toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 53-модданинг иккинчи қисми:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига кўра»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра, бундан нодавлат нотижорат ташкилотлари мустасно»;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тугатувчи юридик шахснинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак»;
иккинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча учинчи — ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи қисмидаги «Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра жамиятни тугатиш ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда амалга оширилади. Бунда тугатувчи тайинланмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
олтинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин.
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамиятнинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак»;
иккинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганда»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда»;
учинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) 33-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжалиги:
фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан;
молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига биноан тугатилади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда) 49-моддасининг биринчи қисми «ёхуд суднинг» деган сўзлардан кейин «ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 5-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда) 28-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусий корхона унинг мулкдорининг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суднинг қарорига кўра қайта ташкил этилиши мумкин.
Хусусий корхона унинг мулкдорининг ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин».
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 декабрь,
ЎРҚ-592-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 03/19/592/4144-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)