Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига мавсумий қишлоқ хўжалиги техникасини ўз вақтида етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
бешинчи хатбошидаги «Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида» сўзлари «Марказий банкининг асосий фоиз ставкасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг» сўзлари «Марказий банкининг асосий фоиз ставкасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваригача бўлган фоиз ставкаси билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин».
4.
8-банддаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин.
«б) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ миқдорида, лекин 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади».
6.
10-банддаги «халқаро» сўзи «давлат кафолати остида олинган халқаро» сўзлари билан алмаштирилсин.
7.
21-банддаги «пунктини» сўзи «пунктигача» сўзи билан алмаштирилсин.
8. Низомга
иловада «пунктини» сўзи «пунктигача» сўзи билан алмаштирилсин.