1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 80-сонли «2023 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чоратадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастуригаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастурида назарда тутилган давлат статистика ишларининг бажарилиши учун қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 декабрь,
975-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 декабрдаги 975-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
3. II бўлимнинг 1-кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги 191-позиция қўшилсин:
«
191
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш
махсус дастур бўйича
йил давомида
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/975/4124-сон)