1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-8]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 декабрь,
33/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Банк сири тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш ҳамда уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ва мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.».
2. 3-банддаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «80000001» рақами «60000001» рақами билан алмаштирилсин.
«37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали электрон маълумот тақдим этилади.»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хизмат кўрсатувчи банк томонидан ушбу маълумотлар тўғрисида БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитаси учун электрон хабарнома шу куннинг ўзида узатилади.»;
«43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган тижорат ташкилоти бўйича маълумот жўнатилгандан сўнг, унинг фаолияти қайта тикланганда, 4-сўров «26» белгиси билан фаолияти қайта тикланган санаси кўрсатилган ҳолда шакллантирилиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга, БДМАБдан эса давлат солиқ органларига электрон маълумот узатилади.
Бунда, БДМАБ базасига «26» белгиси қўйиб жўнатилган 4-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.».
«58. Мижознинг асосий депозит, ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини шу мижозга хизмат кўрсатувчи барча банк филиаллари юбориши мумкин. Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар «Банк сири тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.».
«25» белги — тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот Давлат солиқ қўмитаси ҳамда барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
«26» белги — тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотининг фаолияти қайта тикланганда БДМАБга узатилади.».