Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
1. «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруқни (рўйхат рақами 1135, 2002 йил 7 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 26/3-3325-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2002 йил 26 февралдаги 51-сон «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1135, 2002 йил 7 май) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.