1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг
буйруғи
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3191]
Ўзбекистон Республикаси «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 апрелдаги 278-сон «2019 йил агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
1. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бошлиқ И. ЭРГАШЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 октябрь,
8-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғига ИЛОВА
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларнинг тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 17 июндаги 33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-3, 24.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 10/25/3191-3/0542-сон)
карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар.
2. Ушбу Низом талаблари карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида олиб ўтиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш ишлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
2-боб. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш
3. Қуйидаги ҳолларда карантин остидаги маҳсулотлар олиб қўйилади:
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлар аниқланганда;
карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.
4. Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш вақтида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш тўғрисида икки нусхада далолатнома (кейинги ўринларда олиб қўйиш далолатномаси деб аталади) тузилади.
Олиб қўйиш далолатномасининг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.
5. Олиб қўйиш далолатномаси тузилаётган вақтнинг ўзида маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган тадбирлар амалга оширилгунга қадар, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан уни сақлаб туришга доир чоралар кўрилади.
6. Олиб қўйиш далолатномаси тузилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторига ёзма равишда хабар берилади.
7. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотдан намуналар олинади ва улар лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун тегишли лабораторияга юборилади.
8. Карантин остидаги маҳсулотни тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан тузилаётган олиб қўйиш далолатномасида карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига икки кун муддат ичида тегишли ҳужжатларни тақдим этиши кўрсатиб ўтилади.
9. Олиб қўйилган карантин остидаги маҳсулотни тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда ва/ёки лаборатория экспертизаси хулосасига кўра маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд бўлмаган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмасига асосан юк эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) зудлик билан қайтариб берилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган экиш материаллари ва маҳсулотлари аниқланганда;
карантин остидаги маҳсулотнинг тегишли ҳужжатлари (карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар ва маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси) мавжуд бўлмаганда.
12. Карантин остидаги маҳсулотни қайтариб юбориш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайтариб юбориш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.
Қайтариб юбориш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси карантин остидаги маҳсулотнинг эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчиси нусха эса ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади.
4-боб. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш
13. Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишнинг имконияти мавжуд бўлмаса улар йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
15. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, таркибида камида 5 кишидан иборат комиссия тузилади (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-4, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/3191-4/0065-сон)
16. Карантин остидаги маҳсулот экспертиза текширувидан ўтказилган тақдирда, экспертиза хулосаси тегишли ҳудудий бошқармага келиб тушган ёки олиб қўйиш далолатномаси тузилган кундан эътиборан бир кун ичида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан далолатнома ва экспертиза хулосаси (агарда мавжуд бўлса) илова қилинган ҳолда Комиссияга юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-1, 02.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон)
17. Олиб қўйиш далолатномасига ва/ёки экспертиза хулосасига (агарда мавжуд бўлса) асосан Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда, карантин остидаги маҳсулотнинг атроф-муҳит учун зарарли эканлигини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилиш санаси, усули ва жойини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
18. Ўсимликлар карантини объектлари тарқалиши ва карантин остидаги маҳсулот ўғирланиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг кўрсатмаларига биноан махсус жойларда пломба босилган ҳолда сақланади.
19. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш маҳсулот эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) иштирокида Комиссия томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
20. Ҳудудий бошқарма Комиссия томонидан йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни ичида маҳсулот эгасига (қабул қилиб олувчи) карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш санаси, усули ва жойи ҳақида хабар беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-1, 02.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон)
21. Карантин остидаги маҳсулот йўқ қилиш жараёнидан сўнг, Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда йўқ қилиш тўғрисида тўрт нусхада далолатнома (кейинги ўринларда йўқ қилиш далолатномаси деб аталади) тузилади.
Далолатнома Комиссия аъзолари ҳамда карантин остидаги маҳсулотларнинг эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) томонидан имзоланади ва ҳудудий бошқарма муҳри билан тасдиқланади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-1, 02.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон)
Агар карантин остидаги маҳсулот йўқ қилиш жойига маҳсулот эгаси (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи) белгиланган вақтда келмаса, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақда йўқ қилиш далолатномасига қайд этилади.
22. Йўқ қилиш жараёни фотосурат ёки видео ёзувга олинади.
23. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилишда унинг истеъмол хусусиятлари тўлиқ йўқ қилиниши шарт.
24. Комиссиянинг қарорлари ва фотосурат (видео ёзувлар) нусхалари йўқ қилиш далолатномаси нусхаларига илова қилинган ҳолда маҳсулот эгасига (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органларига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-4, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/3191-4/0065-сон)
25. Зарарланган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация, дегазация, рефрежерация қилиш ёки бошқа усулларда зарарсизлантириш (тозалаш, қайтариб юбориш ёки бошқа манзилга жўнатиш, йўқ қилиб ташлаш), юкларни, багажларни, почта жўнатмаларини очиш ёки қадоқлаш, уларни зарарсизлантириш жойларига олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш билан боғлиқ харажатлар юкни олувчилар ёки карантин остидаги маҳсулотни жўнатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоидалар
26. Агар маҳсулот эгаси экспертиза хулосаси ёки Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
28. Ушбу Низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2019 йил 12 октябрь
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2019 йил 12 октябрь
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. ҚЎЧҚОРОВ
2019 йил 12 октябрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 12 октябрь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2019 йил 12 октябрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Н. АТАБЕКОВ
2019 йил 12 октябрь
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-1, 02.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон)
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Ўсимлилкар карантини тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ қуйидаги сабабларга кўра юк жўнатувчига қайтарилади:
- ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланганда _______________________________________
(лаборатория экспертиза гувоҳномасининг санаси ва рақами)
- олиб кириш тақиқланганда______________________________________________________________
- рухсат этувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда: ______________________________________________
Ўсимликлар карантини давлат инспекори
________________________ (имзо)
_____________________ (Ф.И.О.)
Карантин остидаги маҳсулот эгаси (вакили)
________________________ (имзо)
_____________________ (Ф.И.О.)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3191-1, 02.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон)
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш комиссиясининг
ҚАРОРИ
«_____»__________20____ й.
____________________
Кун тартибидаги масала: йўқ қилиш усулини аниқлаш ___________________________________________
Иштирок этдилар:_______________________________________________________________________
(Ф.И.О.)
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиш:
1. Карантин остидаги маҳсулотнинг эгаси ҳақида маълумот.
2. Лаборатория экспертизасининг хулосаси.
3. Таклифлар.
Йўқ қилиш усули________________________________________________________________________
Йўқ қилиш санаси ва жойи_________________________________________________________________
*Изоҳ: маҳсулот йўқ қилиш жойига белгиланган вақтда маҳсулот эгаси (юкни қабул қилиб олувчи, ташувчи ёки унинг вакили) келмаган тақдирда, йўқ қилиш жараёни давом эттирилади ва бу ҳақида карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш далолатномасига қайд этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 02.03.2022 й., 10/22/3191-1/0177-сон; 24.11.2023 й., 10/23/3191-2/0885-сон; 25.06.2025 й., 10/25/3191-3/0542-сон; 21.01.2026 й., 10/26/3191-4/0065-сон)