toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикага алоҳида турдаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш, уларни ишлаб чиқариш, сотиш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлиги оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Россия Федерациясининг «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» масъулияти чекланган жамияти («Центр развития перспективных технологий») ўртасида Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва кўмаклашиш назарда тутилган ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил декабрь ойидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг, шунингдек идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг таркиби аниқланиши;
тажриба лойиҳаси ишга туширилишини ва келгусида мониторинг қилинишини, услубий қўллаб-қувватланишини, шунингдек, тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ташкил этилишини;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш имкониятини яратиш тизимини жорий этиш ва ишлатиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳасини амалга оширишда ихтиёрий иштироки уларни қонунчиликда белгиланган мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш ҳамда давлат тилида маркировка қилиш тартибларига риоя этишдан озод этмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг республикага асосий экспортчи мамлакатларнинг маҳсулотларни маркировкалаш борасида тажрибасини ўрганган ҳолда, тажриба лойиҳаси белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» масъулияти чекланган жамияти томонидан таъсис этилган «CRPT TURON» масъулияти чекланган жамиятини маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимининг (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) оператори этиб тайинлаш ҳамда операторга беғараз асосда:
ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизими билан тажриба лойиҳасини амалга оширишга доир ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона ахборот-ресурс базасига ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш;
маҳсулотлари идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудида зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда созлаш, келгусида уларни ахборот тизимига улаш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. Қуйидагилар:
Идентификация воситалари билан маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом 2-иловага мувофиқ;
Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом 3-иловага мувофиқ;
Сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;
Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар:
идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, бунда биринчи навбатда дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизими билан қамраб олиш;
умумжаҳон стандартлари ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотлар электрон базасини яратишни назарда тутувчи тажриба лойиҳасини амалга ошириш натижалари асосида ахборот ва маҳсулотларни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланганлиги ҳақида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 ноябрь,
944-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига
1-ИЛОВА
Идентификация воситалари билан маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи

Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана

1.

Сигаретлар

2019 йил декабрь

2.

Алкоголь маҳсулотлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧА НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинча низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда ҳаракатлар тартиби ва кетма-кетлигини белгилайди.
2. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг мақсадлари ҳисобланади:
а) маҳсулотларнинг асллигини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сигареталарни ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва муомалада бўлишига қарши курашиш;
сигареталарни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишни истисно этиш мақсадида сигареталар муомаласи субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
сигареталар муомаласининг ҳисобини юритиш тартиб-таомилларини стандартлаштириш ва унификациялашни таъминлаш мақсадида идентификация воситалари билан сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларининг тўлиқлиги, самарадорлиги, натижадорлиги ва етарлилигини апробация қилиш;
б) сигареталарни акциз маркаси билан маркировкалашдан воз кечилишини инобатга олиб, сигареталарни идентификация воситалари билан маркировалаш ва келгусида кузатиш мажбурий тизимига ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.
3. Мазкур Вақтинча низомда қуйидаги қисқартма сўзлар ва тушунчалардан фойдаланилади:
тажриба лойиҳаси — сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳаси;
администратор — маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи ва унга хизмат кўрсатувчи, сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш таъминланиши учун зарур барча таркибий қисмларни ўрнатувчи ва созловчи, шунингдек, фискал маълумотлар оператори вазифаларини бажарувчи масъул шахс;
ММК АТ — маҳсулотларни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш, мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини дастурий таъминлаш мақсадида Администратор томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизими;
сигареталар муомаласи мониторинги — ММК АТда рўйхатдан ўтган сигареталар муомаласи субъектларининг маълумотлари асосида сигареталар айланиши ва ишлаб чиқарилишини таҳлил қилиш;
сигареталар ўрамини маркировкалаш — истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамида идентификация воситаларини акс эттириш ва сигареталар ишлаб чиқарилиши ва айланишининг барча босқичларида улар тўғрисида ММК АТда аниқ маълумот бериш;
идентификация воситалари — тажриба лойиҳаси доирасида сигареталар ўрамига тушириш учун шакллантириладиган штрихли код кўринишидаги машина ўқийдиган маркировкалаш коди;
сигареталарнинг истеъмол ўрами — маҳсулотни бирламчи ўраш ва пировард истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган ўрам;
сигареталарнинг гуруҳ ўрами — полимер пленка ёки қоғоз билан ўралган ёки қоғоз лента билан боғланган муайян миқдордаги истеъмол ўрамларини бирлаштирган ўрам. Гуруҳ ўрамини пировард истеъмолчига сотишга рухсат этилади;
сигареталарнинг транспорт ўрами — истеъмол ва (ёки) гуруҳ ўрамига ўралган ёки худди шундай транспорт ўрамига ўралган сигареталарни сақлаш ва ташиш, шунингдек, жойини ўзгартиришда уни шикастланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мўлжалланган ва мустақил логистика бирлигини ҳосил қиладиган ўрам;
маҳсулот коди — маҳсулот ҳамда маҳсулот гуруҳларига маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган сигареталарнинг турини аниқлайдиган ахборот ресурсида маҳсулотлар муомаласи иштирокчилари томонидан тавсифланганда бериладиган GS1 ассоциацияси маҳсулот номенклатураси бўйича логистика бирликлари ҳисоб коди;
идентификация коди — маҳсулот нусхасининг ноёб рақамини ўз ичига олган белгилар кетма-кетлиги;
текширув коди — тақлид ҳимояси воситаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот коди ва идентификация коди маълумотлари асосида шаклланадиган рамзий кетма-кетлик. Тасдиқлаш коди криптографик алгоритмлар асосида тузилади ва криптографик калит идентификаторини ўз ичига олади;
маркировкалаш коди — истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамини идентификация қилиш учун ишлатиладиган маҳсулот коди, идентификация коди ва текширув коди жамланмаси;
агрегирлаш — сигарета ўрамларини гуруҳ ўрами ва/ёки транспорт ўрамига бирлаштириш, бунда ўрам таркибидаги ҳар бир сигарета ўрамининг идентификация коди ҳамда шакллантирилган гуруҳ ва транспорт ўрами идентификация коди ўртасидаги ўзаро боғлиқлик сақланиб қолади, сигареталарнинг ҳаракатланишини маҳсулотни кузатиш занжири бўйлаб шакллантириладиган гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамини очиш заруратисиз кузатиш мақсадида гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамига тегишли идентификация воситаси туширилади.
Агрегирлаш ҳар қандай даражадаги маълумотни қўшиш имкониятини назарда тутади:
биринчи даражада агрегирлаш — истеъмол ўрамларини, масалан сигарета пачкасини гуруҳ ўрамига (блок) бирлаштириш;
иккинчи даражада агрегирлаш — истеъмол ёки гуруҳ ўрамини маҳсулот ўрамига, масалан, бандероль ёки қутига бирлаштириш;
учинчи даражада агрегирлаш — транспорт ўрамини янада юқори бошқа транспорт ўрамига, масалан, паллета ёки контейнерга бирлаштириш;
туркумлаштириш — истеъмол ва/ёки гуруҳ ва/ёки транспорт ўрамини маркировкалаш кодини яратиш жараёни;
АSCII — (American standard code for information interchange) — ахборотни кодлаш усули бўлиб, унда босма ва нобосма белгилар тегишли рақамли кодларга мос келади;
GS1 — ҳисоб юритишни стандартлаштириш ва логистика бирликларини штрихли кодлаш бўйича халқаро ташкилот;
GTIN — (Global Trade Item Number) маҳсулот бирлигининг глобал идентификация рақами. GS1 томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган, GS1 стандартлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ GS1 миллий ташкилоти томонидан маҳсулотлар ва/ёки маҳсулотлар гуруҳига қўлланадиган, халқаро иқтисодий маконда аниқ идентификация қилиш учун маҳсулот ва/ёки маҳсулотлар гуруҳига машина томонидан ўқила оладиган штрихли код шаклида киритиладиган логистик бирликларнинг ҳисобини юритадиган халқаро код.
AI = ʻ**ʼ — GS1 стандартида назарда тутилган қўллаш идентификатор атрибути;
GS1-128 — ташкилотлар ўртасида юк ҳақида маълумотни узатиш учун мўлжалланган GS1 стандартлаштириш бўйича глобал ташкилотнинг штрихли код формати;
DataMatrix — тўғри тўртбурчак ёки квадрат гуруҳга квадрат шаклида тушириладиган оқ-қора элементлар ёки турли ёрқинликдаги элементлардан иборат икки ўлчамли матрицали штрихли код. Матн ёки бошқа шаклдаги маълумотларни кодлаш учун мўлжалланган;
GS1-DataMatrix — DataMatrix икки ўлчамли матрицали штрихли коднинг GS1 томонидан стандартлаштирилган амалга оширилиши;
DataMatrix ЕСС200 — хатоларнинг олдини олиш ва зарар етган ахборотни тиклаш технологиясидан фойдаланадиган DataMatrix туркуми.
DataMatrix ECC 200 код таркибидаги ахборотнинг 30 фоизигача зарар етган тақдирда, кодланган ахборотнинг бутун кетма-кетлигини тиклаш имконини беради. Икки ўлчамли штрихли коднинг мазкур версиясида хато пайдо бўлиши частотаси 10 миллион сканерланган белгига 1 тадан кам.
ТИФ ТН кодлари — Ташқи иқтисодий фаолият маҳсулот номенклатураси кодлари;
ИФУК — иқтисодий фаолият турларининг умумий классификатори;
иштирокчилар реестри — тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган, ўз хоҳиши билан тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган шахслар рўйхати;
Маҳсулотлар реестри — маркировкаланиши лозим бўлган сигареталар реестри бўлиб, унда сигарета номларининг ҳар бир маҳсулот позицияси бўйича ахборот, GS1 стандарти бўйича маҳсулот коди, ТИФ ТН бўйича маҳсулотлар гуруҳи коди, ИФУК бўйича маҳсулот коди жамланади;
ИВ реестри — идентификация воситалари реестри;
СТИР — солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Фискал маълумотлар оператори — савдо операцияларида ва/ёки хизмат кўрсатишда онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида амалга оширилган солиқ органларига пул ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар солиқ органларига тезкор етказилишини таъминловчи юридик шахс;
электрон ҳужжат — ахборот электрон рақамли шаклда тақдим этилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат;
онлайн назорат-касса машиналари — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозда чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари.
4. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг иштирокчилари ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади);
б) қуйидаги сигареталар муомаласи субъектлари:
сигарета ишлаб чиқарувчилар;
сигареталар билан улгуржи савдо қилувчи ташкилотлар;
сигареталар билан чакана савдо қилувчи ташкилотлар;
Ўзбекистон Республикаси худудига сигарета импорт қилувчилар;
в) «CRPT TURON» МЧЖ — ММК АТ ишлаб чиқувчиси ва администратори.
г) фискал маълумотлар оператори.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш жараёнида мазкур рўйхатга аниқлик киритилиши мумкин.
5. Сигареталар муомаласи субъектлари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда иштирок этадилар.
Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун сигареталар муомаласи субъектлари маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимига ариза берадилар. Иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланиши билан чекланмайди.
6. Сигареталарни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш ушбу Вақтинча низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Сигареталар муомаласи субъектларига қўйиладиган талаблар
7. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун сигареталар муомаласи субъекти қуйидаги шарт-шароитларни таъминлайди:
а) сигарета ишлаб чиқарувчиси ва импорт қилувчиси:
электрон рақамли имзо мавжуд бўлиши;
алоқа каналлари бўйича ММК АТга уланган, маркировка кодини олиш борасида Администратор билан автоматик равишда ўзаро уланиш имконини берадиган аппарат-дастурий мажмуаси бор бўлиши. Аппарат-дастурий мажмуаси барча иштирокчиларга Администратор томонида тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган даврга бепул берилади (шартнома асосида масъул сақлаш учун берилади);
тарафлар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйич асбоб-ускунага, шунингдек, маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарга қасддан зарар етказганлик учун жавобгар бўладилар;
электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш (шу жумладан, маркировкалаш кодларини, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар, маҳсулот юк хати) сўраш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;
идентификация воситалари билан маркировкалаш учун зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуна бор бўлиши ва у келгусида ахборот тизимига уланиши;
б) сигареталар билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи ташкилотлар:
электрон рақамли имзо бор бўлиши;
электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, ММК АТдан, шу жумладан шахсий кабинет орқали ишлаганда зарур ҳужжатларни қабул қилиш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;
онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса билан уланган, ахборот тизимига уланган идентификация воситаларини сканерлайдиган ва аниқлайдиган воситалар бор бўлиши.
3-боб. Маълумотларни қайд қилиш, ўзгартириш ва аниқлаштириш, шунингдек, иштирокчини тажриба лойиҳасидан чиқариш
8. Маълумотларни Иштирокчилар реестрига киритиш учун тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган сигареталар муомаласи субъекти аризани қуйидаги маълумотлар билан алоқа каналлари бўйича Администраторга юборади ёки ММК АТ сайтида шакллантиради:
а) сигареталар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи:
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг номи;
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
сигареталар ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган ишлаб чиқариш майдонларининг, шунингдек, омборхоналарнинг манзиллари;
электрон почта манзили;
б) сигареталар билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи ташкилот:
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг номи;
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
сигареталарни сақлаш ва сотиш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган савдо жойлари ва омборхоналарнинг манзиллари;
электрон почта манзили;
тегишли савдо майдончаларида ўрнатилган онлайн назорат-касса машиналарининг ёки виртуал кассаларнинг рўйхатдан ўтиш рақамлари.
Ушбу аризаларда сигареталар муомаласи иштирокчилари қўшимча равишда бошқа маълумотларни кўрсатиш ҳуқуқига эга.
9. Ариза мазкур Вақтинча низомга мувофиқ белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда:
а) Администратор ариза олингандан кейин 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган вақт ичида:
сигареталар муомаласи субъектини Иштирокчилар реестрига киритади;
иштирокчи учун шахсий кабинет очади;
сигареталар муомаласи субъектини иштирокчилар реестрига киритилгани ва унинг учун шахсий кабинет очилганидан хабардор қилади.
Хабарномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъекти тўғрисида маълумотларга берилган рўйхат рақами кўрсатилади;
б) Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъекти номидан иш кўриш ваколатига эга шахс Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ тажриба лойиҳасининг иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъектлари номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) уларни ММК АТга юбориш ҳуқуқига эга бошқа шахслар тўғрисида ахборотни, шунингдек, ушбу шахсларга расмийлаштирилган электрон рақамли имзоларнинг сертификатларини шахсий кабинетда шакллантиради ва Иштирокчилар реестрида рўйхатдан ўтказади.
10. Сигареталар муомаласи субъектини тажриба лойиҳасининг иштирокчиси сифатида рад этиш учун мазкур бобда белгиланган талабларга мос келмайдиган маълумотлар кўрсатилиши ва (ёки) зарур маълумотлар тақдим этилмаслиги асос бўлади.
Сигареталар муомаласи субъекти рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан юқори органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
11. Иштирокчилар реестридаги маълумотларни ўзгартириш тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталар муомаласи субъектларини рўйхатга олиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъектини Иштирокчилар реестридан ўчириш Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъекти шахсий кабинет орқали берган ариза асосида ариза олинганидан кейин 24 (йигирма тўрт) соат ичида амалга оширилади.
4-боб. Сигареталар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш
13. Сигареталар тўғрисида маълумотларни Маҳсулотлар реестрига киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администратор номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани алоқа каналлари орқали юборади ёки ММК АТ сайтида шакллантиради:
сигареталарнинг номи;
маҳсулот кодлари, GS1 — 128 штрихли коди, шунингдек, ўрам турига қараб маҳсулот кодлари;
сигареталар ўрами тури.
14. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча низомнинг 13-бандида кўрсатилган талабларга мос бўлган тақдирда, Администратор аризани олган пайтидан реал вақт режимида:
аризада кўрсатилган маълумотларни Маҳсулотлар реестрига киритади;
тажриба лойиҳасининг иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчини Маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
15. Хабарномада Маҳсулотлар реестрида сигареталар тўғрисида маълумотларга берилган рўйхат рақами кўрсатилади.
16. Маҳсулотлар реестридаги сигареталар тўғрисида маълумотларни ўзгартириш ва ушбу маълумотларни реестрдан ўчириш сигареталар тўғрисидаги маълумотлар Маҳсулотлар реестрига қайси тартибда киритилган бўлса, ўша тартибда амалга оширилади.
5-боб. Сигареталарни маркировкалаш қоидалари
17. Сигареталар муомаласи иштирокчилари сигареталарни маркировкалашни мустақил амалга оширадилар ва мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ММК АТга маълумотлар тақдим этадилар.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида сигареталарни идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича техник ва дастурий жиҳатлар билан боғлиқ харажатлар Администратор ҳисобидан қопланади.
18. Сигареталарни маркировкалаш қуйидагича амалга оширилади:
а) ишлаб чиқарувчи идентификация воситасини ўрамга ишлаб чиқариш линиясида бевосита ёпиштириладиган асосий этикетка ёки контрэтикетка дизайнида махсус ажратилган (5х5 миллиметрдан кам бўлмаган) жойга техник мослама ёрдамида туширади;
б) импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сигареталарни олиб киришда маркировкалашни қуйидаги усуллар билан амалга ошириши мумкин:
ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда — DataMatrix кодини ўрамга ишлаб чиқариш линиясида бевосита ёпиштириладиган асосий этикетка ёки контрэтикетка дизайнида махсус ажратилган (5х5 миллиметрдан кам бўлмаган) жойга техник мослама ёрдамида тушириш;
ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда DataMatrix коди туширилган стикерни ёпиштириш йўли билан;
DataMatrix коди туширилган стикерларни божхона омборида эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгунча мустақил ёпиштириш усули билан.
19. Ишлаб чиқарувчининг ўз хоҳишига ёки импорт қилувчининг хоҳишига кўра, идентификация воситаси гуруҳ ва транспорт ўрамининг олди ёки ён томонига туширилади.
20. Идентификация воситасини ўрамга тушириш усулини ва бунинг учун фойдаланиладиган асбоб-ускунани танлашда чеклов кўзда тутилмайди.
6-боб. Маркировкалаш учун код бериш
21. Маркировкалаш кодини олиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигарета ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администраторга алоқа каналлари бўйича Маҳсулотлар реестрига киритилган сигареталарни маркировкалаш кодини олиш учун қуйидаги маълумотлар киритилган талабнома юборади:
мазкур Вақтинча низомнинг 13-бандига мувофиқ Маҳсулотлар реестрига киритишда кўрсатилган сигареталарнинг маҳсулот коди;
сўралаётган маркировкалаш кодлар сони;
ўрам тури: истеъмол, гуруҳ, транспорт;
ишлаб чиқариш санаси, вақти ва жойи тўғрисида қўшимча маълумотлар.
22. Талабномада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча низомнинг 17-бандида кўрсатилган талабларга мос бўлган тақдирда, Администратор талабнома олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида:
зарур миқдордаги маркировкалаш кодларини туркумлаштиради;
тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчига мазкур кодлар рўйхатини беради;
берилган маркировкалаш кодлар тўғрисида маълумотларни ИВ реестрига киритади.
Мазкур банднинг биринчи қисми сигарета импорт қилувчиларга акциз солиғи тўланганидан ва белгиланган намунадаги акциз маркалари сотиб олинганидан сўнг татбиқ қилинади.
23. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи реал вақт режимида:
а) маркировкалаш кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб:
Администраторга рўйхатдаги маркировкалаш кодларни олганлиги тасдиғини юборади;
Мазкур Вақтинча низом 10-бобининг 45-банди талабларига мувофиқ маркировкалаш кодларини идентификация воситаларига айлантиради;
б) маркировкалаш кодлари олинган вақтдан бошлаб идентификация воситалари сигареталар ўрамига туширилишини таъминлайди;
в) идентификация воситалари сигареталар ўрамига туширилганидан сўнг ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланганлик тўғрисида қуйидаги маълумотларни йўналтиради:
маҳсулот коди;
идентификация коди;
маркировкалаш санаси ва вақти;
туширилган идентификация воситалари тўғрисида маълумотлар.
24. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчига текширув кодларини ахборот ресурсларида текширув кодларини ўз ичига олган маркировкалаш кодларидан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар ММК АТга юборилганидан кейин 24 (йигирма тўрт) соатдан кўп муддатда сақлаш ман этилади.
25. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан мазкур Вақтинча низомнинг 23-банди «в» кичик бандида кўзда тутилган маълумотларни олганидан сўнг реал вақт режимида ИВ реестрида маркировкалаш кодлари ва идентификация воситаларининг тегишли мақоми акс эттирилишини, шунингдек, тажриба лойиҳаси иштирокчилари ушбу маълумотлардан фойдалана олишини таъминлайди.
7-боб. Сигареталарни агрегирлаш, уларни ишлаб чиқариш ва айланишини тажриба лойиҳаси доирасида мониторинг қилиш
26. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи сигареталарни агрегирлашни амалга оширади, шундан сўнг реал вақт режимида ММК АТ орқали Администраторни автоматик равишда бу ҳақида огоҳлантиради, бунда маҳсулот кодлари ва янги гуруҳ ва транспорт ўрамлари, шунингдек, маҳсулотлар ва ўрамлар кодлари, шу жумладан олдинги даража (масалан, палета тўпланаётганда унинг таркибига кирган қутилар рўйхати кўрсатилади) ўрамлари кодлари идентификацияси тўғрисида маълумотларни тақдим этади.
27. Администратор маълумотларни олганидан сўнг улар ИВ реестрида акс эттирилишини реал вақт режимида таъминлайди.
28. Тажриба лойиҳасида иштирок этаётган сигареталар муомалага киритилиши ва ҳаракати мониторингини Қўмита Администратор томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширади.
29. Сигареталар муомалага киритилиши ва ҳаракати мониторингини амалга ошириш мақсадида:
а) сигареталар тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ўртасида топширилаётганда (қабул қилинаётганда) мулкчилик ҳуқуқи ўтишини ёки маҳсулот реализацияга берилаётганини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида битим тарафлари:
сигареталарни топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги юк хати шаклида хабарномаларни шакллантиради;
мазкур хабарномаларни иккала тарафнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолатадилар;
топшириш (қабул қилиш) тўғрисида хабарномани ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотларни электрон ҳисоб-варақ фактуралардаги маълумотлар билан бирлаштиради.
Бунда топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарномани сигареталарга эгалик ҳуқуқи битта тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан бошқасига ўтганидан кейин 72 соат ичида (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари), аммо мазкур маҳсулотга эгалик ҳуқуқи олувчидан учинчи шахсларга ўтган вақтдан кечиктирмай юборилади.
б) топшириш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарномани олганда Администратор реал вақт режимида эгалик ҳуқуқи битта тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан бошқасига ўтганлигини ИВ реестрида хабарномадаги барча маълумотлар билан бирга акс эттиради.
8-боб. Сигареталарни муомалага киритиш ва чиқариш, шунингдек, уларни мониторинг қилиш
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан импорт қилинадиган сигареталарни муомалага киритиш қуйидагича амалга оширилади:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигарета импорт қилувчи:
импорт қилинаётган маҳсулотни Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради;
божхона таомилига жойлаштиргандан сўнг маҳсулотларга декларацияда кўрсатилган маҳсулотларни чиқариш тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни Администраторга беради:
божхона органининг коди;
маҳсулотларга декларацияни рўйхатдан ўтказиш санаси;
маҳсулотларга декларациянинг рўйхат рақами;
ТИФ ТН кодлари;
маҳсулотларнинг номлари ва транспорт ўрамларини маркировкалаш кодлари;
маҳсулотларнинг келиб чиқиш мамлакати коди.
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар келиб тушганидан сўнг Администратор реал вақт режимида ИВ реестрида мазкур маҳсулот муомалага киритилганини акс эттиради.
31. Кўмита Администратор тақдим этадиган маълумотлар асосида сигареталар муомаладан чиқарилганини мониторинг қилади.
Сигареталар муомаладан чиқарилганини мониторинг қилиш мақсадида:
а) улгуржи савдо ташкилоти сигареталарни онлайн назорат-касса машинаси йўқ бўлган чакана савдо ташкилотларига сотган тақдирда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотилаётган сигареталар ўрамига туширилган идентификация воситасини онлайн назорат-касса машинасига уланган техник восита ёрдамида сканерлайди ва аниқлайди;
улгуржи савдони амалга ошириш чоғида тажриба лойиҳаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотилаётган сигареталар ўрамига туширилган идентификация воситасини онлайн назорат-касса машинасига уланган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган техник восита ёрдамида сканерлайди ва аниқлайди;
Маҳсулот кодлари ва Идентификация кодлари тўғрисидаги маълумотлар онлайн назорат-касса машинасида шаклланадиган фискал ҳужжатига киритилади;
б) сигареталарни сотилган вақтдан бошлаб фискал маълумотлар оператори — реал вақт режимида сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат — касса машинасида рўйхатга олиш рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Техник жиҳатдан имконият бўлмаган тақдирда, маълумотлар 24 соат ичида етказилиши лозим;
в) Администратор фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотлар асосида идентификация воситалари билан маркировкаланган сигареталар муомаладан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ИВ реестрида акс эттиради.
32. Сигареталар чакана савдодан фарқ қиладиган асослар бўйича муомаладан чиқарилганда (ҳисобдан ўчирилганда), мазкур маҳсулотни ҳисобдан ўчираётган тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъекти ММК АТга сигареталар муомаладан чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотлардан иборат хабарномани юборади:
муомаладан чиқарилаётган маҳсулотнинг маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари;
маҳсулот чиқарилганлиги расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;
сигареталарни муомаладан чиқариш амалга оширилган майдон манзили;
сигареталарни муомаладан чиқариш сабаблари.
33. Муомалага киритилган сигареталар мониторинги истеъмолчи томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади:
мобиль ускуна орқали — сигарета ўрамига туширилган идентификация воситасини сканерлаган ҳолда;
Администратор тақдим этадиган бепул мобиль илова орқали — идентификация воситаси мазмунини ММК АТга юборган ҳолда.
34. Администратор сигареталар ишлаб чиқарилган жой ва сигареталар ўрами айни пайтда қаердалиги ва унинг мақоми тўғрисидаги маълумотлар сигареталар истеъмолчисига етказилишини таъминлайди.
Агар истеъмолчи Администратордан олинган маълумотлар билан маҳсулот тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар ўртасида тавофут борлигини аниқласа, мобиль илова орқали ММК АТга хабар юборади.
9-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорликни таъминлаш
35. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот соҳасида ҳамкорликни таъминлаш доирасида Администратор қуйидаги функцияларни амалга оширади:
иштирокчилар реестрини юритади;
Маҳсулотлар реестрини юритади;
ИВ реестрини юритади;
тажриба лойиҳаси иштирокчиларига уларнинг ваколатлари доирасида реестрлардаги маълумотларни тақдим этади;
сигареталар истеъмолчиларига сигареталарнинг истеъмол ўрамининг идентификация воситаси мазмуни ҳамда ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида унинг мақоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
36. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг Администратор билан ўзаро ҳамкорлиги электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатлар алмашиш орқали амалга оширилади.
37. Электрон ҳужжат алмашиш алоқа каналлари, ММК АТда тажриба лойиҳаси иштирокчиси учун очилган шахсий кабинет махсус ахборот сервисига мурожаат қилиш орқали ҳам амалга оширилади.
38. Электрон ҳужжатлардаги, шу жумладан тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталар муомаласи субъектлари томонидан шахсий кабинетда шакллантирилган маълумотларнинг мувофиқлиги ММК АТ воситалари билан автоматик равишда текширилади.
39. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари нотўғри маълумот берган тақдирда, Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъектига аниқланган камчилик кўрсатилган хабарнома юборади.
40. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталар муомаласи субъектлари тўғри маълумот берган тақдирда, Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъектига маълумотлар ММК АТга киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
41. Мазкур бобда тилга олинган хабарномалар реал вақт режимида Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар муомаласи субъектига юборилади, агар мазкур Вақтинча низомнинг 4-бобида хабарнома юбориш учун бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса.
42. Хабарнома Администраторнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.
10-боб. Маркировкалаш кодига киритиладиган маълумотлар таркиби, маҳсулот ўрамидаги идентификация кодини шакллантириш ва уни тушириш тартиби
43. Маркировкалаш коди мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) истеъмол ўрами учун маркировкалаш коди уч гуруҳ маълумотларни ўз ичига олади:
биринчи гуруҳ 14 (ўн тўртта) рақамдан иборат бўлиб, тегишли GS1 маҳсулот номенклатураси бўйича маҳсулот кодини ўз ичига олади (биринчи 0 рақами ва 13 та рақам GS1 коди):
иккинчи гуруҳ 7 (еттита) белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг катта ва кичкина ҳарфлари ва махсус белгилар) иборат бўлиб, сигареталар ўрамининг идентификация кодини ўз ичига олган;
учинчи гуруҳ 8 (саккизта) белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг катта ва кичкина ҳарфлари ва махсус белгилар) иборат бўлиб, текширув кодини ўз ичига олган;
б) гуруҳ ўрами учун маркировкалаш коди GS1 стандартига мос, бир неча мажбурий маълумотлар гуруҳини, шунингдек, сигареталар ишлаб чиқарувчисининг хоҳишига кўра ихтиёрий миқдорда қўшимча маълумотлар гуруҳини ўз ичига олади. Мажбурий маълумотлар гуруҳи GS1 стандартида кўзда тутилган қуйидаги белгилар билан идентификация қилинади:
биринчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = ʻ01ʼқўллаш коди билан идентификация қилинади ва ўз гуруҳ ўрамининг GTIN (14 та рақам) белгисини ўз ичига олади;
иккинчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = ʻ21ʼ қўллаш коди билан идентификация қилинади ва гуруҳ ўрамининг идентификация кодини (7 та белги) ўз ичига олади;
учинчи гуруҳдаги мажбурий маълумотлар AI = ʻ93ʼ қўллаш коди билан идентификация қилинади ва текширув кодини (8 та белги) ўз ичига олади;
в) транспорт ўрами учун маркировкалаш коди GS1-128 стандартига мос;
г) идентификация коди, текширув коди ва текширув калити идентификаторида фойдаланиш мумкин бўлган белгилар мазкур қаторда келтирилган:ABCDEFGНIJKLMNOPQRSTUVWXYZabcdefghijklmnopqrstuvwxyz0123456789 !"%&ʼ*+-./_,:;=<>?.
44. Маркировкалаш кодини идентификация воситасига айлантириш истеъмол, гуруҳ ёки транспорт ўрамини тўпловчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан амалга оширилади.
45. Идентификация воситаларини тақдим этиш шакли қуйидаги вариантлар ичидан танланади:
истеъмол ўрамининг идентификация воситаси DataMatrix шаклидаги икки ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади;
гуруҳ ўрамининг идентификация воситаси GS1-DataMatrix шаклидаги икки ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади;
транспорт ўрамининг идентификация воситаси GS1-128 шаклидаги бир ўлчамли штрихли код кўринишида тасвирланади.
46. Штрихли код шаклидаги идентификация воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:
а) истеъмол ва гуруҳ ўрами учун 0,3 миллиметрдан, транспорт ўрами учун — 2 миллиметрдан кам бўлмаган ҳажмли модулдан фойдаланилади;
б) идентификация воситаларини танлаш орқали сохталаштириш эҳтимоли ўн мингтадан бир даражасидан кам бўлиши керак;
в) ММК АТ муомаладан чиқарилган маҳсулот ўрамига туширилган коднинг такрор туркумлаштирилишига йўл қўймайди;
г) хатоларни топиш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200га тенг ёки ундан юқори бўлиши керак.
47. Сигарета ишлаб чиқарувчилар ёки импорт қилувчилар идентификация воситаларини бевосита истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамига ёки қуйидаги тарзда ўрамга ёпиштириладиган этикеткага туширади:
а) истеъмол ўрамига идентификация воситаси ён тарафнинг паст қисмига туширилади;
б) гуруҳ ўрамига идентификация воситасини ён томонга тушириш тавсия этилади;
в) транспорт ўрамига идентификация воситасини олд ёки ён томонга тушириш тавсия этилади.
Ўрамга идентификация воситасини тушириш усулини ва ушбу мақсадда фойдаланиладиган асбоб-ускунани танлашда чеклов кўзда тутилмаган.
48. Истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамига идентификация воситасини тушириш сифатига қўйиладиган талаблар:
а) ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ «С» сифат тоифаси ёки ундан юқори даражада тушириш;
б) ЕСС-200 хатоларни тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда муҳрлаб тушириш;
в) АSCII кодлаштириш усулидан фойдаланиш;
г) истеъмол ва гуруҳ ўрами учун ҳажми 0,254 миллиметрдан кам бўлмаган модуль қўлланилади;
д) идентификация воситаларини танлаш орқали сохталаштириш эҳтимоли ўн мингтадан бир даражасидан кам бўлиши керак;
е) хатоларни топиш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200га тенг ёки ундан юқори бўлиши керак;
ж) штрихли код Data Matrix белгилари спецификациясига мос бўлиши керак.
49. Ўқиш ускунаси ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ туширилган маркировкалаш кодларини, шу жумладан мазкур Вақтинча низомнинг ушбу бобида кўрсатилган параметрларни ўқиш имконини беради.
11-боб. ММК АТ реестрлари, талабномалар ва маълумотлар мазмунини тузатиш
50. Маҳсулот рўйхатига ўзгартиришлар киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчиси ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган сигареталар ёки уларнинг ўрамлари ҳақида Администраторга аниқлаштирувчи маълумотлар йўллайди.
51. Тақдим қилинган аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомнинг ўрнатилган талабларига жавоб беришига мувофиқ ҳолда Администратор реал вақт режимида:
маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини — сигареталар ишлаб чиқарувчиси, импорт қилувчисини хабардор қилади.
52. Рўйхатдан позицияни истисно қилиш зарурати юзага келганда (масалан, ушбу позиция сигареталарга тегишли бўлмаган ҳолда), мазкур позицияни киритган тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчиси, импорт қилувчиси илгари рўйхатга олинган сигареталар маҳсулотлар рўйхатидан истисно қилиниши тўғрисида Администраторга маълумот йўллайди.
53. Ушбу маълумотларнинг мазкур Вақтинча низом билан ўрнатилган талабларга мос келиши ҳолда Администратор реал вақт режимида:
Маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини хабардор қилади.
54. Маркировка кодини олиш учун илгари тақдим қилинган буюртманомага ўзгартириш киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки уларни импорт қилувчиси Администраторга аниқлаштирувчи маълумотлар йўллайди.
Илгари тақдим қилинган буюртманомага ўзгартириш киритиш фақат тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчиси ёки уларни импорт қилувчисига йўллаган буюртманомаси бўйича кодлар рўйхатини тақдим қилиш ва уларни ИВ рўйхатига киритишдан олдин рухсат этилади.
55. Мазкур маълумотларнинг ушбу Вақтинча низомнинг белгиланган талабларига жавоб беришига қараб Администратор:
олдинги буюртманомани бекор қилади;
тажриба лойиҳаси иштирокчисидан олинган, аниқлаштиришларга мос келадиган маркировка кодларини унга тақдим қилади.
56. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар ишлаб чиқарувчи ёки уларни импорт қилувчи томонидан амалга оширилган агрегация тўғрисидаги маълумотларни маркировка кодларидан фойдаланиш ҳаиқдаги маълумотларни аниқлаштириш учун кўзда тутилган тартибда аниқлаштирилади.
57. Сигареталарни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан — сигареталар айланиши субъектидан бошқасига топширилганда, топширилган ва олинган маҳсулот таркиби бўйича келишмовчилик юзага келганда, қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
сигареталарни қабул қилиб олувчи тажриба лойихаси иштирокчиси — сигареталар айланиши субъекти сигареталарни қабўл қилишни амалга оширади, Администраторга сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида топширувчи томоннинг электрон имзоси билан имзоланган хабарнома йўллайди;
битим томонлари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталар айланиши субъектлари сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарномани шакллантиради, иккала томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва улар Администраторга маҳсулот ҳақида қуйидаги маълумотларга эга бўлган хабарнома йўллайди:
топширувчи томоннинг СТИРи;
қабул қилувчи томоннинг СТИРи;
сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) ва амалда қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган идентификация воситалари таркибида бўлган маҳсулотлар кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
бирламчи ҳужжатлар реквизитлари.
Администратор маълумотларни аниқлаштириш тўғрисидаги хабарномани олгандан бошлаб 4 (тўрт) соат давомида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради.
58. Сигареталарни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан — сигареталар айланиши субъектидан бошқасига топшириш давомида топширилган ва олинган маҳсулот таркиби бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолда ва бунда қабул қилувчи топширувчи томонидан ўзгарган бирламчи ҳужжатлар келишини кутиб ўтирмасдан, сигареталарни кейинги реализациясини амалга ошириш зарурати вужудга келганда, маълумотларни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) сигареталарни қабул қилиб олишни амалга оширувчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланиши субъекти Администраторга топширувчи электрон имзоси билан имзоланган сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида хабарнома, шунингдек, ўзининг электрон имзоси билан имзоланган сигареталарни узатиш давомида аниқланланган номувофиқликлар ҳақида хабарномаларни йўллайди;
сигареталарни топшириш давомида аниқланган номувофиқликлар тўғрисидаги хабарнома топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар тўғрисида қуйидаги маълумотларга эга:
топширувчининг СТИРи;
қабул қилувчининг СТИРи;
қабул қилиб олинган сигареталар ўрамлари (упаковкалари) учун идентификация воситаларидаги маҳсулотлар кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
сотиб олинган маҳсулот нархи;
қабул қилиб олиш санаси;
бирламчи ҳужжатлар реквизитлари.
б) Номувофиқликлари аниқланган сигареталарни топшириш тўғрисидаги хабарномани олган Администратор реал вақт режимида, олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан — сигареталар айланишининг субъектидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради;
в) битим томонлари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталар айланиши субъектлари сигареталарни топшириш (қабул қилиб олиш) тўғрисида маълумотларни аниқлаштиради ва бу ҳақида хабарномани шакллантиради, кўрсатилган хабарномани иккала томон ваколатли вакиллари томонидан имзолайди ва уни Администраторга йўллайди;
г) маълумотларнинг аниқлаштирилиши тўғрисида хабарномани олиши билан Администратор реал вақт режимида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталарга мол-мулк ҳуқуқининг тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан — сигареталар айланишининг субъектидан бошқасига ўтишини ИВ рўйхатида акс эттиради.
59. Сигареталарни ишлаб чиқариш ҳақидаги хабарномада номувофиқликлар аниқланган ҳолда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталарни импорт қилувчи таркибида аниқланган номувофиқликлари бўлган сигареталарнинг ишлаб чиқарилиши тўғрисида имзоланган, қуйидаги маълумотларга эга бўлган хабарномани шакллантиради ва Администраторга йўллайди:
сигареталарни импорт қилувчининг СТИРи;
топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситаларида қайд қилинган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
номувофиқликлари аниқланган маҳсулотлар учун маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
мазкур маҳсулот ишлаб чиқарилган ва сигареталарни импорт қилувчи томонидан рўйхатга олинган майдончанинг манзили;
сигареталарни импорт қилувчи томонидан рўйхатга олинган мазкур маҳсулот жойлаштирилган майдончанинг манзили;
сигареталар ишлаб чиқарилган сана;
божхона декларацияси реквизитлари.
60. Сигареталарни муомалага такрорий киритиш учун (чакана савдо бўғинида айланиш иштирокчиси бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланиши субъекти реализация учун сигареталарни бошқа чакана савдо бўғинида айланиш иштирокчисидан сотиб олган ҳолда) қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг қабул қилиб олувчи томони сигареталарни сотиб олган вақтдан бошлаб 72 (етмиш икки) соатдан ортмаган, лекин мазкур маҳсулотга мол-мулк ҳуқуқининг қабул қилувчидан учинчи шахсларга ўтиш вақтидан кеч қолмаган муддатда Администраторга чакана савдо доирасида реализациясидан сўнг сигареталарнинг қайта тикланиши тўғрисида хабарнома йўллайди, унинг таркибида сигареталар тўғрисида қуйидаги маълумотлар қайд қилинган:
топширувчининг СТИРи;
қабул қилувчининг СТИРи;
топширилган (қабул қилиб олинган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситалари таркибидаги маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
сотиш (сотиб олиш) нархлари;
топшириш (қабул қилиб олиш) санаси;
сигареталарнинг сотиб олинишини тасдиқловчи онлайн назорат-касса машинаси назорат чиптасининг реквизитлари ва зарур бўлганда бошқа ҳужжат реквизитлари;
б) чакана савдода реализация қилинган сигареталарнинг айланишда қайта тикланиши тўғрисида хабарномани олгандан сўнг Администратор хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, сигареталар айланишда қайта тикланилиши ва унга мол-мулк ҳуқуқининг ўтишини 4 (тўрт) соат давомида ИВ рўйхатида акс эттиради.
61. Маркировка кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида Администраторга олдин тақдим қилинган маълумотларни тузатиш ёки бекор қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти алоқа каналлари орқали ёки ММК АТ саҳифасидан фойдаланган ҳолда, Администраторга олдин тузатиш ёки бекор қилиш тўғрисида йўлланган иштирокчилар рўйхатига киритилган маркировка кодларини ҳисобдан чиқариш маълумотларни аниқлаштирувчи маълумотларни йўллайди, унда сигареталар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳабарномадаги сигареталар тўғрисда маълумотлар, шунингдек, тузатилаётган (бекор қилинаётган) хабарноманинг реквизитлари ҳамда зарур бўлганда, кўрсатилган хабарноманинг бутунлай бекор қилиниши белгиси кўрсатилган бўлади;
б) Администратор, аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларига жавоб берган ҳолда, реал вақт режимида:
маҳсулот рўйхатига ўзгартириш киритади;
аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб иштирокчини бу тўғрида хабардор қилади.
62. Қайта сортлашни аниқлаш тўғрисида маълумотларни акс эттириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти камомад ва ёки ортиқча саналган аниқланган маркировка кодлари кўрсатилган ҳолда, сигареталар маркировкаси кодлари эгаси тўғрисида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарномани шакллантиради ва Администраторга йўллайди, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
топилган (йўқ бўлган) сигареталар ўрамлари учун идентификация воситаларида кўрсатилган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
бирламчи ҳужжат реквизитлари;
б) Администратор аниқлаштирувчи маълумотларнинг мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда, реал вақт режимида:
ИВ рўйхатига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирувчи маълумотларни олган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан ортмаган муддат давомида иштирокчини бу тўғрида хабардор қилади;
маркировка кодлари топилганларнинг эгаси сифатида ИВ рўйхатида қайд қилинган Тажриба лойиҳаси иштирокчисини — сигареталар айланишининг субъектини маълумотлар аниқлаштирилиши тўғрисида хабардор қилади.
63. Чакана савдо доирасида маркировка кодлари олдин айланишдан чиқарилган бўлса, ИВ рўйхатига улар бўйича аниқлаштириш киритишга рухсат этилмайди.
12-боб. Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиларига қўшимча хизматлар кўрсатиш механизми
64. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига — сигареталар айланишининг субъектларига юклатиладиган вазифаларнинг самарали бажарилиши мақсадида Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъектига унинг талабига кўра, рўйхатларда акс эттирилган улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
65. Талабномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти шаклланган ҳисобот тури ва мазкур ҳисоботни тузиш параметрларини кўрсатади.
66. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти тўғрисида қуйидаги маълумотларга эга бўлган ҳисоботларнинг шакллантирилишини таъминлайди:
а) истеъмолчилик, гуруҳларга тегишли ва транспортга тегишли, шу жумладан агрегатлар таркибидаги сигареталар ўрамлари рўйхати:
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг омборхонасига олиб келинган;
тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти томонидан тажриба лойиҳасининг бошқа иштирокчилари — сигареталар айланишининг бошқа субъектларига ўтказилган;
тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти томонидан айланишдан чиқарилган;
тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти омборхонасида бўлган.
б) сигареталар аниқ ўрамларининг ҳаракат қилиш тарихи.
в) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишинг субъекти тайёрлаган сигареталарни топшириш тўғрисидаги хабарномасида нотўғри маълумотлар бор ёки йўқлиги;
г) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти томонидан Администраторга йўллаган ҳужжатлар рўйхати ва мазмуни.
13-боб. Қўмитанинг Администратор билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги
67. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига, шу жумладан Қўмитага ММК АТ таркибидаги маълумотларни тақдим қилиш, шунингдек, улар томонидан бундай маълумотларни олиш шахсий кабинет ҳамда электрон ҳужжатлар алмашиниши орқали амалга оширилади.
Тажриба лойиҳасининг ҳар бир иштирокчиси — сигареталар айланишининг субъекти, амалдаги қонунчилик доирасида ўз томонидан ММК АТга йўллаган бирламчи ахборотни ҳамда Администратор томонидан умумлаштирилган ва бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни олиши мумкин.
68. Қўмита тузилаётган шартномаларга мувофиқ Админстратордан таҳлилий ва статистик ҳисоботларни олади:
а) Администратор Қўмитага ММК АТга кириш, шахсий кабинет орқали тизимда мавжуд маълумотларни кўриб чиқиш имкониятини, шунингдек, .х1s (Microsoft Ехсе1) файл форматдаги маълумотларни юклаб олиш имкониятини таъминлаб беради;
б) Администратор маълумотлар (ахборотлар) билан алмашиш имкониятини таъминлайди. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, тартиби, шакли (формати) ва уларни тақдим қилиш муддатлари Администратор ва Қўмита ўзаро ахборот ҳамкорлиги баёнлари билан белгиланади;
в) Администратор Қўмита йўллаган маълумотларни ММК АТга жойлаштирилишини таъминлайди.
69. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, тартиби, шакли (формати) ва уларни тақдим қилиш муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасидаги ўзаро ахборот ҳамкорлиги баёнлари билан белгиланади.
Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низомга
ИЛОВА
Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни товарларни маркировкалаш ва кузатиб бориш ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди ММК АТ деб аталади) шакллантиради.

Реал вақт режимида

Администратор

Агар ариза Вақтинча низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар реестрига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар реестридаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Администратор

Вақтинча низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

2-б?сқич. Сигареталарни қайд қилиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сигареталарни қайд этиш бўйича аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТ веб-сайтида шакллантиради.

Реал вақт режимида

Администратор

Аризада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот реестрига киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисини сигарета маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Реал вақт режимида

3-босқич. (Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш)

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулотлар реестрига киритилган сигареталарни маркировкалаш учун кодларни олишга Администраторга алоқа каналлари орқали буюртманома юборади.

Реал вақт режимида

Администратор

Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки сигареталарни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрига киритади.

Реал вақт режимида

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Администраторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.

Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида

Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.

Идентификациялаш воситаси сигарета қутиларида қўлланилишини таъминлайди.

ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).

Сигарета қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг

4-босқич. Сигареталарни ишлаб чиқариш ва айланишини мониторинг қилиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Сигареталар агрегациясини амалга оширади .

Реал вақт режимида

ММК АТ орқали автоматик режимда Администраторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.

Реал вақт режимида

а) мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сигареталар муомаласи субъектлари — тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида сигареталарни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

сигареталарни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.

Сигаретага эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (импорт қилувчи)

Импорт қилинаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.

Реал вақт режимида

Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин, Администраторга товарлар декларациясида кўрсатилган товарларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.

Реал вақт режимида

Администратор

маълумотларни олгандан кейин уларни ММК АТ реестрида акс этилишини таъминлайди.

Реал вақт режимида

5-босқич. Сигареталарни муомаладан чиқариш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Улгуржи ташкилот сигареталарни онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳасининг иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган сигарета қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.

Реал вақт режимида

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади.

Реал вақт режимида

Фискал маълумотлар оператори

Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.

Сигарета сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда

Администратор

Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификациялаш воситаси билан маркировкаланган сигареталарнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрида акс эттирилади.

Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига
3-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧА НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинча низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда ҳаракатлар тартиби ва кетма-кетлигини белгилайди.
2. Қуйидагилар тажриба лойиҳасининг мақсадлари ҳисобланади:
а) маҳсулотнинг асллигини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва муомалада бўлишига қарши курашиш;
алкоголь маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишни истисно этиш мақсадида алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
алкоголь маҳсулотларининг ҳисобини юритиш тартиб-таомилларини стандартлаштириш ва унификациялашни таъминлаш мақсадида идентификация воситалари билан алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш механизмларининг тўлиқлиги, самарадорлиги, натижадорлиги ва етарлилигини апробация қилиш;
б) алкоголь маҳсулотларини акциз маркаси билан маркировкалашдан воз кечилишини инобатга олиб, алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировалаш мажбурий тизимига ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.
3. Мазкур Вақтинча низомда қуйидаги қисқартма сўзлар ва тушунчалардан фойдаланилади:
тажриба лойиҳаси — алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳаси;
администратор — маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи ва унга хизмат кўрсатувчи, алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш таъминланиши учун зарур барча таркибий қисмларни ўрнатувчи ва созловчи, шунингдек, фискал маълумотлар оператори вазифаларини бажарувчи масъул шахс;
ММК АТ — маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва кузатиш, мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини дастурий таъминлаш мақсадида Администратор томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизими;
алкоголь маҳсулотлари — озиқ-овқат хомашёси ва (ёки) спиртдан таркиб топган озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланган, этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, этил спиртининг миқдори бир ярим фоиздан кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дори воситалари сифатида рўйхатдан ўтган тиббиётга мўлжалланган спиртдан таркиб топган маҳсулотлари бундан мустасно;
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси — лицензияда кўрсатилган манзилда ҳажмлари чекланмаган ҳолда омборхоналардан алкоголь маҳсулотларини бериш;
алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси — тижорат зали билан жиҳозланган стационар хоналарда ва фискал хотирали онлайн назорат-касса машинаси билан жиҳозланган ресторанлар, барлар ва кафелар ҳудудида амалга ошириладиган кейинчалик истеъмол қилиш ёки нотижорат мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган алкоголь маҳсулотларини сотиш;
алкоголь маҳсулотларининг муомаласи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, олиш ва топшириш, шу жумладан уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва реализация қилиш (сотиш);
алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқариш — белгиланган алкоголь маҳсулотларини якуний истеъмолчига (юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, жисмоний шахсларга) сотиш, маркаланган алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш (бузиш, йўқотиш), Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги маркаланган алкоголь маҳсулотларини сотиш (экспорт қилиш);
маҳсулот муомаласи иштирокчилари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомаласи билан шуғулланувчи юридик шахслар;
алкоголь маҳсулотлари муомаласини мониторинг қилиш — мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ММК АТда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан рўйхатга олинган маълумотлар асосида алкоголь маҳсулотлари муомаласи ва ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш;
алкоголь маҳсулотлари рўйхати — ТИФ ТН: 2203000100, 2204 — 2208 кодлари бўйича маркировкалаш лозим бўлган алкоголь маҳсулоти;
Маҳсулот коди — маҳсулот ҳамда маҳсулот гуруҳларига улар алкоголь маҳсулот ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларининг турини аниқлайдиган ахборот ресурсида маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан тавсифланганда бериладиган GS1 ассоциацияси маҳсулот номенклатураси бўйича логистика бирликлари ҳисоби коди;
идентификация коди — маҳсулот нусхасининг ноёб рақамини ўз ичига олган белгилар кетма-кетлиги;
текширув коди — тақлид ҳимояси воситаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот коди ва идентификация коди маълумотлари асосида шаклланадиган рамзий кетма-кетлик. Тасдиқлаш коди криптографик алгоритмлар асосида тузилади ва криптографик калит идентификаторини ўз ичига олади;
маркировкалаш коди — истеъмол, гуруҳ ва транспорт ўрамини идентификация қилиш учун ишлатиладиган маҳсулот коди, идентификация коди ва текширув коди жамланмаси;
идентификация воситаси — штрихли код сифатида тақдим этилган машина ўқиладиган шаклда ёки радио частотали тамғада ёзилган ёки автоматик идентификация қилишнинг бошқа воситаси (технологияси) ёрдамида тақдим этилган ноёб белгилар кетма-кетлиги;
туркумлаштириш — истеъмол маҳсулотлари ва/ёки гуруҳ ва/ёки транспорт қадоқларини маркировкалаш кодларини генерация қилиш жараёни;
истеъмол идишларини белгилаш — мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ҳолда истеъмол идиши, гуруҳ ва транспорт қадоғига ИФни қўйиш, ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласининг барча босқичларида улар ҳақида ишончли маълумотларни ММК АТга тақдим этиш;
алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идиши — якуний истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотни тўлдириш учун мўлжалланган идиш;
алкоголь маҳсулотларининг гуруҳ қадоғи — бир нечта истеъмолчи идишларини бирлаштирган қадоғи. Гуруҳ қадоғи якуний истеъмолчига сотиш учун рухсат этилади;
алкоголь маҳсулотларининг транспорт қадоғи — алкоголь маҳсулотларини кўчиришда зарар етказишдан ҳимоя қилиш мақсадида сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган ва мустақил логистика бирлигини шакллантирадиган гуруҳ қадоғига қўшилган алкоголь маҳсулотларини бирлаштирадиган қадоғи;
агрегирлаш — алкоголь маҳсулотларининг маҳсулот ўтказувчанлик занжири бўйлаб ҳаракатланишни очиш заруратисиз кузатиб боришни таъминлаш мақсадида тегишли идентификация қилиш воситасини қўллаш орқали маҳсулот коди ўзаро боғлиқлиги ҳақида ахборотни сақлаган ҳолда алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоқларини транспорт маҳсулотига бирлаштириш.
Агрегирлаш ҳар қандай жойлаштириш даражасига эга бўлиш имкониятини ўз ичига олади:
биринчи даражали агрегирлаш — истеъмол қадоқларини транспорт қадоғига масалан, қутига бирлаштириш;
иккинчи даражали агрегирлаш — транспорт қадоқларини юқори даражада турувчи бошқа транспорт қадоғига, масалан, паллет ёки контейнерга бирлаштириш;
АSCII (American standard code for information interchange) — босма ва босма бўлмаган белгилар рақамли кодларга мос келадиган маълумотни кодлаш усули;
DataMatrix — тўртбурчак ёки квадрат гуруҳга жойлаштирилган квадрат шаклида қўлланиладиган қора ва оқ элементлари ёки бир неча хил ёриқлик даражаларидаги элементларни ўзида намоён этган икки ўлчовли матрицали штрихли код. Матн ёки бошқа турдаги маълумотларни кодлаш учун мўлжалланган;
DataMatrix ЕСС200 — DataMatrix версияси хатоларни олдини олиш ва бузилган маълумотларни тиклаш технологиясидан фойдаланади. ЕCC200 код 30% гача бузилишига эга бўлган ҳолда кодланган маълумотларнинг бутун кетма-кетлигини тиклаш имконини беради. Икки ўлчовли штрих кодининг ушбу версияси 10 миллион сканер қилинган белгилар учун 1 дан камроқ хато тезлигига эга;
GS1 — ҳисоб юритишни стандартлаштириш ва логистика бирликларини штрихли кодлаш бўйича халқаро ташкилот;
GS1-DataMatrix — DataMatrix икки ўлчовли матрицали штрих кодини амалга оширишга мўлжалланган стандартлаштирилган GS1;
GS1-128 — корхоналар ўртасида юк ҳақида маълумот бериш учун мўлжалланган GS1 стандартлаштириш бўйича глобал ташкилотнинг штрих коди формати.
AI = ʻ**ʼ — GS1 стандартида назарда тутилган қўллаш идентификатор атрибути;
GTIN — (Global Trade Item Number) маҳсулот бирлигининг глобал идентификация рақами. GS1 томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган, GS1 стандартлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ GS1 миллий ташкилоти томонидан маҳсулотлари ва/ёки маҳсулотлари гуруҳига қўлланадиган, халқаро иқтисодий маконда аниқ идентификация қилиш учун маҳсулот ва/ёки маҳсулотлари гуруҳига машина томонидан ўқила оладиган штрихли код шаклида киритиладиган логистик бирликларнинг ҳисобини юритадиган халқаро код.
СТИР — солиқ тўловчининг идентификация рақами;
ТИФ ТН кодлари — ташқи иқтисодий фаолият маҳсулот номенклатураси кодлари;
ИФУК — иқтисодий фаолият турларининг умумий классификатори;
Фискал маълумотлар оператори — савдо операцияларида ва/ёки хизмат кўрсатишда онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида амалга оширилган солиқ органларига пул ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар солиқ органларига тезкор етказилишини таъминловчи юридик шахс;
ИВ реестри — идентификация воситалари реестри;
онлайн назорат-касса машиналари — фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозда чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари.
шахсий кабинет — тажриба лойиҳаси иштирокчисига тақдим этиладиган ММК АТмахсус ахборот хизмати;
электрон ҳужжат (ЭҲ) — ахборот электрон рақамли шаклда тақдим этилган ва электрон рақамли имзо орқали тасдиқланган ҳужжат;
электрон рақамли имзо (ЭРИ) — электрон рақамли имзо воситалари томонидан яратилган ва электрон ҳужжатнинг ишончлилигини, унинг тааъллуқлиги ва ўзгармаслигини тасдиқловчи электрон рақамли белгилар тўплами;
маҳсулот ҳисобварағи — маҳсулотлари муомаласини назорат қилиш учун мўлжалланган ва маҳсулотларини сотиш ва қабул қилиш, шунингдек, мол-мулкка эгалик ҳуқуқини бериш бўйича операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган жўнатувчидан қабул қлувчига борадиган барча йўллардаги маҳсулотларини кузатиб борувчи ҳужжат;
электрон маҳсулот ҳисобварағи — электрон ҳужжат шаклида тақдим этиладиган ҳисобварағи;
аппарат-дастурий мажмуаси — муайян турдаги вазифаларни ечиш учун биргаликда ишлатиладиган дастурий таъминот ва техник воситалар тўплами.
4. Қўйидагилар тажриба лойиҳаси иштирокчилари ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита деб аталади);
б) алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари:
ишлаб чиқарувчилар;
импорт қилувчилар;
улгуржи савдо ташкилотлари;
чакана савдо ташкилотлари.
в) «CRPT TURON» МЧЖ — ММК АТ ишлаб чиқувчи ва администратори.
г) фискал маълумотларнинг оператори.
Бунда тажриба лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ушбу рўйхатга аниқлик киритилиши мумкин.
5. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда иштирок этадилар.
Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ММК АТга ариза топширадилар. Иштирок этиш учун ариза қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланиши билан чегараланмайди.
6. Алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш, ушбу Вақтинча низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиларига қўйиладиган талаблар
7. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари қуйидаги шартларни таъминлайдилар:
а) алкоголь маҳсулотлари шлаб чиқарувчиси ва импорт қилувчи:
электрон рақамли имзо мавжудлиги;
алоқа каналлари бўйича ММК АТга уланган, маркировка кодини олиш борасида Администратор билан автоматик равишда ўзаро уланиш имконини берадиган аппарат-дастурий мажмуаси бор бўлиши. Аппарат-дастурий мажмуаси барча иштирокчиларга Администратор томонида тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган даврга эвазсиз берилади (шартнома асосида масъул сақлаш учун берилади);
тарафлар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйич асбоб-ускунага, шунингдек, маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарга қасддан зарар етказганлик учун жавобгар бўладилар;
электрон ҳужжат яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш (шу жумладан, маркировкалаш кодларини, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар, маҳсулот юк хати) сўраш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;
идентификация воситалари билан маркировкалаш учун зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуна бор бўлиши ва у келгусида ахборот тизимига уланиши;
б) алкоголь маҳсулотлари улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш:
электрон рақамли имзо мавжудлиги;
электрон ҳужжатларни шакллантириш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК АТ билан зарур ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан шахсий кабинет орқали ишлаганда зарур ҳужжатларни қабул қилиш имкониятига эга компьютер тизими бор бўлиши;
онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса билан уланган, ахборот тизимига уланган идентификация воситаларини сканерлайдиган ва аниқлайдиган воситалар бор бўлиши.
3-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси маълумотларини рўйхатга олиш, ўзгартириш ва аниқлаштириш, шунингдек, тажриба лойиҳасидан чиқариб ташлаш
8. Иштирокчилар реестрига киритиш учун алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга қуйидаги аризаларни алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТда фаолият турига қараб шакллантиради:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳуслотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи:
тажриба лойиҳасида қатнашган иштирокчининг номи;
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган ишлаб чиқариш майдонларининг, шунингдек, омборхоналарнинг манзиллари;
электрон почта манзили.
б) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шугулланувчи ташкилотлари:
тажриба лойиҳасида қатнашган иштирокчининг номи;
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бўйича тегишли фаолият олиб бориладиган савдо жойлари ва омборхоналарнинг манзиллари;
электрон почта манзили.
тегишли савдо майдончаларида ўрнатилган онлайн назорат-касса машиналарининг ёки виртуал кассаларнинг рўйхатдан ўтиш рақамлари;
Ушбу аризаларда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари қўшимча равишда бошқа маълумотларни кўрсатиш ҳуқуқига эга.
9. Ариза мазкур Вақтинча низомнинг 7-бандига мувофиқ ҳолларда, администратор аризани реал вақт режимида олган пайтдан бошлаб:
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисини иштирокчилар реестрига қўшади;
иштирокчи учун шахсий кабинетни очади;
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчини иштирокчилар реестрига киритилганлиги ва шахсий кабинетни очганлиги ҳақида хабардор қилади.
Хабарномада тажриба лойиҳаси иштирокчиси — иштирокчилар реестрида алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси ҳақида маълумотга берилган рўйхатга олиш рақамлари кўрсатилади.
10. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси шахсий кабинетда иштирокчилар реестрида унинг номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) уларни ММК АТга юбориш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ушбу шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо сертификатларини шакллантиради ва руйхатдан ўтказади.
11. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектини тажриба лойиҳаси иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу бобда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган маълумотлар ва (ёки) зарур маълумотларни тақдим этмаслик асос бўлади.
Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъекти юқори турувчи органга ёки судга рўйхатдан ўтишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
12. Иштирокчилар реестрида маълумотларни ўзгартириш иштирокчига алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган мазкур Вақтинча Низомга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
13. Администратор бундай ариза топширилгандан сўнг 24 (йигирма тўрт) соат ичида шахсий кабинет орқали тақдим этилган аризага кўра, алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчини иштирокчилар реестридан чиқариб ташлайди.
4-боб. Алкоголь маҳсулотлари ҳақида маълумотларни рўйхатдан ўтказиш
14. Алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни маҳсулотлари реестрига киритиш учун алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи Администраторга алоқа каналлари орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида аризани юборади ёки ММК АТда шакллантиради:
алкоголь маҳсулотлари номи;
маҳсулотнинг кодлари, GS1 — 128 штрих коди, шунингдек, истеъмол идиш турига мувофиқ бўлган маҳсулот кодлари;
алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идиш тури.
15. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча Низомнинг 14-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, Администратор аризани реал вақт режимида олган пайтдан бошлаб:
аризада кўрсатилган маълумотларни маҳсулотлари реестрига қўшади;
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисини ёки импорт қилувчини маҳсулотлари реестрига киритиш ҳақида хабардор қилади.
16. Хабарномада маҳсулотлари реестрида рўйхатга олинган алкоголь маҳсулотларига қўйилган рўйхатга олиш рақамлари кўрсатилади.
17. Маҳсулотлари реестрида алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва ушбу маълумотларни рўйхатга олишдан чиқариб ташлаш алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни маҳсулотлари реестрига киритиш билан бир хил кетма-кетликда амалга оширилади.
5-боб. Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш қоидалари
18. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари мустақил равишда алкоголь маҳсулотларини маркировкалашни амалга оширадилар ва ММК АТга мазкур Вақтинча Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этадилар.
Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида алкоголь маҳсулотларини идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш ва уларнинг кейинги кузатилиши бўйича техник ва дастурий жиҳатлари билан боғлиқ харажатлар администратор ҳисобидан қопланади.
19. Алкоголь ичимликларини маркировкалашни қуйидагича амалга оширилади:
а) ишлаб чиқарувчи бевосита ишлаб чиқариш линиясида истеъмол идишига (масалан, шиша) ёпиштирилган олди ёрлиқ ёки орқа ёрлиқ дизайни учун махсус ажратилган (14х14 миллиметрдан кам бўлмаган) майдонга техник қурилма ёрдамида идентификация қилиш воситасини қайд этади;
б) импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алкоголь маҳсулотларини олиб киришда маркировкалашни қуйидаги усуллар билан амалга ошириши мумкин:
ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда — бевосита ишлаб чиқариш линиясида истеъмолчи идишига ёпиштирилган олди ёрлиқ ёки орқа ёрлиқ дизайни учун махсус ажратилган (14х14 миллиметрдан кам бўлмаган) майдонга техник қурилма ёрдамида DataMatrix кодини қўйиш йўли билан;
ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда истеъмол идишига DataMatrix коди билан стикерни ёпиштириш йўли билан;
маҳсулотни божхона амали остига жойлаштиргунга қадар божхона омборида уларда DataMatrix кодли ҳолда мустақил ишлаб чиқилган стикерларни ёпиштиради.
20. Идентификация қилиш воситаси маҳсулотларини йиғишни соддалаштириш қулайлиги учун ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг хоҳишига кўра, юз ёки ён қисмига гуруҳ ва транспорт қадоғига қўйилади.
21. Идентификация қилиш воситасини қадоғига ва ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган ускуналарга қўйиш усулини танлашда чекловлар назарда тутилмайди.
6-боб. Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш
22. Идентификация қилиш воситалари Администратордан қуйидаги йўллар билан олиниши мумкин:
кейинчалик идентификация қилиш воситасига айлантириладиган ва алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари томонидан мустақил равишда қўйиладиган маркировкалаш кодини олиш орқали;
босма шаклда (идентификация қилиш воситасидан иборат бўлган ва кейинчалик маҳсулотга қўйиш учун мўлжалланган ёрлиқ тайёрлаш хизматини олиш учун муомала иштирокчисига мурожаат қилганда).
23. Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодлар ишлаб чиқарувчи ёки алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи томонидан алоқа каналлари орқали Администраторга маҳсулотлари реестрига киритилган алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодларни олиш учун қуйидаги мазмундаги аризани юбориш ёки ММК АТда шакллантириш йўли билан олади:
Маҳсулотлари реестрига киритилганда алкоголь маҳсулотларига берилган маҳсулот кодлари;
талаб қилинган маркировкалаш кодларнинг сони;
қадоқ тури: истеъмол, гуруҳ, транспорт идиши;
ишлаб чиқариш санаси, вақти ва жойи ҳақида қўшимча маълумот (агар мавжуд бўлса).
24. Аризада кўрсатилган маълумотлар мазкур Вақтинча Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолда аризани реал вақт режимида олган пайтдан эътиборан:
керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини туркумлаштиради;
тажриба лойиҳаси иштирокчига — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки мпорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;
идентификация қилиш воситалар реестрига берилган маркировкалаш кодлар ҳақида маълумотни ўз ичига олади.
Мазкур банд биринчи қисмининг амал қилиши акциз солиғи тўланганидан ва белгиланган намунадаги акциз маркалари сотиб олинганидан кейин алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчиларга амал қилади.
25. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи реал вақт режимида:
а) маркировкалаш кодлари рўйхатини олган пайтдан бошлаб Администраторга рўйхатдаги маркировкалаш кодларни олиш тўғрисидаги тасдиқни юборади;
б) маркировкалаш кодларини олган пайтдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишига идентификация қилиш воситаларини қўйишни таъминлайди;
в) алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишига идентификация қилиш воситалари қўйилгандан сўнг, маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ММК АТга (идентификация қилиш воситаларини фаоллаштириш мақсадида) юборади:
маҳсулот коди;
идентификация коди;
маркировкалаш санаси ва вақти;
қўйилган идентификация қилиш воситалари ҳақида маълумот.
26. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлардан маҳсулотларини импорт қилишда:
маркировкалаш кодлари олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) иш кунидан ошмайдиган муддатда ММК АТга ёрлиқ кодларидан фойдаланиш ҳақида қуйидаги маълумотларни (идентификация қилиш воситаларини фаоллаштириш мақсадида) юборади:
маркировкалаш коди;
маркировкалаш санаси ва вақти;
қўйилган идентификация қилиш воситалар ва/ёки тизимда тегишли билдиришномани жойлаштириш орқали сабабни кўрсатган ҳолда идентификация қилиш воситасини ишлаб чиқа олмаслиги ҳақида маълумот.
27. Администратор тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан мазкур Вақтинча низомнинг 18-бандида назарда тутилган маълумотлар олингандан кейин реал вақт режимида идентификация қилиш воситалари реестрида тегишли маркировкалаш кодлари ва идентификация қилиш воситаларининг макомини акс эттиришни, шунингдек, ушбу маълумотларнинг тажриба лойиҳаси иштирокчилари ундан фойдалана олишлигини таъминлайди.
7-боб. Алкоголь маҳсулотларини агрегирлаш, уларни ишлаб чиқариш мониторинги ва тажриба лойиҳаси доирасидаги муомаласи
28. Алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида ҳам, маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин ҳам алкоголь маҳсулотларини агрегирлаши мумкин (масалан, ўз омборида), унинг якунида Администраторни хабардор қилади, шу билан идентификация қилиш воситасини, шу жумладан гуруҳ идентификация қилиш воситаларини фаоллаштиради.
29. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи алкоголь маҳсулотларини йиғади, унинг якунида 72 (етмиш икки) соат ичида ММК АТорқали автоматик равишда Администраторни қуйидаги маълумотларни тақдим этган ҳолда хабардор қилади:
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида иштирокчининг рўйхатга олиш рақами;
транспорт қадоғининг маркировкалаш кодлари рўйхати;
алкоголь маҳсулотлари бўйича йиғилган маркировкалаш кодлари рўйхати;
агрегирлаш санаси.
30. Транспорт қадоғини қайта шакллантириш (қайта агрегирлаш) операциясини амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ММК АТга қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:
транспорт қадоғини қайта шакллантириш (қайта агрегирлаш)ни амалга оширган алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида иштирокчининг рўйхатга олиш рақами;
қайта шакллантириш лозим бўлган транспорт қадоқларининг маркировкалаш кодлари рўйхати. Бунда Тизимда қайта шаклланган транспорт қадоғининг маҳсулот коди йўқ қилинади, лекин унда мавжуд бўлган маҳсулотларининг маркировкалаш кодлари муомалада қолади.
31. Маҳсулотни транспорт қадоғи доирасида олиб ташлаш, олиб қўйиш операцияларини амалга оширувчи маҳсулот муомаласи иштирокчилари ММК АТга қуйидаги маълумотларни етказиб беради:
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари реестрида муомала иштирокчини рўйхатга олиш рақами;
трансформация қилиниши лозим бўлган маҳсулотлари, транспорт қадоқларининг маркировкалаш кодлари рўйхати;
трансформация операцияси тури (олиб қўйиш, олиб ташлаш).
32. Истеъмол идишини бошқа транспорт қадоғига олиб қўйиш ҳолларида, олиб қўйиладиган маҳсулотнинг тегишли маркировкалаш кодлари рўйхати, шунингдек, олиб қўйилган транспорт қадоғининг маҳсулот коди кўрсатилади.
33. Администратор реал вақт режимида маълумотни олгандан сўнг уларни идентификация қилиш воситалари реестрида акс эттирилишини таъминлайди.
34. Тажриба лойиҳасида иштирок этган алкоголь маҳсулотларининг муомаласига ва муомаласига киритилишини мониторинг қилиш Қўмита томонидан ММК АТорқали амалга оширилади.
35. Алкоголь маҳсулотлари муомаласига киритиш ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида:
а) мулкчилик ҳуқуқининг ўтишини ёки маҳсулотни сотиш учун беришни тасдиқловчи асосий ҳужжат мазмуни асосида алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари ўртасида алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) да битим томонлари:
алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маҳсулот ҳисобварағи шаклида хабарномани ҳосил қилади;
ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари ҳам ушбу хабарни имзолайди;
ММК АТга бирламчи ҳужжатни бериш (қабул қилиш) ҳақида хабарномани ва электрон нусхасини юборади, шунингдек, электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотларини бирлаштиради;
б) бунда реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) ҳақида ҳабарнома ҳабарномада акс эттирилган алкоголь маҳсулотларига бўлган мулк ҳуқуқи алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчидан бошқасига ўтган пайтдан эътиборан, лекин ушбу маҳсулотга эгалик ҳуқуқини олувчидан учинчи шахсларга бериш пайтидан кечиктирмаган ҳолда юборилади;
в) Администратор реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарнома олинганида идентификация қилиш воситалари реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда, алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир муомала иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.
8-боб. Алкоголь маҳсулотларини муомаласига киритиш, унинг муомаласидан чиқиб кетиши ва жараённи кузатиш
36. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари уни муомалага киритиш қуйидагича амалга оширилади:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари импорт қилувчи:
импорт қилинадиган маҳсулотни ички истеъмол учун божхона амалиёти остига қўяди;
маҳсулотлари декларацияси чиқарилгандан сўнг Администраторга маҳсулотлари кўрсатилган маркировкалаш кодлари ва маҳсулотлари декларацияси рақами ҳақида маълумот беради;
маҳсулотлари декларацияси чиқарилгандан сўнг 14 (ўн тўрт) кун ичида Администраторга муомалага киритиш лозим бўлган маркировкалаш кодлари (олиб кирилган маҳсулотларини ҳақиқий рўйхатга олингандан кейин) ва/ёки тегишли хабарномани Тизимда жойлаштириш орқали сабабини кўрсатган ҳолда идентификация қилиш воситаларини муомалага киритиш имконияти йўқлиги ҳақида маълумотни беради;
б) Администратор мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар келиб тушгандан кейин реал вақт режимида идентификация қилиш воситалари реестрида ушбу маҳсулотни муомалага киритиш ҳолатини акс эттиради.
37. Тажриба лойиҳасида иштирок этган алкоголь маҳсулотлари муомаласини мониторинг қилиш Қўмита томонидан Администратор берадиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
38. Алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқаришни мониторинг қилиш мақсадида:
а) улгуржи савдо ташкилоти онлайн назорат-касса машиналарига эга бўлмаган чакана савдо ташкилотларига алкоголь маҳсулотларини сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳаси иштирокчиси — сотилаётган алкоголь маҳсулотлари қадоқларига улгуржи савдо ташкилоти онлайн назорат-касса машиналари билан боғланган техник воситалар ёрдамида қўйилган идентификация қилиш воситасини сканер қилади ва танийди.
Чакана савдони амалга оширган ҳолда алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси алкоголь маҳсулотлари қадоғи (истеъмол ёки гуруҳ қадоғи)га қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган онлайн назорат-касса машиналари билан боғланган техник воситалар ёрдамида қўйилган идентификация қилиш воситасини сканер қилади ва танийди.
Маҳсулот коди ва идентификация коди ҳақидаги маълумотлар онлайн назорат-касса машинаси томонидан шаклланадиган фискал ҳужжатга киритилади;
б) алкоголь маҳсулотлари сотилган вақтдан бошлаб фискал маълумотлар оператори — реал вақт режимида сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат-касса машинасида рўйхатга олиш рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Техник жиҳатдан имконият бўлмаган тақдирда, маълумотлар 24 (йигирма тўрт) соат ичида етказилиши лозим;
в) Администратор реал вақт режимида идентификация қилиш воситалар реестрида оператордан олинган фискал маълумотларга мувофиқ идентификация қилиш воситаси билан маркаланган белгиланган алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.
39. Алкоголь маҳсулотлари чакана нархда сотилиши (ҳисобдан чиқарилиши)дан фарқли улароқ бошқа асослар бўйича муомаласидан чиққан ҳолларда, мазкур маҳсулотни ҳисобдан чиқарувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси ММК АТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган алкоголь маҳсулотларининг муомаладан чиқиб кетиши тўғрисида хабарномани тақдим этади:
алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқаётган маҳсулот кодлари ва идентификация қилиш кодлари;
алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетиш расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;
алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқиб кетиш амалга ошириладиган майдоннинг манзили;
алкоголь маҳсулотларининг муомаласидан чиқиб кетишининг сабаби.
40. Муомалага киритилган алкоголь маҳсулотлари мониторинги истеъмолчи томонидан қуйидагилар ёрдамида амалга оширилади:
истеъмолчи қадоғига қўйилган идентификация қилиш воситаларини сканер қилиш йўли билан истеъмолчиларнинг техник қурилмаларига (мобил қурилмаларига) ўрнатилган мобил иловалар орқали;
мобил иловалар орқали, у Администратор томонидан ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.
41. Администратор алкоголь маҳсулотлари истеъмолчисига ишлаб чиқариш жойи ва ҳозирги вақтда алкоголь маҳсулотларини қадоқлаш ҳолати, унинг мақоми ҳақида маълумот беради.
42. Истеъмолчи томонидан харид қилинган алкоголь маҳсулотларининг Администратордан олинган маҳсулот ҳақидаги ҳақиқий маълумотларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, истеъмолчи мобил илова орқали ММК АТга хабарнома юборади.
9-боб. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ўзаро ахборот ҳамкорлигини таъминлаш
43. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш доирасида Администратор қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
иштирокчилар реестрини юритиш;
маҳсулотлари реестрини юритиш;
идентификация қилиш воситалар реестрини юритиш;
тажриба лойиҳаси иштирокчиларига уларнинг ваколатлари доирасида реестрлардаги маълумотлар тақдим этиш;
алкоголь маҳсулотлари истеъмолчиларига алкоголь маҳсулотлари ва уларнинг мақомини идентификация қилиш воситасининг мазмуни ҳақида ахборот беради.
44. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг Администратор билан ўзаро ҳамкорлиги электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.
45. Электрон ҳужжатлар алмашинуви алоқа каналлари орқали ва шахсий кабинет орқали ММК АТёрдамида амалга оширилади.
46. Электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг, шу жумладан алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари томонидан шакллантирилган маълумотларнинг мувофиқлиги ММК АТорқали автоматик равишда текширилади.
47. Тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан нотўғри маълумотга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда, Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига аниқланган номувофиқликлар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборади.
48. Алкоголь маҳсулотлари муомала иштирокчилари томонидан тўғри маълумотга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда, Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига маълумотларнинг ММК АТкиритилганлиги тўғрисида хабар юборади.
49. Мазкур Вақтинча низомнинг 4-бобида хабарномани юборишнинг бошқа муддати кўрсатилмаган бўлса, ушбу бўлимда кўрсатилган ҳабарномалар Администратор томонидан алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига ҳужжат олинган кундан бошлаб 2 (икки) соат ичида автоматик равишда юборилади.
50. Ҳабарномалар Администраторнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.
10-боб. Маркировкалаш кодига киритилган маълумотларнинг таркиби, алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишларига идентификация қилиш воситаларини шакллантириш ва қўйиш
51. Маркировкалаш коди таркибида қуйидаги талаблар қўйилади:
а) истеъмол қадоғи учун маркировкалаш коди учта маълумот гуруҳини ўз ичига олади:
биринчи гуруҳ 14 (ўн тўрт) рақамдан иборат бўлиб, идентификация рақами (биринчи рақам 0 ва 13 рақам GS1 коди)ни ўз ичига олади;
иккинчи гуруҳ 7 (етти) белги (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари), шунингдек, махсус белгилардан иборат бўлиб, алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишларини идентификация қилиш кодини ўз ичига олади;
учинчи гуруҳ 8 (саккизта) белги (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари), шунингдек, махсус белгилардан иборат бўлиб, текширув кодини ўз ичига олади;
б) гуруҳ қадоғи учун маркировкалаш коди GS1 стандартига мос келади, бир нечта мажбурий маълумотлар гуруҳларини, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ихтиёрига кўра киритилаётган қўшимча маълумотлар гуруҳларининг ихтиёрий сонини ўз ичига олади. Мажбурий маълумотлар гуруҳлари GS1 стандартида назарда тутилган қуйидаги атрибутлар билан идентификация қилинади:
мажбурий маълумотларнинг биринчи гуруҳи AI = ʻ01ʼ қўллаш коди билан идентификация қилинади ва ўз гуруҳ қадоғининг GTIN (14 рақам)ни ўз ичига олади;
мажбурий маълумотларнинг иккинчи гуруҳи AI = ʻ21ʼ қўллаш коди билан идентификация қилинади ва гуруҳ қадоғининг идентификация коди (7 та белги)ни ўз ичига олади;
мажбурий маълумотларнинг учинчи гуруҳи AI = ʻ93ʼ қўллаш коди билан идентификация қилинади ва текширув коди (8 та белги)ни ўз ичига олади;
в) транспорт маҳсулоти учун маркировкалаш коди GS1-128 стандартига мос келади;
г) идентификация кодида, текширув кодида ва текширув калитининг идентификаторида фойдаланишга рухсат берилган белгилар ABCDEFGНIJKLMNOPQRSTUVWXYZabcdefghijklmnopqrstuvwxyz0123456789 !"%&ʼ*+-./_,:;=<>? қаторида келтирилган.
52. Маркировкалаш кодини идентификация қилиш воситасига айлантириш тажриба лойиҳаси иштирокчиси — истеъмолчи гуруҳи ёки транспорт қадоғини йиғувчи алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан амалга оширилади.
53. Идентификация қилиш воситасини тақдим этиш шакли қуйидаги вариантлардан танланади:
истеъмол идишларини идентифтикация қилиш воситаси DataMatrix шаклида икки ўлчовли штрихли код билан ифодаланади;
гуруҳ қадоғини идентификация қилиш воситаси GS1-DataMatrix шаклида икки ўлчовли штрихли код билан ифодаланади;
транспорт қадоғини идентификация қилиш воситаси GS1-128 шаклида бир ўлчамли штрихли код билан ифодаланади.
54. Штрихли код шаклида идентификация қилиш воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:
а) истеъмол қадоғи ва гуруҳ қадоғи учун камида 0,3 миллиметрли, транспорт қадоғи учун — камида 2 миллиметрли модул қўлланилади;
б) идентификация воситаларини танлаш йўли билан сохталаштириш эҳтимоли жуда кичик ва ҳар қандай ҳолатда ўн мингдан бир қисмидан камроқ;
в) ММК АТ муомаладан чиқарилмаган маҳсулотлари қадоғига қўйилган кодни такрор туркумлаштиришга рухсат бермайди;
г) хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси DataMatrix ЕСС200 тенг ёки ундан юқори бўлади.
55. Истеъмол, гуруҳ ва транспорт қадоғига идентификация қилиш воситаларини қўйиш сифатига қўйиладиган талаблар:
а) ISO/IEC 15415 стандартига мувофиқ C ёки ундан юқори сифат даражаси билан қўйиш;
б) ЕСС-200 хатоларни тузатиш усулидан фойдаланган ҳолда муҳр билан қўйиш;
в) АSCII кодлашдан фойдаланиш.
56. Ўқиш учун ускуна ИСО/ИЕC 15415 стандартига мувофиқ қўйилган маркировкалаш кодларини, шу жумладан ушбу бўлимда кўрсатилган параметрларни ўқиш имконини беради.
11-боб. ММК АТда реестр, ариза ва маълумотларни тузатиш
57. Маҳсулотлари реестрига ўзгартириш киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари ёки уларнинг қадоқлари тўғрисида аниқлаштирувчи маълумотларни юборади.
58. Администратор мазкур Вақтинча низом талабларига мувофиқ тақдим этилган, аниқловчи маълумотларга риоя қилган ҳолда:
маҳсулотлари реестрига ўзгартиришлар киритади;
реал вақт режимида аниқлаштирувчи маълумот олинган пайтдан бошлаб, бу ҳақда тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчини хабардор қилади.
59. Маҳсулотлари реестридан позициясини олиб ташлаш зарурати туғилган тақдирда (масалан, бундай позиция алкоголь маҳсулотлари билан боғлиқ бўлмаса), тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ушбу позицияни қўшган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга маҳсулотлари реестридан илгари рўйхатдан ўтган алкоголь маҳсулотларини чиқариб ташлаш ҳақида маълумот юборади.
60. Администратор маҳсулотлар реестридан позицияларни реал вақт режимида чиқариб ташлаш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқ бўлган тақдирда:
маҳсулотлари реестрига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирувчи маълумот олинган пайтдан бошлаб тажриба лойиҳаси иштирокчисини хабардор қилади.
61. Маркировкалаш кодларини олиш учун илгари берилган аризага ўзгартиришлар киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчи Администраторга аниқлаштирувчи маълумотни юборади.
Илгари берилган аризага ўзгартиришлар киритиш тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчига топширилган ариза бўйича кодлар рўйхати тақдим этилгунга ва уларни идентификация қилиш воситалар реестрига киритгунга қадар рухсат берилади.
62. Маркировкалаш кодларини олиш учун илгари топширилган аризага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқ бўлса, Администратор:
дастлабки аризани бекор қилади;
тажриба лойиҳаси иштирокчисига — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ёки импорт қилувчига ундан олинган аниқлаштиришларга мувофиқ ҳолда маркировкалаш кодларини беради.
63. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан агрегирлаш амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар мазкур Вақтинча низомга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
64. Алкоголь маҳсулотларини алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчисидан бошқа иштирокчига бериш пайтида берилган ва олинган маҳсулотларининг таркиби тўғрисида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда ахборотни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) алкоголь маҳсулотларини қабул қилувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга берувчи томоннинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисида хабарнома юборади;
б) битим томонлари бўлган алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчилари алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида ҳабарномани шакллантиради, ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва Администраторга маҳсулот ҳақида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарнома юборади:
бераётган томоннинг СТИРи;
қабул қилувчи томоннинг СТИРи;
алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) ва ҳақиқатда қабул қилиш тўғрисида ҳабарномада кўрсатилган идентификация қилиш воситаларида мавжуд маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
бирламчи ҳужжатларнинг реквизитлари;
в) Администратор реал вақт режимида маълумотларни аниқлаштириш тўғрисида хабарнома олганида, идентификация қилиш воситалари реестрида олинган хабарномалардаги барча маълумотларни тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан бошқасига мулк ҳуқуқи ўтаётганлик ҳолатини акс эттиради.
65. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчиси томонидан иккинчи иштирокчига бериш пайтида берилган ва қабул қилинган маҳсулотлари таркиби борасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, шу жумладан қабул қилувчи томонда дастлабки ҳужжатни олишни кутмасдан туриб кейинчалик алкоголь маҳсулотларини сотишни амалга ошириш зарурати юзага келган тақдирда бераётган томон маълумотларни аниқлаштириш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси — алкоголь маҳсулотларини қабул қилишни амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисида хабар беради ҳамда ўз электрон рақамли имзоси билан имзоланган алкоголь маҳсулотларини беришда аниқланган номувофиқликлар тўғрисида хабарнома юборади;
аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисидаги ҳабарнома қуйидаги берилган (қабул қилинган) алкоголь маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:
берувчи томоннинг СТИРи;
қабул қилувчи томоннинг СТИРи;
қабул қилинган алкоголь маҳсулотлари учун идентификациялаш воситаларида мавжуд бўлган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
сотиб олиш нархи;
қабул қилинган сана;
бирламчи ҳужжатларнинг реквизитлари.
б) Администратор аниқланган номувофиқликлар мавжуд бўлган алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисида хабарномани олганда, реал вақт режимида идентификация қилиш реестрида қабул қилинган хабарномалардаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бир иштирокчисидан бошқасига алкоголь маҳсулотларига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини акс эттиради;
в) битим томонлари бўлган алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси алкоголь маҳсулотларини бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш тўғрисидаги хабарнома шакллантиради, ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан ушбу хабарни имзолайди ва уни Администраторга юборади;
г) Администратор реал вақт режимида бериш (қабул қилиш) тўғрисидаги хабарнома олинганида идентификация қилиш воситалари реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.
Администратор маълумотларини аниқлаштириш тўғрисидаги хабарнома олинганида, реал вақт режимида идентификация қилиш воситалар реестрида хабарномадаги барча маълумотларни кўрсатган ҳолда алкоголь маҳсулотига бўлган мулк ҳуқуқини бир муомала иштирокчидан бошқасига ўтиш ҳолатини акс эттиради.
66. Алкоголь маҳсулотлари чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарномада номувофиқлик аниқланган тақдирда, алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси Администраторга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аниқланган номувофиқликлар акс эттирилган алкоголь маҳсулотлари чиқарилганлиги тўғрисидаги имзоланган хабарномани юборади:
алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчининг СТИРи;
берилган (қабул қилинган) алкоголь маҳсулотлари ва/ёки маҳсулотлари қадоқлари учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
номувофиқликлар аниқланган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
ушбу маҳсулот ишлаб чиқарилган майдоннинг манзили;
алкоголь маҳсулотларини импорт қилувчи рўйхатдан ўтган ва муомала иштирокчисининг мазкур маҳсулот жойлаштирилган майдонининг манзили;
алкоголь маҳсулот ишлаб чиқарилган сана;
маҳсулотлари декларацияси реквизитлари.
67. Алкоголь маҳсулотларини муомалага қайта киритиш учун (агар алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси чакана бўғиндаги маҳсулот муомала иштирокчиси бўла туриб, алкоголь маҳсулотини кейинчалик сотиш учун чакана бўғиндаги бошқа иштирокчидан сотиб олган бўлса) қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси (қабул қилувчи томон):
реал вақт режимида алкоголь маҳсулотлари сотиб олинган кундан бошлаб, лекин ушбу маҳсулотга бўлган мулкий ҳуқуқ олувчидан учинчи шахсларга ўтиш пайтидан кечиктирмай, Администраторга алкоголь маҳсулотлари ҳақида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган, чакана сотишдан кейин алкоголь маҳсулотлари муомаласини тиклаш тўғрисидаги хабарномани юборади:
берувчи томоннинг СТИРи;
қабул қилувчи томоннинг СТИРи;
алкоголь маҳсулотларининг берилган (қабул қилинган) қадоқлар учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маҳсулотлари идентификация рақамлари ва идентификация кодлари рўйхати;
сотиш (сотиб олиш) нархи;
бериш (қабул қилиш) санаси;
фискал ҳужжатнинг — алкоголь маҳсулотлари сотиб олиш фактини тасдиқловчи онлайн назорат-касса машинаси чекининг реквизитлари ва зарурат туғилганда бошқа ҳужжатнинг реквизитлари;
б) Администратор чакана сотишдан кейин алкоголь маҳсулотларини муомаласи қайта тиклаш тўғрисидаги хабарнома олганидан кейин 4 (тўрт) соат ичида идентификация қилиш воситалари реестрида барча маълумотларни кўрсатган ҳолда хабарномада мавжуд алкоголь маҳсулотини муомалада тиклаш ва унга бўлган мулк ҳуқуқларининг ўтиши ҳолатини акс эттиради.
68. Администраторга олдиндан тақдим этилган маркировкалаш кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни тўғрилаш ва бекор қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга алоқа каналлари орқали ёки ММК АТёрдамида алкоголь маҳсулотларини олиб ташлаш тўғрисидаги хабарномадаги алкоголь маҳсулотлари ҳақида бир хил маълумотларни ўз ичига олган идентификация қилиш воситалар реестрига киритилган маркировкалаш кодларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги илгари тақдим этилган маълумотларни тўғрилаш ёки бекор қилиш учун аниқлаштирувчи маълумотлар, шунингдек, тўғриланаётган (бекор қилинадиган) хабарноманинг реквизитлари;
б) Администратор аниқлаштириладиган маълумотлар мазкур Вақтинча низомда белгиланган талабларига мувофиқ бўлса:
идентификация қилиш воситалари реестрига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирадиган маълумотлар олинган кундан бошлаб, реал вақт режимида иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади.
69. Қайта тиклашни аниқлаш тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси Администраторга алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш кодининг эгаси ҳақидаги маълумотни аниқлаштириш тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган камчилик ва ортиқча деб ҳисобланган аниқланган маркировкалаш кодларини кўрсатувчи хабарномани шакллантиради ва юборади:
тажриба лойиҳаси иштирокчисининг СТИРи;
алкоголь маҳсулотлари истеъмол идишининг аниқланган (йўқ бўлган) бирликлари учун идентификация қилиш воситаларида мавжуд бўлган маркировкалаш кодлари ва идентификация кодлари рўйхати;
дастлабки ҳужжатнинг реквизитлари.
б) Администратор, маълумотлар ўрнатилган талабларга жавоб берса, мазкур Вақтинча низомга мувофиқ:
идентификация қилиш воситалари реестрига ўзгартиришлар киритади;
аниқлаштирувчи маълумотлар олинган пайтдан бошлаб, реал вақт режимида иштирокчига бундай ўзгаришлар ҳақида хабар беради;
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига амалга оширилган аниқлаштириш ишлари ҳақида хабар беради.
70. Чакана сотиш доирасида идентификация қилиш воситалар реестрига илгари муомаласидан чиқарилган маркировкалаш кодлари бўйича аниқлик киритишга йўл қўйилмайди.
12-боб. Администратор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчиларига қўшимча хизмат кўрсатиш
71. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига ММК АТдаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, бундай маълумотларни олиш ҳам шахсий кабинетда, ҳам электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.
72. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг ҳар бир иштирокчиси ММК АТга берилган асосий маълумотни ва Администраторнинг амалдаги қонунчилик доирасида бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни умумлаштириш натижасида олинган шахсий бўлмаган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
73. Мазкур Вақтинча низомда назарда тутилган функцияларни самарали ижро этишни таъминлаш учун Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчисига унинг сўровига биноан реестрларда акс эттирилган маълумотларни тақдим этади.
74. Алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси сўровда расмийлаштирилган ҳисоботнинг тури ва ушбу ҳисоботнинг шаклланиши параметрларини кўрсатади.
75. Администратор алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботларни шакллантиришни таъминлайди:
а) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан агрегатлар таркибидаги истеъмол, гуруҳ ва транспорт қадоқларининг рўйхати:
тажриба лойиҳаси иштирокчиси омборига келиб тушган;
алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан алкоголь маҳсулотлари муомаласининг бошқа иштирокчиларига берилган;
алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан муомаладан чиқарилган;
алкоголь маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси омборида жойлашган қадоқлари.
б) алкоголь маҳсулотларининг муайян қадоқлалар ҳаракати тарихи;
в) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан тайёрланган алкоголь маҳсулотларини бериш тўғрисидаги хабарномада нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ва йўқлиги;
г) алкоголь маҳсулотлари муомаласининг иштирокчиси томонидан Администраторга топширилган ҳужжатлар рўйхати ва мазмуни.
13-боб. Қўмитанинг Администратор билан ахборот ўзаро ҳамкорлиги
76. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига, шу жумладан Қўмитага, ММК АТдаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, бундай маълумотларни олиш шахсий кабинетда ҳам, электрон ҳужжатларни алмашиш орқали ҳам амалга оширилади.
Тажриба лойиҳасининг ҳар бир иштирокчиси — алкоголь маҳсулотлари муомаласининг субъекти у томонидан ММК АТга берилган дастлабки маълумотларни ҳамда Администраторнинг амалдаги қонунчилик доирасида бошқа иштирокчилардан олинган маълумотларни умумлаштириш йўли билан олинган шахсий бўлмаган маълумотларни олиши мумкин.
77. Қўмита тузилган шартномаларга мувофиқ Администратордан таҳлилий ва статистик ҳисоботларни олади:
а) Администратор Қўмитага шахсий кабинет орқали тизимда мавжуд бўлган маълумотларни кўриш, шунингдек, маълумотларни .х1s (Microsoft Ехсе1) форматда юклаб олиш имконияти билан ММК АТдан фойдаланишни тайминлайди.
б) Администратор маълумот (ахборот) алмашиш имкониятини беради. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, уларни тақдим этиш тартиби, шакли (формати) ва муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасидаги ахборот ўзаро ҳамкорлиги баённомалари билан белгиланади;
в) Администратор Қўмита томонидан бериладиган ММК АТдаги маълумотларни жойлаштиришни таъминлайди.
78. Кўрсатилган маълумотлар (ахборотлар) таркиби, уларни тақдим этиш тартиби, шакли (формати) ва муддатлари Администратор ва Қўмита ўртасида ахборот ўзаро ҳамкорлиги баённомалари билан белгиланади.
Алкоголь маҳсулотларини маркалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинча низомга
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни товарларни маркировкалаш ва кузатиб бориш ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларда ММК АТ) шакллантиради.

Реал вақт режимида

Администратор

Агар ариза вақтинча низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар реестрига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар реестридаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Администратор

Вақтинча низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

2-босқич. Алкоголь ма?сулотлари тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда алкоголь маҳсулотларни қайд этиш бўйича аризани Администраторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК АТ веб-сайтида шакллантиради

Реал вақт режимида

Администратор

Аризада кўрсатилган маълумотлар Вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот реестрига киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисини алкоголь маҳсулотлари маҳсулотлар реестрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Реал вақт режимида

3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулотлар реестрига киритилган алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш учун кодларни олишга Администраторга алоқа каналлари орқали қуйидаги ахборотни ўз ичига олган буюртмани юборади:

Маҳсулот реестрига киритилганида алкоголь маҳсулотларига берилган маҳсулот идентификация рақами;

талаб қилинган кодлар сони;

сана, вақти ва ишлаб чиқарилган жойи тўғрисида қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлса)

Реал вақт режимида

Администратор

Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар вақтинча низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки алкоголь маҳсулотлари импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрига киритади.

Реал вақт режимида

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Администраторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.

Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида

Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.

Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоғида идентификация воситаларини қўлланилишини таъминлайди.

ММК АТга маркировкалаш кодларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланиладиган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).

Алкогол маҳсулотларининг истеъмол контейнерларида идентификациялаш воситаларини қўлланилганидан сўнг

4-босқич. Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласини мониторинг қилиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Алкоголь маҳсулотлари экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида ҳамда товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин агрегация қилинади.

Реал вақт режимида

ММК АТ орқали автоматик режимда Администраторга маҳсулот кодлари, янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, паллетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.

Реал вақт режимида

Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида алкоголь маҳсулотлар бериш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

алкоголь маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК АТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.

Алкоголь маҳсулотларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

(импорт қилувчи)

Импорт қилинаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.

Реал вақт режимида

Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин Администраторга товарлар декларациясида кўрсатилган товарларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.

Администратор

Маълумотларни олгандан кейин уларни АТ реестрида акс этилишини таъминлайди.

Реал вақт режимида

5-босқич. Алкоголь маҳсулотларини муомаладан чиқариш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Улгуржи ташкилот алкоголь маҳсулотларини онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, тажриба лойиҳасининг иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган алкоголь маҳсулотлари қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.

Реал вақт режимида

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Чакана савдони амалга оширишда тажриба лойиҳасининг иштирокчиси сотиладиган алкоголь маҳсулотларининг истеъмол қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.

Реал вақт режимида

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади.

Реал вақт режимида

Фискал маълумотлар оператори

Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК АТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.

Алкоголь маҳсулотларга реализация қилингандан сўнг 24 (йигирма тўрт) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Адм?нистратор

Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификациялаш воситаси билан маркировкаланган алкоголь маҳсулотларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни АТ реестрида акс эттирилади

Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига
4-ИЛОВА
Сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича
АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. Сигареталарни маркировкалаш бўйича методологик тажриба базасини яратиш

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.

Сигареталарни муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидалари, текшириш қоидалари ва шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ

2. Иштирокчиларни тажриба лойиҳасини амалга оширишга тайёрлаш тартиби

2.1.

Иштирокчилар таркибини аниқлаш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг таркибини аниқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.2.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.3.

Сигареталарни сотиш механизмларини ўрганиш.

Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси

Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

2.4.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув тренинглар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси

3. Тажриба лойиҳасини бошлаш учун техник тайёргарлик

3.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТ ни созлаш ва ишга тушириш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ

3.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация қилиш воситаларни ўрнатиш.

Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4. Тажриба лойиҳасини ишга тушириш

4.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.

2020 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.2.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация қилиш воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.3.

Идентификация қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган сигареталарнини (сигарета турини) идентификация қилиш воситаларида рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5. Сигареталарни ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

5.1.

Ишлаб чиқариладиган сигареталарни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган сигареталарни (сигарета товарларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

Заруриятга кўра

5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5.3.

Сигареталарни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Сигареталарни ишлаб чиқарувчилари улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сигареталарни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасид? тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6. Сигареталарни импорт қилувчилари томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

6.1.

Импорт қилинган сигареталарни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.

Республика ҳудудига импорт қилинаётган сигареталарни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.

2020 йил февраль

Давлат солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.2.

Импорт қилинадиган сигареталарни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган сигареталарни (сигарета товарларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.3..

Сигареталарни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари — сигареталарни импорт қилувчилари томонидан идентификация қилиш воситалари орқали сигареталарни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.4.

Импорт қилинган сигареталарни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари-сигареталарни импорт қилувчилари ва улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сигареталарни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7. Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

7.1.

Сигареталарни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан сигареталарни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.2.

НКМ тизимини тажриба лойиҳаси талабларига мос келтириш.

Фискал маълумотлар оператори ва НКМ техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ишлатиладиган НКМ моделлари ва ахборот тизимларини Тажриба лойиҳаси талабларига мос келишини ўрганиш ва зарур вазиятларида тўғирлашини таъминлаш.

2019 йил декабрь

Фискал маълумотлар оператори, Онлайн назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат солиқ қўмитаси

7.3.

Сигареталарни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.

Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан сигареталарни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижаларини бўйича учрашув ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан сигареталарни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.

2020 йил январ

Давлат солиқ қўмитаси «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8. Тажриба лойиҳасини сарҳисоб қилиш

8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

2020 йил май

Давлат солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.

Сигареталарни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот юбориш.

2020 йил 30 июнь кунига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига
5-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича
АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш бўйича методологик тажриба базасини яратиш

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.

Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидалари, текшириш қоидалари ва шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ

2. Иштирокчиларни тажриба лойиҳасини амалга оширишга тайёрлаш тартиби

2.1.

Иштирокчилар таркибини аниқлаш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг таркибини аниқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.2.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.3.

Алкоголь маҳсулотларни сотиш механизмларини ўрганиш.

Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси

Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

2.4.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув тренинглар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ , Давлат солиқ қўмитаси

3. Тажриба лойиҳасини бошлаш учун техник тайёргарлик

3.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТ ни созлаш ва ишга тушириш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ

3.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация қилиш воситаларни ўрнатиш.

Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4. Тажриба лойиҳасини ишга тушириш

4.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.

2020 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.2.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация қилиш воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.3.

Идентификация қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган алкоголь маҳсулотларни (алкоголь маҳсулотларни турларини) идентификация қилиш воситаларида рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5. Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

5.1.

Ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларни ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан алкоголь маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5.3.

Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6. Алкоголь маҳсулотларни импорт қилувчилари томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

6.1.

Импорт қилинган алкоголь маҳсулотларни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.

Республика ҳудудига импорт қилинаётган алкоголь маҳсулотларни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.

2020 йил февраль

Давлат солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.2.

Импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларни (алкоголь товарларини) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.3..

Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари — алкоголь маҳсулотларни импорт қилувчилари томонидан идентификация қилиш воситалари орқали алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.4.

Импорт қилинган алкоголь маҳсулотларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари- алкоголь маҳсулотларни импорт қилувчилари ва улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда алкоголь маҳсулотларни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7. Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан алкоголь маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмларини синов тарзда босқичма-босқич амалга ошириш

7.1.

Алкоголь маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан Алкоголь маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.2.

НКМ тизимини тажриба лойиҳаси талабларига мос келтириш.

Фискал маълумотлар оператори ва НКМ техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ишлатиладиган НКМ моделлари ва ахборот тизимларини тажриба лойиҳаси талабларига мос келишини ўрганиш ва зарур вазиятларида тўғирлашини таъминлаш.

2019 йил декабрь

Фискал маълумотлар оператори, Онлайн назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат солиқ қўмитаси

7.3.

Алкоголь маҳсулотларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.

Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан алкоголь маҳсулотларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

«CRPT TURON» МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижаларини бўйича учрашув ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.

2020 йил январ

Давлат солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8. Тажриба лойиҳасини сарҳисоб қилиш

8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

2020 йил май

Давлат солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.

Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот юбориш.

2020 йил 30 июнь кунига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/944/4067-сон)