toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 46-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг (кейинги ўринларда давлат мақсадли жамғармалари деб аталади) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
халқаро молия институтларининг талабларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳисобот шаклларидан келиб чиққан ҳолда, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисобот шаклларига бир ой муддатда тегишли ўзгартириш киритсин;
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласин.
3. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 ноябрь,
917-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат мақсадли жамғармаларининг номи

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси

2.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси

3.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

4.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

5.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

6.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси

8.

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

9.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси

10.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

101.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси

13.

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси

14.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

15.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси

16.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси

18.

19.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

20.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сон ва 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорлари таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 09/19/917/4035-сон; 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 18.08.2021 й., 09/21/527/0804-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)