Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида, шу жумладан мазкур соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарорига мувофиқ интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва умумэътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилишга оид фаолияти қониқарсиз деб топилганлиги сабабли Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди.
Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олиб:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган патент божлари ва тўловларнинг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилган тўловлар, интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари, қонунчиликка мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига белгиланган тартибда ўтказилади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
«Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонасини «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази» давлат унитар корхонаси этиб қайта номлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналишини очиш ва унга базавий олий маълумотдан қатъи назар интеллектуал мулк соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш вазифасини юклаш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларнинг малакасини, шу жумладан пуллик асосда ошириш бўйича қўшимча вазифа юклаш.
а) Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади;
(9-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Апелляция кенгаши таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради;
Апелляция кенгашининг таркибида Адлия вазирлиги ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим;
(9-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
б) қуйидаги мезонларга мувофиқ келувчи товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (кейинги ўринларда — товар белгиси) Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум деб эътироф этилади:
товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва (ёки) потенциал истеъмолчилари томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг тури уни тарқатилишини таъминлашда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд товар белгиси қўлланиладиган товарлар ва (ёки) хизматларнинг турига алоқадор бўлган ишбилармонлар доираси томонидан таниб олиниши, бунда товарнинг сифат даражаси ҳақида тушунча мамлакатдаги товар белгиси билан боғлиқ бўлиши керак;
аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан Интернет тармоғининг миллий сегменти домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати;
в) Апелляция кенгаши томонидан қарор қабул қилишда юқоридаги мезонлар билан бир қаторда мазкур қарорда акс этмаган ушбу соҳадаги халқаро стандартлар, шу жумладан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ҳужжатларига мувофиқ қўшимча мезонлар инобатга олиниши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2761-сон қарори 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 декабрдаги ПҚ-462-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2022 й., 07/22/462/1135-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1536-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2637-сон қарори.