1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови]
1. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сонли «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган багажида, шунингдек, почта жўнатмалари орқали олиб кириладиган ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқариш ўровининг мажбурий мавжудлиги тўғрисидаги талаб ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
2. Белгилансинки, ягона божхона тўлови божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ундирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
иловага мувофиқ, Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
4. Давлат божхона қўмитаси:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг белгиланган мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин;
б) ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда аҳоли эътиборига етказишни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 ноябрь,
ПҚ-4508-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4508-сон қарорига ИЛОВА
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар
РЎЙХАТИ
1. Ички ёнув двигателлари.
2. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8403 10 субпозициясида таснифланувчи марказий иситиш қозонлари.
3. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8426 — 8430, 8433 — 8442, 8444 00 — 8449 00 000 0, 8453 — 8464, 8465, 8466, 8468, 8474 — 8480, 8486, 8514, 8530, 8534 00, 8535, 8545, 8548, 9024, 9027, 9030 ва 9031 товар позицияларида таснифланувчи машиналар, механизмлар, ускуналар (газонлар, боғлар ёки спорт майдончалари учун косилкалар, дискли маиший арра бундан мустасно).
4. Офтобда қорайиш учун солярийлар.
5. Тиббиёт техникаси ва ускуналари (шприцлар, игналар, катетерлар, канюлялар, шунга ўхшаш асбоблар, қон босими, тана ҳароратини ўлчаш ускунаси, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган аппаратуралар бундан мустасно).
6. Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринария мебели (тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган механик мосламали шифохона койкалари бундан мустасно).
7. Сартарошхона креслоси ва шунга ўхшаш креслолар, уларнинг қисмлари.
8. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9010 товар позициясида таснифланувчи фотолабораториялар учун аппаратура ва ускуналар.
9. Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9023 00 товар позициясида таснифланувчи намойиш қилиш мақсадларига мўлжалланган жиҳозлар, аппаратура ва моделлар.
10. Тангалар, банкнотлар, банк карточкалари, жетонлар ёки бошқа шунга ўхшаш тўлов воситалари билан ҳаракатга келтириладиган ўйин автоматлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2019 й., 07/19/4508/4003-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)