1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида
Қурилиш-монтаж ишлари сифатини янада ошириш, қурилиш соҳасидаги назорат қилувчи инспекциялар ролини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
1. Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасининг 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари (кейинги ўринларда — объектлар) учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертиза қилишга, объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби ва даврийлигига қўйиладиган табақалашган талабларни уларнинг хавф-хатарлар тоифаси ва функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
қурилиш якунланганидан сўнг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) томонидан объектнинг қурилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини инструментал техник текширувдан ўтказишни жорий қилган ҳолда, хавф-хатар тоифаси паст ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари учун лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси, муаллифлик назорати ва давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича мажбурий талабларни бекор қилиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ва ҳудудий инспекциялар инспекторларига, шунингдек, хавф-хатар тоифаси юқори бўлган объектларда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
«Қурилишдаги назорат» қуйи тизимини 2020 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширган ҳолда, 2020 йил давомида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан электрон ҳужжат алмашинувини босқичма-босқич жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.09.00 Саноатдаги, қурилишдаги ҳамда иссиқлик ва электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
2. Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида:
бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;
объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш]
3. Қуйидагилар:
а) 2020 йил 1 мартдан бошлаб бюджет тизимидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар;
б) Инспекция ва ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар қуйидаги муддатларда босқичма-босқич бекор қилинсин:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифаси паст объектлар учун — 2020 йил 1 майдан;
давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун — 2022 йил 1 январдан;
бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун — 2021 йил 1 январдан.
4. Белгилансинки, объектларни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатномалар бериш тартиби татбиқ қилингунига қадар Инспекция ва ҳудудий инспекциялар қурилиши тугалланган объектларни (давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлардан ташқари) фойдаланишга қабул қилиш жараёнига давлат санитария назорати ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органларини жалб қилади ҳамда улар объектларни қабул қилиш муддатлари доирасида Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга объектнинг санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда ҳудудий инспекцияларнинг давлат санитария ва ёнғин назорати ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлигининг:
Инспекцияга давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомини бериш ва ҳудудий инспекцияларни унга бўйсундириш;
Инспекция тузилмасида 2 та бошқарув ходими штат бирлигидан иборат бўлган Комплаенс хизматини ташкил қилиш ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2020 йил 1 июлдан бошлаб Инспекция ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
объектлар сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини тасдиқлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Инспекция тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, ҳудудий инспекцияларнинг шаҳарсозлик соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган даромадларини қайта тақсимлаш.
(6-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармонига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Инспекция қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади;
Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Инспекция бошлиғи тавсияси асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
ҳудудий инспекцияларнинг бошлиғи ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Инспекция бошлиғи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
ҳудудий инспекция бўлим бошлиқлари ҳудудий инспекция бошлиғи томонидан Инспекция билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади;
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармонига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Инспекциянинг Комплаенс хизмати ва ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассислари бевосита Инспекция бошлиғига бўйсунади;
Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, ҳудудий инспекциялар фаолияти эса қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалардан шакллантирилувчи маблағлар ҳамда шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
8. Давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
9. Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат берилсин:
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг жорий ва бошқа харажатларини молиялаштириш;
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш;
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида объектлар конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмларини халқаро стандартларга мувофиқ тўлақонли синовдан ўтказишни амалга оширувчи Комплекс қурилиш синов лабораториясини (кейинги ўринларда — Комплекс лаборатория) ташкил қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг таклифи маъқуллансин.
Комплекс лабораторияни ташкил қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2020 йилда ажратиладиган 20 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағлар ҳамда етмайдиган қисми учун — Жамғарма маблағлари белгилансин.
11. Қуйидагилар:
Қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмлари бўйича Комплекс қурилиш синов лабораторияси томонидан ўтказиладиган синовларнинг асосий йўналишлари 3-иловага мувофиқ;
Комплекс қурилиш синов лабораториясини жиҳозлаш учун харид қилинадиган асосий ускуналар, машина ва механизмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
а) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда:
икки ой муддатда Инспекция ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги, шунингдек, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2020 йил 1 июнга қадар ички назоратни, муаллифлик ва техник назоратни, шунингдек, объектлар устидан давлат қурилиш назоратини амалга оширувчи мутахассислар сертификациядан ўтказилишини таъминласин;
б) бир ой муддатда Жамғарма маблағлари ва ҳудудий инспекциялар маблағлари ҳисобидан 2020-2021 йилларда ҳудудий инспекцияларни замонавий мобил кўчма қурилиш лабораториялари билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин;
в) Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимларининг доимий равишда, шу жумладан чет элда малака оширишини ва кейинчалик ҳар бир ҳудудий инспекциядаги ходимлар учун мажбурий тренинглар ўтказилишини ташкил қилсин;
г) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекцияни мебель, инвентарь, ускуналар ва қўйилган вазифаларни самарали бажариши учун зарур бўлган бошқа воситалар билан таъминласин, шу жумладан 3 дона хизмат енгил автомобили ажратсин;
д) 2020 йил 1 августга қадар халқаро молия институтлари ва ташкилотларини ҳамда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, давлат органларининг самарасиз ва ортиқча функцияларини бекор қилиш, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ушбу жараёнга хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни назарда тутган ҳолда, қурилиш устидан назорат механизмлари самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифларни киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва Инспекция ўртасида идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
15. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй манзилида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий инспекцияларни жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бинолар ажратиб берилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарор ижросини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов — мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар ойда бажарилган ишлар тўғрисида уларнинг раҳбарлари ҳисоботларини қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров — мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича барча зарур чоралар кўрилишини, мазкур қарорни ўз вақтида ижро этишда масъул ташкилотларга ҳар томонлама услубий ва амалий ёрдам берилишини таъминласин, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовга унинг амалга оширилиши жараёни тўғрисида батафсил маълумот тақдим этсин;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Инспекция бошлиғи К.Н. Тўлаганов — давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартибини жорий этиш, Инспекция ва ҳудудий инспекциялар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич татбиқ қилиш бўйича ишлар сифатли ташкиллаштирилишини, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш давомида юзага келадиган жорий масалалар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмлари бўйича Комплекс қурилиш синов лабораторияси томонидан ўтказиладиган синовларнинг
асосий йўналишлари
1. Бетон ва темирбетон буюмларини синовдан ўтказиш
2. Металл ва металл буюмларини синовдан ўтказиш
3. Қуруқ қурилиш материалларини синовдан ўтказиш
4. Керамик материалларни синовдан ўтказиш
5. Табиий ва сунъий тошлар, улардан тайёрланган буюмларни синовдан ўтказиш
6. Ёғоч ва ёғочдан тайёрланган буюмларни синовдан ўтказиш
Ёнбошдан 90 градусли бурчак остида кузатиш учун техник эндоскоп комплекти, адаптери билан
1
2 000
63.
Бурғилаш қурилмаси
1
500
64.
Чок кесиш қурилмаси
1
2 900
65.
Георадар комплекси
1
400
66.
Қозиқоёқлар диагностикаси асбоби
2
2 000
67.
Аэродром-йўл ўлчов лабораторияси комплекси
1
234 000
68.
Шиша таркибини аниқлаш учун детектор
1
700
69.
Ҳаво ўтказувчанлигини аниқлаш учун ўлчов тизими
1
800
III. Ўлчов воситалари
70.
Электрон лаборатория тарозилари
3
3 800
71.
Ноавтоматик тарзда ишловчи тарози
1
4 300
72.
Сиқиш бўйича синов машинаси
1
27 000
73.
Комбинациялашган тест асбоби
2
400
74.
Кичик ўлчамли гидравлик пресс
1
6 000
75.
Сиқишни ўлчаш динамометри, индикатори билан
1
1 200
76.
Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш асбоби
2
20 000
77.
Синов пресси
2
44 000
78.
Ҳажмли дифференциал дилатометр
1
1 000
79.
Тортилувчи ҳаво ҳажмини аниқлаш асбоби
1
2 000
80.
Ёғоч намлигини ўлчаш қурилмаси
1
1 600
81.
Сиқишни ўлчайдиган кўчма эталон динамометр
1
1 000
82.
Гриндометр асбоби
1
500
83.
Портатив рН-метр
1
700
84.
Резина қаттиқлигини ўлчаш қурилмаси
2
1 400
85.
Қалинлик ўлчагич
2
500
86.
Вискозиметр
1
200
87.
Бринелль микроскопи
1
200
88.
Сув ўтказмасликни аниқлаш қурилмаси
1
500
89.
Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш қурилмаси
1
3 500
90.
Виброўзгартиргич
1
1 000
91.
Метеорологик барометр-анероид
1
200
92.
Лазерли масофа ўлчагич
1
800
93.
Рақамли мультиметр
1
500
94.
Мобил қурилиш лабораторияси
3
300 000
Жами
138
1071600
Изоҳ:
Комплекс қурилиш синов лабораторияси томонидан ўзлаштириладиган синовларни ўтказиш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу рўйхатга лабораторияни ташкил этиш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Якуний сумма тендер (танлов) савдолари ва бошқа тартиб-тамойиллар якунларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 07/20/4586/0127-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)