1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмасининг «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг қарори асосида амалга оширилади.
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Республика Маънавият ва маърифат марказининг буюртмасига мувофиқ «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
5. «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланиши инобатга олинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Республика Маънавият ва маърифат маркази бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 октябрь,
897-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 897-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Ҳудудий давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 июнга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига (кейинги ўринларда марказнинг ҳудудий бўлимлари деб аталади) тақдим этади.
Республика давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 июнга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Республика Маънавият ва маърифат марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тақдим этади.
Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан жамиятда маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.
5. Марказнинг ҳудудий бўлимлари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 25 июнга қадар Марказга тақдим этилади.
Марказнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ушбу низомнинг 4-банди биринчи хатбошида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 25 июнга қадар Марказга таклиф киритиши мумкин.
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари (кейинги ўринларда Марказ раҳбари деб аталади) томонидан комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 25 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.
7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:
номзоднинг аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни юксалтиришга бағишланган оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони;
маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган ижтимоий аҳамиятли видеороликларнинг тайёрланганлиги;
жамиятда маънавий-маърифий ишлар ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришни тарғиб қилиш бўйича турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиқилганлиги.
8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Марказ раҳбарининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш
9. Марказ раҳбарининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 августга қадар Комиссия хулосаси асосида чиқарилади.
10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида Марказ раҳбари (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Марказнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилинади.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бирйўла тўланадиган пул мукофоти Марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Марказ ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Ҳудудий давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига тақдим этиш.
ҳар йили
1 июнга қадар
Республика давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Республика Маънавият ва маърифат марказига тақдим этиш.
2-босқич
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари
Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва номзодлар юзасидан хулосаларни Республика Маънавият ва маърифат марказига тақдим этиш.
ҳар йили
25 июнга қадар
3-босқич
Республика Маънавият ва маърифат марказининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса чиқариш.
ҳар йили
25 июлга қадар
4-босқич
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Республика Маънавият ва маърифат марказининг буйруғини чиқариш.
ҳар йили
25 августга қадар
5-босқич
Республика Маънавият ва маърифат маркази
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш.
ҳар йили
1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 897-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказида очиқ ҳолатдаги китоб фонида — Қуёш, Ер шари, Ўзбекистон Республикаси байроғининг кўк, оқ ва яшил рангдаги тасмалари тасвирланган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган тилла ранг доирада баландлиги 6 миллиметр бўлган «MAʼNAVIYAT FIDOYISI» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «MAʼNAVIYAT», «SOНASIGA», «QOʻSНGAN», «MUNOSIB НISSASI», «UCНUN» сўзлари жойлашган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 8 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 2 миллиметрли иккита яшил йўл ва эни 3 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MAʼNAVIYAT», иккинчи сатрда «FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Respublika Maʼnaviyat», иккинчи сатрда «va maʼrifat markazi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MAʼNAVIYAT», иккинчи сатрда «FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Markaz rahbari» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 09/19/897/3976-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)