toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.1997
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 майдаги 233-сон «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш ва ишларнинг пировард натижалари учун масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 600 сўм миқдоридаги тариф ставкаси Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорига илова 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 23 июль,
262-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
23 июлдаги 262-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎

Тариф коэффициентлари‎
0‎ 1.000‎
1‎ 1.450‎
2‎ 1.595‎
3‎ 1.755‎
4‎ 1.930‎
5‎ 2.115‎
6‎ 2.308‎
7‎ 2.510‎
8‎ 2.716‎
9‎ 2.926‎
10‎ 3.140‎
11‎ 3.358‎
12‎ 3.581‎
13‎ 3.808‎
14‎ 4.038‎
15‎ 4.271‎
16‎ 4.508‎
17‎ 4.746‎
18‎ 4.991‎
19‎ 5.238‎
20‎ 5.488‎
21‎ 5.741‎
22‎ 5.998‎