Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 23-банднинг
биринчи хатбошисидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
36-банддаги «ногирон болани» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитиция қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида протез қўйдирган шахсларга беморнинг марказда бўлган барча даври учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.».
4.
41-банддаги «ногирон болага» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.