Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон
Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонининг
5-бандида фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги 500-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 694-модда)
иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Белгилансинки, фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Илова
матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича