Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сон
қароригаИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1.
Муқаддимадаги, 1-илованинг
номи ва 1-позициясидаги ҳамда 2-илованинг
номидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-бобнинг
номидаги ҳамда
12 — 15,
18 ва
19-бандлардаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.