Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 111-сон
қарори қуйидагича таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Агар «Ўзбалиқ» концерни корхоналари сув объектлари (балиқ хўжалиги ҳавзалари) бўйича балиқ захираларини кўпайтириш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирлар олиб бораётган бўлсалар, балиқ овлашга лицензия учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. (1-илова)
Ов қилинадиган ерларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси корхоналари улар томонидан кўпайтирилаётган ва кўчириб келтирилаётган ёввойи ҳайвонлар турларини отишга ва овлашга лицензия учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар.