Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Олий Мажлиснинг «Давлат тили тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги
қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 19 февралдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, унинг янги таҳрири иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.