар (фитотерапия, гомеопатия учун);
графинлар (фитотерапия, гомеопатия учун);
фитоичимлик тайёрлаш учун аппарат (фитотерапия учун);
фитобар-стойка, стол-стуллар ва идишлар учун шкаф (фитотерапия учун);
мокслар, магнитлар, массажерлар, табиий тошлар, металл юлдузлар (су-джок учун);
кўп мартали стаканлардан фойдаланилганда, уларни ивитиш, ювиш,
дезинфекциялаш воситалари (фитотерапия, гомеопатия учун);
стандарт ўлчамдаги уқалаш кушеткаси (мануал терапия, акупрессура учун).».
14. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р. ИЗАМОВ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2020 й., 10/20/2905-4/0169-сон)