Амалга ошириладиган тадбирлар | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар | |
I. Спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, соҳада хусусий секторни ривожлантириш | ||||
3. | Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонасининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган «Белдирсой» спорт базасида халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларни ўтказиш учун енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, дор йўлини замонавий анжом, асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш. | 2021 йил | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
5. | Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига 1 та махсус автотранспорт (автобус) воситасини ажратиш ҳамда уни сақлашга лимит ажратилишини таъминлаш. | 2020 йил | Ўзбекистон Республикаси республика бюджет маблағлари | Молия вазирлиги, |
6. | Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларини қишки спорт турлари бўйича эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан босқичма-босқич таъминлаш. | 2021 — 2023 йиллар давомида | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
7. | Тадбиркорлик субъектлари, идора ва ташкилотларга белгиланган тартибда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ва спорт иншоотларини қуриш учун белгиланган тартибда бино ажратиш. | Мурожаатга мувофиқ | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, |
8. | Инвесторларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси 41-уйда жойлашган «Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройини ташкил этиш. | 2021 йил | Инвесторлар маблағлари | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, |
II. Қишки спорт турлари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, давлат спорт таълим муассасаларини хорижий адабиётлар билан таъминлаш | ||||
9. | 2020 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари кафедрасини ташкил қилиш. | 2020 йил | Университетга бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
10. | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 2020/2021 ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилишини таъминлаш. | 2020йил | Университетга бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
11. | Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилиш. | 2020 йил | Ижр?чилар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, |
12. | «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендия танловларида иштирок этиб ғолиб бўлганларини хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташларини ташкил этиш. | 2020 йил | «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари | «Эл-юрт умиди» жамғармаси, |
13. | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини қишки спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш. | 2021 йил | Инновацион ривожлантириш | Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
III. Юқори малакали хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларни ўқув-машғулот жараёнларига кенг жалб қилишорқали спортчи ва тренерларкасбий тажрибасини орттириш | ||||
14. | Қишки спорттурларини ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнида илмий-услубий технологияларни такомиллаштириш, терма жамоаларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш (Россия, Корея Республикаси, Япония, Германия, Франция, Швейцария, АҚШ, Канада давлатлари мисолида). | 2020 йил | Ўзбекистон Республикаси республика бюджет маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
15. | Ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
16. | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига қишки спорт турлари бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, амалий маҳорат сабоқлари ва намунали ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув, спорт ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
17. | Қишки спорт турлари бўйича турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини таъминлаш. | Мусобақа ўтадиган даврларда | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
18.. | Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларива XXIV қишки Олимпия ўйинларидаЎзбекистон спорт делегациясинингмуваффақиятли иштирокинитаъминлаш. | 2022 йил | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
IV. Қишки спорт турлари бўйича саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар ва ёшларни қишки спорттурлари билан мунтазам шуғулланиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзига жалб этишга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этиш | ||||
19. | Мавжуд спорт инфратузилмасини инобатга олган ҳолда давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари, айниқса конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимларни ташкил этиш. | 2023 йил | Муассасаларнинг бюджет | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) |
20. | Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
21. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар ва ўсмирлар юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирларини ташкил этиш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
22. | Қишки спорт турлари бўйича республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш, ғолиб спортчиларни аниқлаш ва тантанали равишда тақдирлаш: 1-босқич — туман (шаҳар) миқёсида; 2-босқич — ҳудудлар миқёсида; 3-босқич — республика миқёсида (финал). | 2020 йил | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
23. | Давлат спорт таълими муассасалари спортчилари ўртасида қишки спорт турлари бўйича ҳудудий, республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш. | 2020 йил | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
24. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, «онлайн» мулоқотлар, маҳорат сабоқлари ҳамда умумтаълим мактабларида давра суҳбатларини ўтказиш. | 2021 йил | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, |
25. | Қишки спорт турлари бўйича ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
26. | 2021 йил Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимини ҳамда Ўзбекистон спорт вакилларининг иштирокидаги намойишларни тўғридан-тўғри Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» телеканали орқали ёритиш ҳуқуқи олинишини ташкил этиш. | Мусобақа ўтадиган даврларда | Ташкилотчилар, | Миллий Олимпия қўмитаси, |
27. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкиллаштириладиган қишки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ижтимоий рекламали ахборот сифатида бепул жойлаштириш. | 2020 йил | — | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, |
28. | Ривожлантирилаётган қишки спорт турларини кенг тарғиб қилишмақсадида республика ва маҳаллий телерадиоканаллар, босма ва Интернет нашрлари орқали туркум кўрсатув | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари |
29. | Мамлакатда ташкил этиладиган қишки спорт турлари бўйича рейтингли ва нуфузли халқаро мусобақаларииштирокчи совриндорларитўғрисидатуркум кўрсатувлар тайёрлаш ва онлайн тарзда аҳолига етказиш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
30. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турларини тарғиб қилувчи ижтимоий роликлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, мақолалар яратиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, аҳоли яшайдиган жойларда тарғибот баннерларини жойлаштириш. | 2020 йил | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси |