Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сонли «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 24-банднинг
иккинчи хатбошисидан «ва юридик шахсларнинг муҳрлари (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2.
26-банддан «ва муҳрланиши (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«депозит сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси ва номи сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.».
4.
3-иловадаги «(цедентнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси) М.Ў.» ва «(цессионарийнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси) М.Ў.» деган сўзлар тегишли равишда «(цедентнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси)» ва «(цессионарийнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.