Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташкилий тузилмасини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, мазкур йўналишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон
Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.