Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, республикада бирламчи текширишнинг ажралмас қисми сифатида нуклеар (ядровий) тиббиётни ривожлантириш орқали онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ҳамда уларни даволашнинг илғор усулларини жорий қилиш, онкологик касалликларнинг кечки босқичларида ва ихтисослаштирилган равишда даволаб бўлмайдиган, ўтказиб юборилган шаклларида беморларга малакали тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
1. Қуйидагилар:
Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепцияни амалга ошириш доирасида асосий йўналишлар ва вазифалар этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни йўналтирилган тарзда ривожлантириш — онкологик касалликларга чалинган беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини, шу жумладан радиофармпрепаратлардан фойдаланган ҳолда радиотерапия, радиохиррургия ҳамда радиодиагностикани амалиётга жорий қилиш;
бирламчи текшириш босқичида ва касалликнинг қайталаниш ёки метастазланиш хавфларини эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш учун мониторинг жараёнида хавфли ўсма пайдо бўлган беморларни текшириш сифатини ошириш;
беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва кузатиш усулларини такомиллаштириш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ногирон бўлиб қолиш ва вафот этиш кўрсаткичларини пасайтириш орқали янги пайдо бўлган хавфли ўсма аниқланган беморлар ҳаётининг давомийлиги ҳамда сифатини оширишни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида 20 тача ўринга мўлжалланган паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил қилиш;
Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларни оптималлаштириш давомида тугатиладиган тиббиёт муассасалари ёки бўлинмалари негизида 50 тадан ўринга мўлжалланган тўртта ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;
Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро хосписни республикадаги ҳудудлараро хосписларга ёрдам кўрсатувчи услубий марказ этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) ҳудудлараро хоспислар онкологик ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларнинг ўтказиб юборилган босқичини бошидан кечираётган беморларни стационар ҳамда амбулатория шароитида, шунингдек, уйда тиббий даволаш имконияти бўлмаганда, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатадиган мустақил тиббиёт муассасалари сифатида ташкил этилади;
б) паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларининг ўринлар фонди тегишли ҳудуддаги тиббиёт ташкилотларининг умумий бюджет ўринлар фонди доирасида шакллантирилади;
в) ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сақланади;
г) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази:
мувофиқлаштириш-услубий ишларни ҳамда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва скрининг текширувлар ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморлар ҳақида ахборот базасини шакллантириш, эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш бўйича самарали дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
илмий ходимларни тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, фундаментал, экспериментал ва клиник онкология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади.
5. Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар ташкил этилишини, уларнинг бинолари жорий таъмирланишини ва зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) ўсма пайдо бўлишидан олдинги ва ўсма билан боғлиқ касалликларни аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларини илғор тиббиёт ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш орқали уларда сут бези ва бачадон бўйнини скрининг текширишларни ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ташкил қилиш масаласида тиббиёт марказлари ҳамда таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйсин ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ҳамда Фарғона шаҳарларида онкологик клиникалар ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда нуклеар тиббиёт соҳасидаги юқори технологик илғор усуллардан фойдаланган ҳолда, онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилишини, уларнинг кейинчалик мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги клиника амалиёти ва таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин;
б) икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уларнинг тузилмасини тасдиқласин;
в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларининг намунавий штат нормативларини тасдиқласин;
г) 2020 йил 1 февралгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий тиббиёт таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедралари базасида онколог шифокорларнинг малакаси оширишни ҳамда магистрлар ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатиш ўқув курсларини ташкил қилсин;
д) 2020 йил 1 майгача бўлган муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини, шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган Концепциянинг амалга оширилишини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид материаллар жойлаштирилишини ташкил этсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 октябрь,
892-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги 892-сон қарорига
1-ИЛОВА
Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича
I. Онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга онкологик хизмат ҳамда тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш норматив базасини такомиллаштириш
1.
Ушбу соҳада ҳалқаро амалиётдан келиб чиққан холда, онкологик касалликлар билан оғриган, унинг кечки босқичларини ва ўтказиб юборилган турларини бошидан кечираётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича клиник баённомаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2019 йилнинг IV чораги
-
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)
2.
Онкологик беморларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини қайта кўриб чиқиш.
Наркотик анальгетикларнинг ноинъекцион шаклларни рўйхатга олиш ва амалиётга татбиқ этиш.
Ташкилий тадбирлар
2020 йилнинг III чораги
-
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспислар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.
Хокимлар қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи Ташкилий тадбирлар
2019 йилнинг IV чораги
-
Маҳаллий бюджет маблағлари
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
Онкологик касалликларнинг ўтказиб юборилган турлари билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хосписларни дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш.
2019 — 2021 йилнинглар
7 300,0 млн сўм
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
4.
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳридаги 4 та ҳудудлараро хоспис биносини таъмирлаш (қуриш).
Ташкилий тадбирлар
2019 йилнинг IV чораги
-
Маҳаллий бюджет маблағлари
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари
5.
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шахридаги 4 та ҳудудлараро хосписни зарур ускуналар билан жиҳозлаш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йилнинг IV чораги
2 170,8 млн сўм
Маҳаллий бюджет маблағлари
Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари
III. Онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларга эрта ташҳис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштириш
6.
Қуйидаги йўллар орқали сут бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларини томосинтез функциясига эга мобил (13) ва стационар (13) рақамли маммографлар билан жиҳозлаш. Туманлараро маммографик скрининг текшириш хоналарини ташкил қилиш мақсадида Тошкент шаҳри Яккасарой, Чилонзор ва Юнусобод туманлари тиббиёт бирлашмаларини томосинтез функциясига эга стационар рақамли маммографлар билан жиҳозлаш;
Ташкилий тадбирлар:
2019 — 2025 йиллар
лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисобини (ТИҲ) тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш
2020 йилнинг IV чораги
13 млн. АҚШ доллари
ИТБ ва бошқа ХМИ маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ашрафханов)
қарз келишувини имзолаш
2021 йилнинг III чораги
Халқаро маслаҳатчини танлаш
2021 йилнинг IV чораги
тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш
2022 йилнинг II чораги
ускуналарни сотиб олиш ва етказиш
2023 — 2025 йиллар
скрининг ўтказиш учун тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш;
-
2020 — 2022 йиллар
(тасдиқланган режа-ждвалга асосан)
200 млн сўм
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)
маммографик скринингни бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш;
-
2022 йил
(тасдиқланган режа-жадвалга асосан)
100 млн сўм
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
узлуксиз фаолиятни таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларининг мавжуд штатлари доирасида янги штат бирликларини жорий этиш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2019 йилнинг IV чораги
-
-
7.
Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси базасида уларни одам папилломаси вирусига текширадиган (ОПВ-текшириш) зарур ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
IV. Онкологик касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш
8.
Онкологик муассасаларни ўсмага қарши сифатли препаратлар, шу жумладан таргет ва кўмаклашувчи даво препаратлари билан тизимли таъминлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
Республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Фарғона шаҳарларида онкологик клиникаларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорликни, жумладан, Корея Республикаси тиббий марказлари ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2020 йилнинг III чораги
-
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Аккулов)
11.
Онкологик беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, реконструктив ва реабилитация жарроҳлик бўлимларини ташкил этиш.
Ташкилий тадбирлар
2021 йилнинг I чораги
-
Ижрочилар ва инвесторларнинг шахсий маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
V. Онкологик хизматнинг ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш
12.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, Андижон давлат тиббиёт институтида ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ишлаш учун асосий тиббий маълумотга эга бўлган (даволаш ва педиатрия иши) 10 нафар врач учун ҳар йили онкология бўйича мақсадли курсларни;
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи
2020-2021 йиллар
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)
ҳар йили
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида юқори технологик даволаш-диагностика ускунасида ишлаш учун давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг «Физика» йўналиши бўйича 5 нафар битирувчисини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.
ҳар йили
13.
Олий тиббий таълим муассасаларининг онкология ва радиология кафедралари қошида «Онкология» йўналиши бўйича магистр ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатишни ўргатиш курсларини ва онколог-шифокорлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш.
Магистратура ва клиник ординатура ўқув дастурларига паллиатив тиббий ёрдам бўйича соатлар киритиш.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
2020/2021 ўқув йилидан
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)
14.
Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳар йили 5 нафар мутахассисни етакчи хорижий тиббиёт ташкилотларига юбориш.
Ташкилий тадбирлар
2019 — 2021 йиллар
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грант маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
15.
Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича етакчи халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Ташкилий тадбирлар
мунтазам
-
Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
16.
Ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам бўлимлари мутахассислари учун етакчи хорижий мутахассислар иштирокида паллиатив тиббий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ва семинарлар ўтказиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 — 2021 йиллар
-
Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
17.
Етакчи маҳаллий ва хорижий онколог ва радиологларни жалб қилган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиалларида онкология кафедраларини жойлаштириш.
Ташкилий тадбирлар
2019-2020 йиллар
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан тишқари маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)
18.
Хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш.
Ташкилий тадбирлар
2020 йилнинг IV чораги
-
Ижрочилар ва хайрия маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Адлия вазирлиги (Давлетов), «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
19.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «2-сон Зангиота» махсус шифохонасида 20 ўринли болалар хоспис бўлимини 2022 йил 1 августдан бошлаб ташкил қилиш. Болалар хоспис бўлими фаолиятини амалга оширишда «Ezgu Amal» жамоатчилик фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
2022 йил 1 август
-
Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
«Ezgu Amal» жамоат фонди
Чора-тадбирлар дастури тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар:
10 170,8 млн сўмва 31,5 млн АҚШ доллари эквивалентида
улардан:
млн сўмда
млн АҚШ долларида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
10 070,8
16,5
шундан маҳаллий бюджет маблағлари
2 170,8
—
ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
100,0
—
ХМИ, халқаро донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари
—
15,0
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги 892-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳозирги вақтда хавфли ўсма билан зарарланиш оқибатида касалланиш дунё миқёсида муттасил кўпайиб бормоқда. Ҳар йили дунёда хавфли ўсма касалликлари билан касалланган 13 миллион нафар бемор рўйхатга олинмоқда, 8 миллиондан ортиқ инсонлар ушбу касалликдан вафот этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогнозларига кўра, 2020 йилга бориб хавфли ўсма касалликлари билан касалланган беморлар сони 16 миллионга етади.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда касаллик асосан эрта босқичларда аниқланиши ва шу туфайли онкологик беморларнинг 5 йиллик яшаш кўрсаткичлари барқарор юқори бўлиши кузатилмоқда.
Онкологик касалликлар билан курашни ташкил этишнинг ўзига хослиги комплекс ёндашувни, муаммо кўламини тушунишни ва уни ҳал қилишга тайёрликни талаб қилади. Буни фақат давлат даражасида — хавфли ўсмага қарши курашиш бўйича умумиллий дастурларни амалга ошириш доирасида хорижий тажрибани татбиқ этиб, соғлиқни сақлаш тизимининг давлат ва хусусий таркибий қисмини, илмий ва жамоат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, ижро этувчи ҳокимият органларининг аниқ мақсадга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатлари орқали амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра 96 575 нафар бемор диспансер назратига олинган бўлиб, шундан 2018 йилда 23 296 нафар беморга янги пайдо бўлган хавфли ўсма биринчи марта аниқланган. Касалланишнинг интенсив кўрсаткичи (100 минг аҳолига нисбатан) республикада 71,0 ни ташкил этди.
2019 йил 1 январь ҳолатига кўра онкологик касалликлар таркибида — ҳар 100 минг аҳолига биринчи ўринда сут бези саратони 10,2 та, иккинчи ўринда ошқозон саратони — 5,7 та, учинчи ўринда бачадон бўйни саратони — 5,0 та, тўртинчи ўринда ўпка саратони — 4,3 та ва бешинчи ўринда хавфли лимфомалар туради — 4,1 тани ташкил этади. Алоҳида ташвишли ҳолатлардан сут бези ва бачадон бўйни, овқат ҳазм қилиш аъзолари саратони ва гемабластозлар билан касалланиш ортиб бораётганидир. Онкологик касалликлар туфайли ўлим кўрсаткичи ортиб бораётгани ҳам қайд этилмоқда.
Айни вақтда республикада онкологик касалликлардан ўлим юрак-қон томир тизими касалликларидан (63,8 фоиз) кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва 9,6 фоизни ташкил этади. Ҳар йили хавфли ўсмалардан қарийб 12 000 нафар бемор ҳаётдан кўз юммоқда, уларнинг 66,6 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар ташкил қилади. 2018 йилда хавфли ўсмалар оқибатида интенсив ўлим кўрсаткичи (100 минг аҳолига) 41,1 тани ташкил этди (2010 йилда — 34,5). Онкологик беморлар ўлимининг асосий сабаблари сифатида ўпка, қизилўнгач, ошқозон, жигар, сут бези ва аёллар жинсий аъзолари саратони қайд этилди. 2018 йилда республикада онкологик касалликлар туфайли ўлим ҳолатларининг йиллик кўрсаткичи 20,9 фоизни ташкил қилди (2010 йилда — 19,6 %).
Республикада Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги томонидан тавсия этилган даволаш тактикасининг барча 5 та йўналиши жорий этилган. Ўзбекистонда 2018 йилда 20 000 дан ортиқ онкожарроҳлик операциялари, 100 000 дан ортиқ кимётерапия курлари ва 16 000 нафар беморда радиотерапияга реал эҳтиёж мавжуд бўлган ҳолда атиги 6 000 тага яқин нур терапияси ўтказилди.
Сўнгги 2 йил давомида Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш дастури амалга оширилиши натижасида касалликнинг I-II босқичларида эрта аниқланиши бироз кўпайгани кузатилмоқда. 2018 йилда беморларни I-II босқичларда эрта аниқлаш 45 фоиздан ортиқни ташкил этди (2010 йилда — 42,1 фоиз). Бироқ ҳали ҳам касалликнинг кеч III-IV босқичларидаги беморлар сони кўпчиликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 39,4 фоизни ташкил этди (2010 йилда — 43,4 фоиз) ва 5 йиллик яшаш кўрсаткичларида акс этмоқда.
Ихтисослаштирилган онкологик ёрдам кўрсатиш тизими фаолияти натижаларининг таҳлили зудлик билан ҳал этишни талаб қиладиган қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Юқори технологик онкологик ёрдамга, хавфли ўсмаларга эрта ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини татбиқ этишга, саратонга қарши курашишнинг илмий асосланган инновацион усулларини ишлаб чиқишга талаб юқорилигича қолмоқда. Масалан, онкология соҳасида баъзи юқори технологик даволаш усулларига бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши ҳозирги кунда тахминан 30 фоизни ташкил этади, тегишли ихтисослашган ускунанинг ёки тайёргарлик кўрган мутахассисларнинг йўқлиги сабабли ташҳис қўйиш ва даволашнинг энг айрим мураккаб усуллари республикада ўтказилмайди.
Республикада онкологик жараёнларда ташҳис қўйиш ва даволашнинг радиологик усуллари ҳанузгача етарли даражада кенг қўлланилмайди. Шунинг учун беморлар юқори технологик ускунадан, шу жумладан радиотерапия, радиохирургия ва радиодиагностикадан фойдаланиладиган юқори малакали тиббий ёрдам олиш мақсадида хорижий давлатларга чиқишга мажбур бўлмоқда.
2-боб. Концепциянинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Концепцияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида асосий мақсад онкологик беморларга ихтисослаштирилган, юқори технологик, радиологик ёрдам кўрсатувчи Ўзбекистон нуклеар тиббиёт ва нур терапия марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) барпо этиш ва фаолиятини ташкил этишдир.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
радиофармпрепаратлар ва радиотерапиянинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда, онкологик беморларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий илмий асосланган юқори технологик усулларини жорий этиш;
бирламчи ўсма ўчоғини, тананинг турли қисмида метастазларни аниқлаш, хавфли ва бошқа патологик жараёнларга дифференциал ташҳис қўйиш орқали хавфли ўсмаларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда натижаларини яхшилаш;
онкологик беморларни даволаш тактикасини мақбул равишда аниқлаб олиш ва комплекс комбинацияланган терапия натижаларини прогнозлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бу 39 — 60 фоиз ҳолатда ташҳисни ва касаллик босқичини қайта кўриб чиқиш олиб келади;
эрта аниқлашни кўпайтириш, онкологик касалликларидан ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириш;
республика фуқароларининг хорижий клиника ва марказларга мурожаатлари сонини камайтириш, шунингдек, нуклеар тиббиёт ва радиотерапия бўйича ихтисослашган тиббий ёрдам олиш учун тиббий туризм йўналиши бўйича норезидентларни жалб этиш.
3-боб. Концепциянинг амалда рўёбга чиқарилиши
Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. Марказ циклотрон, зарядланган заррачали тезлатгич, гамма-тиғ, замонавий позитрон-эмиссион томограф (кейинги ўринларда ПЭТ деб аталади), бир фотонли эмиссион компьютер томограф (кейинги ўринларда БФЭКТ деб аталади), брахитерапия, магнит резонанс томография ускуналари (кейинги ўринларда МРТ деб аталади), турли лабораториялар, стационар даволаш учун радиофармацевтик препаратлар ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган ихтисослаштирилган клиникага эга бўлиши назарда тутилмоқда. Юқори унум билан ишлайдиган замонавий циклотронда Марказ ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини қондириш учун диагностик ва терапевтик радиофармпрепаратлар ишлаб чиқарилади.
БФЭКТ ва ПЭТ-диагностикада қўлланиладиган барча радиофармпрепаратлар ионлаштирувчи нурланишнинг очиқ манбаларига киради. Улардан фойдаланиш шартлари санитария-гигиена нормалари ва радиацион хавфсизлик қоидаларига мос бўлиши лозим.
Радиотерапевтик ускуналарда ионлаштирувчи нурланишнинг ёпиқ манбалари қўлланилади, бу эса улардан фойдаланишда радиацион хавфсизлик нормалари ва қоидаларига амал қилишни талаб қилади.
Радиофармпрепаратлар, радиотерапевтик ускуналар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш объектини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш лойиҳа ҳужжатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва экспертизадан ўтказилади.
Беморларни юқори технологик ускунада текшириш ва даволаш учун юқори малакали кадрларни — тиббиёт ходимлари ва техник ходимларни тайёрлашни ташкил этиш бу йўналишдаги ҳаракатларнинг кейинги босқичи ва амалга ошириладиган ишларнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Бунда Марказда ўрнатилган юқори технологик ускунага дастлабки икки йил давомида кафолатланган хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича аниқ чораларни назарда тутиш лозим бўлади.
Тайёрланган мутахассислар Марказда инновацион технологияларни мустақил ишлаб чиқиш, етакчи халқаро муассасалар даражасида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш имкониятига эга бўлади.
4-боб. Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни ривожлантириш самарадорлигининг индикаторлари
Қуйидагилар республикада нуклеар тиббиётни амалда ривожлантириш, жумладан, Марказни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш самарадорлигининг тўғридан-тўғри индикаторлари ҳисобланади:
хавфли ўсмаларни эрта босқичларда аниқлаш салмоғини 50 фоизга ошириш (2010 йилда — 42,3 фоиз);
хавфли ўсма билан касалланган беморларнинг 5 йил яшаш кўрсаткичини 48 фоизгача ошириш (2014 йилда — 40,9 фоиз).
5-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни ривожлантиришга концептуал, давлат даражасида ёндашиш ва Марказнинг ушбу Концепцияни амалга ошириш доирасида ташкил этилиши:
МДҲ ҳудудида протон ва нур терапиясининг замонавий ускуналари ва илғор технологияларига эга бўлган ягона ушбу Марказни ташкил этиш ҳисобидан онкологик беморларни даволаш сифатини сезиларли даражада ошириш;
онкологик касалликлар оқибатида ўлим кўрсаткичини 100 минг аҳолига нисбатан 40,0 тага камайтириш, онкологик беморларни эрта аниқлаш самарадорлигини 50 фоизгача ошириш;
радионуклид ташҳис қўйиш ва терапиядан фойдаланиш туфайли масалан, қалқонсимон без ва простата бези саратонини даволаш самарадорлигини ошириш ва 5 йиллик яшаш кўрсаткичини 80 фоизгача ошириш. Бундан ташқари, радионуклид терапия суяклар ва ички аъзоларда метастатик жараёнларни бошидан ўтказаётган беморларни самарали даволашга ёрдам бериши;
республика фуқароларининг хорижий клиника ва марказларга мурожатлари сонини камайтириш, шунингдек, нуклеар тиббиёт ва радиотерапия бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш учун тиббий туризм йўналиши бўйича норезидентларни жалб қилиш мақсадида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш имконини беради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 09/19/892/3986-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)