Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3190]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 октябрь,
494-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ҳамда уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Апелляция кенгашига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 5-бандида кўрсатилган масалалар юзасидан апелляциялар топширилиши мумкин.
2. Апелляция кенгашига Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар (бундан буён матнда ариза деб юритилади) топширилиши мумкин.
3. Апелляциялар тегишлилиги бўйича талабнома берувчи ва манфаатдор шахслар томонидан берилади.
Мазкур Қоидаларнинг 2-бандида назарда тутилган ариза ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб ҳисоблаган шахс томонидан берилади.
4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари ёки уларнинг вакиллари башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни, шу жумладан Апелляция кенгаши йиғилишларида қатнашишни ўз вакиллари, шунингдек Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.
5. Вакилнинг, тегишли ҳолларда патент вакилининг ваколатлари қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ва ваколатларнинг ҳажми кўрсатилган ишончнома билан тасдиқланади.
6. Апелляция ёки ариза ихтиёрий шаклда тузилади.
7. Апелляция ёки аризада қуйидагилар кўрсатилади:
а) апелляция ёки ариза берган юридик шахслар учун — унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили) ва бошқа маълумотлар;
б) ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга талабнома, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига талабноманинг рақами ёки апелляция оид бўлган объектга берилган муҳофаза ҳужжатининг, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами.
Аризада товар белгисига гувоҳноманинг ёки уни рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабноманинг рўйхат рақами кўрсатилади. Ариза Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлмаган белгига оид бўлса, аризага Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) мувофиқ тайёрланган товар белгиси намунаси илова қилинади.
в) устидан шикоят берилган қарорнинг қонунга зидлиги, патент, гувоҳнома берилганлиги ёки ҳуқуқий муҳофаза берилганлиги қонунга зидлигининг асоси, апелляция берувчи шахснинг барча сабаб ва далиллари, таклиф этилган объектнинг унга қарши қуйилган барча объектлар билан таққосланган таҳлилини (муҳофаза ҳужжати бериш рад этилганда) апелляция ўз ичига олиши керак.
Товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш ҳақидаги апелляция ва/ёки унга илова қилинган материаллар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
жуғрофий объектга хос бўлган шартларнинг йўқолганлиги ҳақида ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарни ишлаб чиқариш имкони йўқлиги ҳақида;
чет эл юридик шахслари ёки чет эл фуқаролари томонидан товар келиб чиққан мамлакатда ушбу товар келиб чиққан жой номига бўлган ҳуқуқ йўқотилганлиги ҳақида;
товар Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида ушбу товар келиб чиққан жой номига нисбатан кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни йўқотганлиги ҳақида.
Ариза ва унга илова қилинадиган материаллар товар белгисининг ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилганлигини тасдиқлайдиган аниқ маълумотлардан иборат бўлиши керак. Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар шундай материаллар сифатида тақдим этилиши мумкин:
товар белгисидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кенг фойдаланилгани ҳақида;
товар белгисидан фойдаланилган ҳолда товарлар реализация қилинган аҳоли пунктларининг рўйхати;
ушбу товарлар реализациясининг ҳажми ҳақида;
ярмарка ва кўргазмаларда товар белгисидан фойдаланилган маҳсулотлар ва/ёки хизматлар рекламаси ва тақдимотини ҳам ҳисобга олган ҳолда, товар белгисидан фойдаланиш усули ҳақида;
товар истеъмолчиларининг ўртача йиллик сони ҳақида;
товар белгиси машҳур бўлган мамлакатлар ҳақида;
Агентлик белгилаган тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда, ихтисослашган мустақил ташкилот томонидан товар истеъмолчилари орасида ўтказилган сўров натижалари ҳақида.
Товар белгисидан узоқ вақт давомида, узлуксиз, кенг ва катта ҳажмда фойдаланилганлиги исботи сифатида маҳсулот сифатини назорат қилувчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жамиятларнинг хулосалари (маълумотномалари), декларациялар, сифат сертификатлари ва шу каби ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Аризада товар белгисидан фойдаланиш қайси санадан бошлангани ва ариза берган шахс қайси санадан бошлаб ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этганлиги кўрсатилиши керак.
г) апелляция ёки ариза берган шахснинг апелляция ёки ариза моҳияти бўйича аниқ баён қилинган талаблари.
Апелляция ёки ариза апелляция ёки ариза берган шахс ёхуд унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан апелляция ёки ариза ташкилот раҳбари ёки белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.
11. Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилларида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида икки нусхада топширилади. Агар қўшимча материаллар бошқа тилда топширилган бўлса, апелляция ёки ариза берган шахс уч ой муддат ичида ушбу материалларнинг ўзбек ёки рус тилларига таржимасини тақдим этиши лозим. Таржима тақдим қилинмаган тақдирда, ушбу материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.
14. Агар апелляция мазкур Қоидаларнинг 2-бобида белгиланган шартлар инобатга олинмасдан топширилган бўлса, апелляция берган шахсга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни уч ой муддат ичида тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома юборилади.
Сўровномада талаб қилинган маълумотлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда апелляция берган шахсга хабар берилади.
17. Ушбу Қоидаларнинг 12 — 16-бандларида белгиланган тартиб Апелляция кенгашига топшириладиган аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади, 14-банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
4-боб. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш муддатлари
Агентликнинг селекция ютуғига патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурати туғилмаса.
б) келиб тушган санасидан эътиборан тўрт ой мобайнида:
Агентликнинг ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
Агентликнинг товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
Агентликнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга ошириладиган муҳофаза бериш тўғрисидаги ёки муҳофаза беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент берилишига қарши берилган апелляциялар;
интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилишига қарши берилган апелляциялар;
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляциялар;
белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилишига қарши берилган апелляциялар;
интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси учун гувоҳнома, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
товар келиб чиққан жой номлари рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги апелляциялар;
в) келиб тушган санасидан эътиборан олти ой мобайнида:
селекция ютуғига патент берилишига қарши апелляциялар;
селекция ютуғи патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурияти туғилмаса.
Аризалар Апелляция кенгаши томонидан ушбу аризалар келиб тушган санадан эътиборан тўрт ой ичида кўриб чиқилади.
19. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
20. Муддатлар йиғилиш ўтказишнинг аниқ календарь санаси билан белгиланади.
21. Иш бўйича иш юритиш тўхтатилиши билан барча ўтиб кетмаган муддатларнинг ўтиши ҳам тўхтатилади. Иш бўйича иш юритиш барча зарур маълумотлар ва/ёки материаллар олинмагунга қадар, тўхтатиб турилади. Иш бўйича иш юритиш тикланган кундан бошлаб муддатларнинг ўтиши давом этади.
22. Ишни кўриб чиқишни бошқа кунга кўчириш, тухтатиш, тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 18 — 20-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш
23. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига Вазирлик ва Агентликнинг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади.
24. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёхуд жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Ишни кўриб чиқишда қатнашиш ҳуқуқи бўлган ва Апелляция кенгаши мажлиси ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилинган исталган шахснинг келмай қолиши ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўла олмайди.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Апелляция кенгашининг исталган аъзосига ёки бутун таркибига нисбатан асосланган раддия бериши мумкин. Раддия ишнинг моҳиятини кўриб чиқиш бошлангунга қадар берилиши лозим.
Раддия Апелляция кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар раддия қаноатлантирилса, апелляция ёки ариза бошқа таркибда кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқишда қатнашадиган шахслар йиғилишнинг янги санаси ва вақти ҳақида ушбу Қоидаларнинг 16-бандида белгиланган тартибда хабардор этиладилар.
25. Апелляция кенгаши бир шахс ёки бир неча шахснинг битта объектга — муҳофазаланаётган ёки талабнома берилган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиясига оид бир неча апелляциялари кўриб чиқишда эканлигини аниқласа, томонларнинг розилигини олган ҳолда, бу апелляцияларни кўриб чиқишни битта йиғилишда бирлаштириши мумкин. Апелляция кенгашининг қарори ҳар бир иш бўйича алоҳида чиқарилади.
Агар аризалар бир ёки бир неча шахслар томонидан берилган бўлса ҳамда уларда битта товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этиш сўралаётган бўлса, Апелляция кенгаши бир неча аризаларнинг кўриб чиқилишини бирлаштириши мумкин.
26. Томонлардан бири мазкур иш юритувдан чиқиб кетганда (апелляция ёки ариза берган шахснинг вафот этиши, юридик шахснинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши ва шу кабилар), Апелляция кенгаши асосланган ариза бўйича ушбу томонни меросхўри ёки ҳуқуқий ворислари билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик апелляция жараёнининг исталган босқичида амалга оширилиши мумкин.
27. Ишнинг моҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг зарурати пайдо бўлса, қўшимча материаллар ва маълумотлар Апелляция кенгаши белгилаган муддатларда топширилади.
Қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этувчи томоннинг расмий илтимосномасига кўра, қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Расмий илтимоснома билан сўралган маълумотларга жавоб бериш муддатини узайтириш учун узайтиришнинг ҳар бир ойи учун белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Бу ҳолда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш муддатларининг ўтиши узайтириш муддати давомида тўхтатилади.
Белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаса, расмий илтимоснома берилмаган деб ҳисобланади.
28. Апелляция кенгаши аъзолари иш кўриб чиқилишида ва қарор қабул қилишда мустақилдирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси соҳасидаги халқаро шартномаларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга амал қиладилар.
29. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда тижорат ва хизмат сирлари ошкор этилишини олдини олиш мақсадида, кенгаш иштирокчилари исталган бирининг расмий илтимосномаси бўйича ишни кўриб чиқиш махфийлиги ҳақида ажрим чиқаради. Бу ҳолда, кенгаш йиғилишига киритилган иштирокчиларнинг ҳаммаси Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқиш муносабати билан ўзларига маълум бўладиган тижорат ва хизмат сирларидан иборат бўлган аниқ маълумотларнинг махфийлигини сақлаш ҳақида мажбуриятни оладилар.
30. Апелляция кенгашида ишни юритиш ўзбек ёки рус тилларида олиб борилади. Иш юритиш олиб бориладиган тилни тушунмайдиган шахсларга материаллар билан таржимон орқали танишиш ва Апелляция кенгаши ишида қатнашиш, шунингдек кенгаш йиғилишида ўзбек ёки рус тилларида сўзга чиқиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Апелляция кенгаши йиғилишида аудио- ёки видеоёзуви олиб борилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра амалга оширилади.
33. Ишни кўриб чиқишда ҳар бир томон ўз талабларининг асоси сифатида келтирган далилларни исботлайди.
Апелляцияни кўриб чиқишда исбот ва далиллар томонлар ва бошқа иштирокчилар тарафидан ёзма равишда тақдим қилинади ҳамда нусхаси барча иштирокчиларга тарқатилади.
Агар тақдим қилинган исботлар етарли бўлмаса, Апелляция кенгаши томонлар ва апелляция жараёнининг бошқа иштирокчиларига қўшимча исботлар тақдим этишни таклиф қилади.
34. Томонлардан бири бошқа томоннинг нуқтаи назари асосли ва қонунийлигини ёзма равишда тан олган ҳамда низодан воз кечган ҳолда, Апелляция кенгаши апелляция бўйича иш юритишни тўхтатади. Апелляция кенгашига худди ўша томонлар орасидаги ўша иш ва ўша асослар бўйича такрорий мурожаат этиш ушбу ишни ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янгидан пайдо бўлган ҳолатлар аниқланганда мумкин бўлади.
35. Апелляция кенгаши апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляцияни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция кенгаши аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисида ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, Апелляция кенгаши бир вақтнинг ўзида ушбу рўйхатдан ўтказилиш билан боғлиқ товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
6-боб. Апелляция кенгашининг қарорлари
36. Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг кенгаш аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Апелляция кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Апелляция кенгаши раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Апелляция кенгаши раиси энг охирида овоз беради.
Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашган шахслар ва Апелляция кенгаши аъзолари кенгаш йиғилишида ёки Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида ёзма равишда ўзларининг алоҳида фикр-мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
Раислик қилувчи Апелляция кенгаши қарорининг хулоса чиқарилган қисмини апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашганларга ўқиб эшиттиради.
37. Апелляция кенгашининг қарори ёзма шаклда баён қилинади ҳамда кириш, тавсифлаш, асослаш ва хулоса қисмларидан иборат бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
қўйилган талаблар бўйича уларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят бериш муддатлари ва тартиби ҳақидаги маълумотлар.
38. Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза бўйича иш жилдига қўшиб қўйилади.
39. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга Агентлик томонидан юборилади, шунингдек, унинг расмий нашрида ва веб-сайтида маълумот тариқасида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 2011 йил 30 сентябрь).
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 2013 йил 7 май).
4. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-3, 2017 йил 16 ноябрь).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 10/19/3190/3984-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)