Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 111-сон
қарори қуйидагича таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Агар «Ўзбалиқ» концерни корхоналари сув объектлари (балиқ хўжалиги ҳавзалари) бўйича балиқ захираларини кўпайтириш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирлар олиб бораётган бўлсалар, балиқ овлашга лицензия учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. (1-илова)
Ов қилинадиган ерларда Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси корхоналари улар томонидан кўпайтирилаётган ва кўчириб жойлаштирилаётган ёввойи ҳайвонлар турларини отишга ва овлашга лицензия учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар.