Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонига, «2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4190-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 сентябрь,
729-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Саховат» интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди».
в) 2-банддаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 7-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 11-банддаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслари» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги «ногиронининг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахснинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 171-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Саховат» интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди»;
в) 2-банддаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4 ва 8-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 9-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда шахснинг шахсан аризасига биноан ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек, навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади»;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Мурувват» болалар интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди»;
в) 2-банддаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 6-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. «Мурувват» болалар интернат уйларига ташҳислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
оғир даражадаги ақлий заифлик;
чуқур даражадаги ақлий заифлик;
болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
деменция.
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларини (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди»;
в) 2-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 6-банддаги «Ногиронлар» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 14-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 22-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда пансионат деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди»;
б) 2-банддаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5, 6 ва 7-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;