Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Олий Мажлиснинг «Давлат тили тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги
қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 19 февралдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, унинг янги таҳрири иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш республика Давлат комиссиясига юклансин.