

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;09.06.2000
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC454618" id="onLBC454618">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7339"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.06.00 Фанлар академияси]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS454618" id="onLS454618">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3703"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="454627" id="454627">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="454628" id="454628">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="454629" id="454629">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ НИЗОМИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="658175" id="658175">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 июндаги 223-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида»ги <a href="/mact/352404?ONDATE=09.06.2000 00#352428">қарорига </a>мувофиқ ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="454630" id="454630"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454631" id="454631">Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454632" id="454632">1. Фанлар академиясининг Умумий мажлисида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг <a href="/mact/454618#454646">Низоми </a>тасдиқлансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454633" id="454633">2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми Академиянинг барча тузилмаларида Устав талабларини бажаришга доир зарур ташкилий чора-тадбирларни 10 кун муддатда амалга оширсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454634" id="454634">3. Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454635" id="454635">Фанлар академиясида амалга ошириладиган фундаментал илмий тадқиқотларни ушбу тадқиқотларга бюджет томонидан йўналтириладиган маблағларни бевосита Академияга ажратиш йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454636" id="454636">Ўзбекистон Республикасининг Академик фондини, асосан бюджетдан ташқари тушумларни унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланган ҳолда, ташкил қилиш тўғрисида;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454638" id="454638">академик фаннинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454639" id="454639">Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятидан солиқ солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454640" id="454640">4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Устави тўғрисида» 1992 йил 14 августдаги 382-сон <a href="/mact/489401">қарори </a>ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="454641" id="454641">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="454642" id="454642">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="454643" id="454643">1995 йил 3 апрель,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="454644" id="454644">109-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="454646" id="454646"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="454647" id="454647">Вазирлар Маҳкамасининг <br />1995 йил 3 апрелдаги 109-сон <a href="/mact/454618?ONDATE=03.04.1995 00#454627">қарори </a>билан<br />ТАСДИҚЛАНГАН </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="454649" id="454649">Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="454651" id="454651">низоми</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="454653" id="454653"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454655" id="454655">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454656" id="454656">1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фан ва техника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширувчи, ўз-ўзини бошқарувчи илмий ташкилот ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454657" id="454657">Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академиянинг ҳақиқий, мухбир, фахрий, хорижий аъзоларини, шунингдек, унинг муассасаларида ишловчи илмий ходимлар ва мутахассисларни бирлаштиради. Фанлар академиясининг фаолияти асосан давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454658" id="454658">2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454659" id="454659">3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси энг муҳим фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади, устувор илмий йўналишларни белгилайди ва ишлаб чиқишда қатнашади, ўз тасарруфидаги муассасаларнинг ташкилий ва таркибий масалаларини ҳал этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454660" id="454660">4. Фанлар академияси:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454661" id="454661">табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ривожига кўмаклашувчи фундаментал тадқиқотлар ўтказади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454662" id="454662">Фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454663" id="454663">табиат, жамият ва инсоннинг ривожланиши, миллат, миллий маданиятлар, давлат ва миллий муносабатларнинг ривожланиши муаммоларини, таълим ва маърифат масалаларини ўрганади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454664" id="454664">янги техника, замонавий технологияларни ва улардан амалиётда фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқишни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454665" id="454665">илмий ишланмалар амалиётда жорий этилишига, халқ хўжалигининг илм-фанни кўп талаб қилувчи тармоқлари ривожлантирилишига, жаҳон Фани ва техникаси ютуқларининг умумлаштирилишига ва улардан фойдаланишга кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454667" id="454667">илмий кадрлар, шу жумладан, докторантура ва аспирантура йўли билан тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни олиб боради ва олимларнинг самарали ижодий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454668" id="454668">хорижий мамлакатларнинг академиялари, илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро илмий ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантиришни таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454669" id="454669">олимлар ва тадқиқот олиб бораётган жамоаларнинг илмий асарларини эълон қилиш бўйича матбаатчилик фаолиятини амалга оширади, ўзининг босма нашрлари ишларини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454670" id="454670">Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг атоқли олимлар номидаги медаль ва мукофотларни юксак илмий ва илмий-техникавий ютуқлари учун олимлар ва ижодий жамоаларга беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454671" id="454671">илмий билимларни оммалаштиради, Фан ва таълимнинг жамият ҳаётидаги нуфузи ва аҳамиятини ошириш, илмий ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилинганлиги ва ҳуқуқлари тўғрисида ғамхўрлик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454672" id="454672">5. Фанлар академияси ўзининг асосий вазифаларини бажариш учун:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454673" id="454673">илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва бошқа ёрдамчи ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454674" id="454674">ўз муассасалари кучи билан тегишли йўналишлар бўйича фундаментал илмий тадқиқотлар энг муҳим илмий-техника муаммолари дастурларини ишлаб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454675" id="454675">энг муҳим долзарб илмий муаммолар бўйича илмий, илмий-техникавий конференциялар ташкил қилади, таниқли Фан ва маданият арбоблари шарафига илмий тадбирлар ўтказади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454676" id="454676">тармоқ академиялари, илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, илмий ҳамда илмий-техника жамиятлари, ижодий уюшмалар, хусусий фирмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан илмий ҳамкорликни ривожлантиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454677" id="454677">фундаментал ва Амалий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454678" id="454678">республикани ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ривожлантириш лойиҳаларини, Ўзбекистон экология аҳволини экспертизадан ўтказади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454679" id="454679">республиканинг илмий-техникавий потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454683" id="454683">энг муҳим илмий ва илмий-техникавий муаммолар бўйича танловлар ташкил этади ҳамда зарурат бўлганда илмий жамиятлар ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454685" id="454685">илмий тадқиқотларни зарурат ахборотлар билан таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454686" id="454686">6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454690" id="454690">II. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг таркиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454692" id="454692">7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тармоқ ва ҳудудий тамойиллар бўйича тузилади. Унинг таркибида фанлар бўлимлари (илмий йўналишлар бўйича), минтақавий бўлимлар, улар таркибида илмий марказлар ва муассасалар тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454693" id="454693">8. Фанлар академияси таркибига фанлар бўлимлари, минтақавий бўлимлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари (ИИБ), илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ), музейлар, лабораториялар, обсерваториялар, станциялар, ботаника боғлари, конструкторлик бюролари, тажриба-синов заводлари, «Фан» нашриёти, босмахона, Фундаментал кутубхона, архивлар, журналлар таҳририятлари, қурилиш, маданий-маърифий, соғломлаштириш ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454695" id="454695">9. Фанлар академияси, тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар унинг бегоналаштириш ҳуқуқисиз мулки ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454698" id="454698">10. Фанлар академияси Президиуми ва муассасалари ҳузурида белгиланган тартибда фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилот ва корхоналари бирлаштирувчи уюшмалар ташкил этилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454700" id="454700">11. Фанлар академияси Президиуми, унинг бўлимлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида жамоатчилик асосида, Фанлар академияси Президиуми белгилаган тартибда қўмиталар, кенгашлар, доимий комиссиялар тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454702" id="454702">12. Фанлар академияси Президиуми, минтақавий бўлимлар, мустақил илмий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар юридик шахс мақомига эга бўлади. Юридик шахс мақомига эга бўлган илмий ҳамда илмий-ёрдамчи ташкилотлар ва хўжалик муассасалари рўйхати Фанлар академияси Президиуми томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454704" id="454704">Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги доирасида Фанлар академияси Президиуми ва унинг муассасалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари, шунингдек, миллий ва чет эл валютасида, шу жумладан хорижий мамлакатларда банк счётлари очишлари мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454705" id="454705">Фанлар академиясининг манзили: 700000, Тошкент ш., Гоголь кўчаси, 70-уй.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454707" id="454707">III. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий мажлиси</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454708" id="454708">13. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари ҳамда илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва мустақил илмий-тадқиқот институтлари директорларидан иборат бўладиган Умумий мажлиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг юқори органи ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454710" id="454710">14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлиси аъзолари, агар ушбу Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454714" id="454714">15. Фанлар академиясининг Умумий мажлиси илм-фанни ривожлантириш ва Академиянинг ўз фаолияти энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун унинг Президиуми томонидан ҳар йили камида бир марта чақирилади. Мажлисни чақиришнинг навбатдаги санасини Президиум белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454716" id="454716">16. Умумий мажлис:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454718" id="454718">илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда уларга тегишли комплекс дастурларни муҳокама қилади ва улар бўйича зарур қарорлар қабул қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454721" id="454721">фанлар бўлимлари фаолияти йўналишларини ҳамда таркибларини шакллантиради ва тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454722" id="454722">Академиянинг ҳақиқий аъзоларини, мухбир аъзоларини, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454724" id="454724">Академия Низомини қабул қилади, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454727" id="454727">Академия тузилмасини ҳамда илмий-тадқиқот институтларнинг, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг Намунавий низомини тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454729" id="454729">Академия Президиумининг маърузалари ва ҳисоботларини, шунингдек, Фанлар академияси илмий-тадқиқотларининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли мавзули режаларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454730" id="454730">белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг атоқли олимлар номидаги медаллари ва мукофотларини таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда медаллар ва мукофотлар тўғрисидаги Низомга мувофиқ уларни Фан соҳасидаги ютуқлар ва кашфиётлар учун етакчи олимларга, ижодий жамоаларга беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454732" id="454732">Янги илмий-тадқиқот институтлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454733" id="454733">Ушбу Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентини сайлайди ва уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилади, Президиум аъзоларини сайлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454735" id="454735">зарурат бўлганда Фанлар академияси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454737" id="454737">17. Навбатдан ташқари Умумий мажлис тегишли равишда Академия бўлимларининг, аъзоларининг ёки Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотларининг улар томонидан ташкил этилган кун тартибини муҳокама қилиш учун, камида учдан бир қисмининг таклифига кўра чақирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454739" id="454739">18. Умумий мажлисда Фанлар академияси Президиуми таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454740" id="454740">19. Умумий мажлис Президиумнинг айрим аъзоларини муддатидан олдин озод қилиши ва бўшаб қолган ўринларга янги аъзолар сайлаши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454742" id="454742">20. Умумий мажлис Фанлар академиясини тарқатиб юбориш ёки унинг ўрнига бошқа бирлашма тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан кириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилиш учун Академия Умумий мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисмининг овозини олиши зарур.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454743" id="454743">21. Мажлисда Академия Умумий мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашганда, қарорни қабул қилиш учун қатнашчиларнинг кўпчилиги овоз берганда, агар Низомда ва сайловлар тўғрисидаги Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлис тўла ҳуқуқли бўлади, унинг қарорлари эса қабул қилинган ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454745" id="454745">22. Чет элда хизмат сафарида бўлган ва саломатлигининг аҳволи туфайли қатнашмаётганларни Умумий мажлис аъзолари овоз бераётганда Фанлар академияси Президиуми махсус қарор билан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454746" id="454746">Барча шахсий масалалар, агар ушбу Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий мажлис томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми яшириш овоз бериш тадбирини ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454748" id="454748">23. Умумий мажлис қарорларини бажариш Фанлар академиясининг барча ташкилотлари, аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454750" id="454750">IV. Ҳақиқий аъзолар (академиклар), мухбир аъзолар, фахрий ва хорижий аъзолар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454754" id="454754">24. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг шахсий таркибига ҳақиқий аъзолар (академиклар), мухбир аъзолар, фахрий ва хорижий аъзолар киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454755" id="454755">25. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари, фахрий ва хорижий аъзолари умрбод сайланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454756" id="454756">26. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари илм-фанни биринчи даражали илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари жаҳон даражасига жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган мухбир аъзолардан ва фан докторларидан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454758" id="454758">Фанлар академиясининг мухбир аъзолари илм-фанни муҳим илмий муаммолар ечими билан бойитган ёки илм-фанни ривожлантиришнинг янги йўлларини белгилаш ва илмий мактабга асос солиш имконини берган энг муҳим илмий натижаларга эришган, ёши 60 дан ошмаган Фан докторларидан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454760" id="454760">Қорақалпоғистон бўлимининг ҳамда минтақавий бўлимларнинг ҳақиқий аъзолари (академиклари) ва мухбир аъзолари ушбу минтақаларда доимий яшовчи ва Фанлар академиясининг минтақавий муассасаларида ишловчи олимлардан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454762" id="454762">Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ёки мухбир аъзолари 70 ёшга тўлганда, Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини сайлаш учун қўшимча ўринлар очилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454764" id="454764">Фанлар академиясининг кўрсатиб ўтилган ёшга тўлган ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари Фанлар академияси аъзоларининг барча ҳуқуқлари ва ваколатларини тўлиқ сақлаб қоладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454766" id="454766">27. Фанлар академиясининг фахрий аъзоси этиб Ўзбекистон Республикасининг фуқароси жаҳон ва мамлакат илм-фан олдида эътироф қилинган хизматлари учун сайланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454767" id="454767">28. Фанлар академиясининг хорижий аъзоси илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва маданияти ривожига таъсир кўрсатган, халқаро ҳамкорликка, тинчлик ишига ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролардан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454768" id="454768">29. Фанлар академияси аъзолари фанлар йўналишлари бўйича фанларнинг тегишли бўлимларига бирлашадилар. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси Фанлар академияси Президиуми қарорига мувофиқ бошқа бўлимга ўтишлари мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454769" id="454769">Фанлар бўлимларидан бирида турувчи Академиянинг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси бошқа бўлим кўпчилик аъзоларининг розилиги билан унинг ишида қатнашиши мумкин. Бунда улар мазкур бўлим аъзоларининг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва мухбир аъзоларини сайлаш ҳуқуқи бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454771" id="454771">Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва минтақавий бўлимлар ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари айни бир вақтда ўз мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли бўлимлари таркибига кирадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454773" id="454773">30. Фанлар академиясига сайловлар ушбу Низом ҳамда Фанлар академияси томонидан тасдиқланган сайловлар тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454774" id="454774">V. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454776" id="454776">31. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси илмий тадқиқотларда шахсан иштирок этади, тадқиқотларнинг Янги йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак илмий даражаси учун шахсан жавоб беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454779" id="454779">Фанлар академиясининг мухбир аъзоси ўзининг шахсий илмий тадқиқотлари ва йирик, илмий-техникавий муаммолар ечимлари натижалари бўйича муҳим асарлари билан фанни бойитади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454781" id="454781">Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари илмий кадрлар тайёрлаш ишларида ва илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454783" id="454783">Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Фанлар академияси президиумига:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454785" id="454785">илмий тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқларини, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454787" id="454787">ўзи сайланган Фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар икки йилда бир марта тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454788" id="454788">Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Фанлар академияси Президиуми, Фанлар академияси Президенти, тегишли бўлимларнинг топшириқларини бажаради, Фанлар академиясининг Умумий мажлиси ва тегишли бўлимининг умумий мажлиси ишида қатнашади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454790" id="454790">32. Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454792" id="454792">Фанлар академияси муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари бажариш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454793" id="454793">Академиянинг илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454795" id="454795">ўзининг илмий асарларини нашр этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454796" id="454796">Фанлар академияси Президиуми, Академия Умумий мажлиси, бўлим умумий мажлисининг кўриб чиқиши учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454798" id="454798">Фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454799" id="454799">Фанлар академиясининг фахрий ва хорижий аъзолари Академиянинг ҳақиқий аъзоларига тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, Академия аъзоларини сайлашда овоз бериш, академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустаснодир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454801" id="454801">Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзолари Ўзбекистон фуқаролигини бошқа мамлакат фуқаролигига алмаштирилган тақдирда Академиянинг хорижий аъзолари таркибига ўтишлари мумкин. Бундай ҳолларда овоз беришнинг белгиланган қоидалари қўлланилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454802" id="454802">VI. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий, мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлаш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454804" id="454804">33. Академиянинг ҳақиқий аъзолари (академиклар)ни, мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлаш ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454806" id="454806">34. Академиянинг бўш ўринларини ва янги аъзолар сайлаш учун янгидан очиладиган ўринларни Академия Президиуми тавсиясига биноан илм-фан соҳалари ва мутахассисликларнинг турли йўналишлари эҳтиёжларини ҳисобга олган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454807" id="454807">Президиумнинг Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари сайловлари ўтказилиши ҳақидаги хабари сайловлар ўтказилишидан камида икки ой олдин республика матбуотида эълон қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454809" id="454809">35. Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари бўлимларнинг тавсия ва Президиумнинг тақдимномасига биноан Академиянинг Умумий мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454810" id="454810">36. Эълонда кўрсатилган ихтисосликлар бўйича ҳақиқий ва мухбир аъзоликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи Академия аъзолари, илмий кенгашлар, илмий муассасалар, олий ўқув юртларига берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454811" id="454811">37. Илмий муассасалар, олий ўқув юртлари томонидан номзодлар кўрсатиш илмий ва илмий-техника кенгашлари мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган кишиларнинг камида 50 фоиз овозини олганлар номзодликка кўрсатилган ҳисобланади. Овоз беришда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454812" id="454812">Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодлар кўрсатган муассасалар номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолиятини тавсифловчи барча ҳужжатларни 20 кун муддатда Академия Президиумнинг Илмий кадрлар бошқармасига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш учун белгиланган муддат тугагандан кейин номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқиш учун 10 кундан кечикмай тегишли фанлар бўлимларига топширилиши зарур.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454813" id="454813">Фанлар бўлимларида номзодларнинг ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, уларнинг илмий фаолияти йўналишлари эълон қилинган ихтисосликларга мос ёки мос эмаслиги аниқланади ва сайловда иштирок этишга рухсат берилган номзодларнинг рўйхати республика матбуотида сайловдан камида 20 кун олдин эълон қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454814" id="454814">Матбуотда эълон қилинган номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги материаллар Фанлар академияси Президиуми томонидан Умумий мажлиснинг барча аъзоларига тарқатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454816" id="454816">38. Фанлар бўлимларининг умумий мажлисларида мутахассислар иштирокида номзодларнинг илмий маърузалари тингланади ва муҳокама қилинади ва сўнгра очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Фанлар академиясининг Умумий мажлисида сайлаш учун номзодлар танланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454818" id="454818">Номзодларни ҳақиқий ва мухбир аъзоликка танлашда ҳақиқий ва мухбир аъзолар, бўлимга қарашли мустақил институтларнинг директорлари ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ушбу бўлим ҳисобидаги ҳақиқий ва мухбир аъзоларнинг, институтлар директорларининг камида учдан икки қисми йиғилишда қатнашган тақдирда бўлим йиғилиши овоз беришни ўтказиш ваколатига эга бўлади. 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Фанлар академиясининг Умумий мажлисида сайлаш учун тавсия этилган ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454819" id="454819">39. Ҳақиқий ва мухбир аъзоликка сайловлар Фанлар академиясининг Умумий мажлисида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳақиқий ва мухбир аъзоларни сайлашда Умумий мажлиснинг барча аъзолари ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Фанлар академияси Умумий мажлиси рўйхатидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми овоз беришда қатнашишлари шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454820" id="454820">40. Овоз беришда қатнашган Умумий мажлис аъзоларининг камида учдан икки қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454821" id="454821">41. Агар дастлабки сайловда номзодлардан бирортаси ҳам сайланиш учун етарли миқдорда овоз ололмаса, Умумий мажлис уч марта қайта сайлов ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Кейинги сайловларга овоз беришда қатнашганларнинг камида учдан бир ёки ундан кўп қисми қўллаб-қувватланган номзодлар қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454822" id="454822">Овоз беришнинг учинчи мартасига иккинчи мартасида энг кўп овоз олган номзод қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454823" id="454823">42. Сайловларни ўтказиш учун Фанлар академияси Умумий мажлиси томонидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тайёрлайди. Саноқ комиссияси сайлов якунлари бўйича баёни Умумий мажлис томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454824" id="454824">43. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига сайланган янги аъзолар рўйхати матбуотда эълон қилинади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454825" id="454825">VII. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президиуми</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454826" id="454826">44. Фанлар академияси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан, очиқ овоз бериш натижасида Умумий мажлис аъзоларининг кўпчилик овози билан Фанлар академияси аъзолари орасидан сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454827" id="454827">45. Умумий мажлис сессиялари ўртасидаги даврда Фанлар академияси фаолиятига Президиум раҳбарлик қилади. Президиум аъзолари сони Умумий мажлис томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454828" id="454828">Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президенти бажараётган вазифасига кўра Президиум таркибига киради. Президиумнинг аъзолари Умумий мажлис томонидан Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари орасидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454829" id="454829">Президиум аъзоларини сайлаш учун ҳар бир бўлим томонидан 6 номзод (3 нафар бўлимлар рўйхати, 3 нафари эса умумий рўйхат бўйича) кўрсатилади. Умумий рўйхатга, овоз беришга қадар, кўпчилик овоз билан Умумий мажлис томонидан қўшимча номзодлар ҳам киритилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454830" id="454830">Ҳар бир бўлим рўйхатидан овоз беришда иштирок этганларнинг энг кўп овозини олган номзод сайланган ҳисобланади. Иккинчи рўйхат бўйича президиум аъзоларининг белгиланган сонини тўлдириш учун зарур бўлган миқдоридаги энг кўп овозни олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454831" id="454831">46. Президиум аъзолари сайлови (иккала рўйхат бўйича) Фанлар академияси Президиуми аъзоларининг бир қисмини тасдиқланган Низомга мувофиқ ротация қилиш мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="942918" id="942918">Президиум ҳар 5 йилда бир марта сайланади. Зарурат бўлганда Фанлар академияси Президиуми аъзоларининг бир қисмини тасдиқланган низомга мувофиқ ротация қилиш мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454832" id="454832">47. Академия Президенти Президиум аъзолари этиб сайланган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзолар орасидан Фанлар академиясининг вице-президентларини ва бош илмий котибини тайинлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454833" id="454833">48. Фанлар бўлимлари, Қорақалпоғистон бўлими ва минтақавий бўлимлар раислари Академия Президенти томонидан Президиумнинг сайланган аъзолари орасидан тайинланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454834" id="454834">49. Академия Президиуми ўз фаолиятида Фанлар академияси Умумий мажлисига ҳисобот беради, унга Умумий мажлислар ўртасидаги даврда қилинган ишлар ҳақида ахборот беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454835" id="454835">50. Фанлар академияси Президиуми:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454836" id="454836">фанлар бўлимлари таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг рўйхатини тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454837" id="454837">Академиянинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454838" id="454838">давлат раҳбар органлари билан биргаликда фан тараққиётининг устувор йўналишларини белгилайди:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454839" id="454839">фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузалар ва ахборотларни эшитади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454840" id="454840">давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотларнинг илмий даражасини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454841" id="454841">табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанларнинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмита ва комиссияларни тасдиқлайди ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454842" id="454842">академия зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналарни белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда бу муассасалар ва корхоналар ҳақидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларнинг иш йўналиши ва ихтисослашувини белгилайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454843" id="454843">Фанлар академиясининг Умумий мажлисини чақиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454844" id="454844">Фанлар академияси аъзолари сайловини белгилайди ва ташкил этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454845" id="454845">илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454846" id="454846">Фанлар академиясининг Фан ва техника тараққиёти йўналишлари бўйича фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Умумий мажлисига тақдим этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454847" id="454847">Фанлар академияси тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлаш иш режаларини муҳокама этади ва унга раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454848" id="454848">фан-техника фаолиятида бозор муносабатлари механизмларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454849" id="454849">Фанлар академияси бўлимлари ва илмий муассасаларига Фан учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида бўлимлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454850" id="454850">Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликдаги ишларни ва ҳамкорликни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454851" id="454851">Академиянинг халқаро алоқаларини ривожлантиради, унинг хорижий мамлакатлар академиялари ва илмий муассасалари билан илмий ва иқтисодий алоқаларини ўрнатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454852" id="454852">йирик фундаментал ва Амалий тадқиқотларни ҳаётга жорий этиш учун халқаро хорижий муассасалар билан биргаликда қўшма корхоналар, илмий марказлар ва бошқа тузилмалар ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454853" id="454853">фанлар бўлимлари тавсияга биноан илмий муассасалардаги илмий кенгашлар таркибини тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454854" id="454854">диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини тасдиқлаш учун Олий аттестация комиссиясига таклиф киритади ва ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эшитади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454855" id="454855">илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалда фойдаланишга кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454856" id="454856">академик илмий журналлар таҳририятлари таркибини тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454857" id="454857">Фанлар академиясининг барча муассасалари ва мансабдор шахслар томонидан мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454858" id="454858">Фанлар академияси медаллари ва мукофотларини бериш учун Умумий мажлисга номзодларни тавсия этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454859" id="454859">51. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми ўз аъзоларининг учдан икки қисми мажлисда иштирок этган тақдирдагина қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Президент Президиум қароридан норози бўлган ҳоллар бундан мустаснодир. Қайта муҳокама қилишда Президиум аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган қарорлар қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, Президиумнинг исталган қарори ҳам яширин овоз бериш йўли билан қабул қилиниши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454860" id="454860">Президиум қарори Фанлар академиясининг Президенти ва бош илмий котиби томонидан имзоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454861" id="454861">52. Фанлар академиясининг хўжалик-ишлаб чиқариш ташкилотларга, шу жумладан, капитал қурилишга раҳбарликни Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454862" id="454862">Илмий-ишлаб чиқариш ва хўжалик тузилмалари ишини ташкил этиш учун Фанлар академиясининг Ишлар бошқармаси тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454863" id="454863">Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари ва Ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқ ва бурчлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми тасдиқлаган Низом билан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454864" id="454864">53. Президент, вице-президентлар ва бош илмий котиб, шунингдек, Фанлар академияси Президиумининг бошқа аъзолари сурункасига кўпи билан икки муддатга сайланишлари мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454865" id="454865">54. Фанлар академияси Президенти:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454866" id="454866">Академияга умумий раҳбарликни амалга оширади ва кундалик масалаларни ҳал этади, Фанлар академиясидаги ишларнинг аҳволи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академиясининг Умумий мажлиси олдида шахсан жавоб беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454867" id="454867">давлат юқори органлари, илмий муассасалар ва халқаро ташкилотлар олдида Фанлар академияси номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454868" id="454868">Фанлар академияси Президиуми ва унинг аппарати ишини ташкил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454869" id="454869">табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари дастурларини тасдиқлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454870" id="454870">табиий, техника, тиббий, ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида режалаштирилган фундаментал тадқиқотларнинг бажарилишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454871" id="454871">Академиянинг нашр режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454873" id="454873">илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишига раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454874" id="454874">илмий, илмий-техникавий муаммоларни ва ташкилий масалаларни ҳал этиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва муваққат илмий ва маслаҳатчи жамоаларини тузади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454875" id="454875">Академия илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва илмий-тадқиқот институтлари директорлари Кенгашини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454877" id="454877">Фан бўлимлари тавсияси бўйича институтлар директорларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454878" id="454878">Фанлар академияси кредитларининг асосий бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454880" id="454880">55. Академиянинг вице-президентлари, бош илмий котиби, фан бўлимлари, Қорақалпоғистон ва минтақавий бўлимлар раисларининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан белгиланади. Улар ўзларига топширилган соҳа иши учун шахсан жавоб берадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454881" id="454881">56. Академия Президиуми, илмий-тадқиқот ва хўжалик муассасаларининг фаолияти билан боғлиқ кундалик масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, Президиумда кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун Фанлар академияси Президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибидан иборат таркибда Президиум бюроси ташкил этилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454884" id="454884">VIII. Академиянинг фан бўлимлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454886" id="454886">57. Фан бўлимлари бир ёки бир неча фан тармоқлари олимларини бирлаштирувчи Академиянинг илмий ва илмий-ташкилий бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим ўз таркибига кирувчи институтлар ва бошқа илмий муассасаларга умумий раҳбарликни амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454887" id="454887">Академиянинг Фан бўлимлари республикада фаннинг тегишли соҳаси бўйича фундаментал тадқиқотларнинг ривожлантирилишига ва мувофиқлаштирилишига, халқаро алоқаларнинг кенгайтирилишига кўмаклашади, фан-техника тараққиётини ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, тезлаштиришга оид таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни Фанлар академияси Президиумига кўриб чиқиш учун тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454888" id="454888">58. Академиянинг бўлими таркибига кирувчи ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳамда мустақил илмий- муассасалари директорларининг умумий мажлиси шу фан бўлимининг юқори органи ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454889" id="454889">Бўлимларнинг умумий мажлиси:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454891" id="454891">ўз соҳасида юқори илмий натижаларга эришишга ҳамда уларни амалиётга жорий қилишга кўмаклашади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454893" id="454893">Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги илмий ишлар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва таҳлил қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454895" id="454895">тармоқ институтлари ва илмий муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454897" id="454897">фаннинг тегишли тармоқлари бўйича илмий муаммоларни ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун илмий сессиялар, конференциялар ва кенгашлар чақиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454898" id="454898">очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодларни, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзолигига номзодларни тавсия этади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454900" id="454900">илмий тадқиқотларни режалаштиради, уларнинг юқори илмий-техник савияда бажарилишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454901" id="454901">ўз ваколатлари доирасидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454902" id="454902">59. Умумий мажлислар ўртасидаги даврда бўлимларнинг ишларига бўлимларнинг бюролари ва унинг раиси раҳбарлик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454904" id="454904">Бўлимларнинг бюро аъзолари бўлим умумий мажлиси томонидан бўлим аъзолари ва шу бўлим илмий-тадқиқот институтлари директорлари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадилар. Овоз беришда қатнашган Академиянинг ҳақиқий, мухбир аъзолари ва шу бўлимга қарашли илмий-тадқиқот институтлари директорларининг ярмидан кўпроғи овоз берганда номзодлар сайланган ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454906" id="454906">Бўлимларнинг раҳбарларини сайлашда раҳбариятнинг янгиланиб туриши ва узвийлиги принципига риоя қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454907" id="454907">60. Бўлимларнинг илмий котиби бўлим бюросининг тавсиясига кўра Фанлар академиясининг Президенти томонидан тайинланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454908" id="454908">61. Бўлимларнинг бюроси:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454911" id="454911">бўлимларнинг умумий мажлисини чақиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454912" id="454912">бўлимларнинг ваколатлари доирасига кирувчи илмий ва илмий-ташкилий масалаларни умумий мажлисда кўриб чиқишни ташкил этади, унинг қарорларининг бажарилишини таъминлайди;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454913" id="454913">илмий-тадқиқот институтлари директорларининг ҳисоботларини кўриб чиқади, институт фаолияти натижаларига малакали баҳо беради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454915" id="454915">илмий муассасаларнинг иш йўналишларини ўзгартириш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади ва шу масалалар юзасидан Фанлар академияси Президиумига тегишли таклифлар киритади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454917" id="454917">илмий-тадқиқот ишларининг дастурларини ва уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни, шунингдек, Фанлар академиясининг шу бўлимга қарашли ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳисоботларини кўриб чиқади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454918" id="454918">диссертация ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятига кўмаклашади ва уни назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454919" id="454919">бўлимлар таркибига кирувчи илмий жамиятларга умумий раҳбарликни амалга оширади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454921" id="454921">энг муҳим муаммолар бўйича илмий кенгашлар ишини ва улар фаолияти натижаларини муҳокама қилишни уюштиради;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454922" id="454922">хорижий илмий марказларда муддатли тажриба ўрганиш мақсадида номзодлар танлашни амалга оширади ва бўлимга хос ихтисослар бўйича илмий кадрлар тайёрлаш ишини назорат қилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454924" id="454924">Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда фундаментал тадқиқотлар дастурларини шакллантиради, танлов асосида ушбу дастурларнинг ижрочиларини белгиловчи ва бўлим учун ажратиладиган маблағларнинг умумий ҳажми доирасида молиявий ресурсларни тақсимловчи эксперт комиссияларини тузади ва кейинчалик уларни тасдиқлаш учун Фанлар академияси Президентига тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454925" id="454925">62. Бўлимларнинг бюролари бўлимлар умумий мажлисига ва Фанлар академияси Президиумига бўйсунади ва ҳар йили бўлимлар умумий мажлисига ўз иши ҳақида ҳисобот бериб туради.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454926" id="454926">IX. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454927" id="454927">63. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг муайян минтақаларида илмий ва илмий-техника имкониятларини ривожлантириш учун ташкил этилади. Минтақавий бўлимларни ташкил этиш ва уларни тугатиш Фанлар академияси Президиумининг тавсияси билан умумий мажлис томонидан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454928" id="454928">64. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари ўз фаолиятида бевосита Фанлар академияси Президиумига бўйсунади. Бўлимлар муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни бўлим бюроси ва унинг раиси амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454930" id="454930">Бўлим бюроси таркибига бўлим раиси, унинг ўринбосари, бўлимнинг бош илмий котиби, бўлимга қарашли илмий муассасаларнинг директорлари ва бюронинг бошқа аъзолари киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454932" id="454932">65. Бўлимларнинг раислари ўринбосарлари ва минтақавий бўлимларнинг бош илмий котиблари бўлимлар раисларининг тавсиясига биноан Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454935" id="454935">Бўлимларнинг раислари ва бюро аъзоларини тайинлашда узвийлик ва янгилаб туриш принципига риоя қилиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454936" id="454936">Минтақавий бўлимлар раислари ва бюро аъзолари умумий мажлис қарорларининг бажарилишини таъминлайдилар ва бўлим фаолиятига раҳбарлик қиладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454937" id="454937">Минтақавий бўлим бюроси юридик шахс мақомига эга бўлади ва шу бўлимнинг барча молиявий масалаларини ҳал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454938" id="454938">Минтақавий бўлим бюроси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумига ҳисоб беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454940" id="454940">66. Минтақавий бўлимларнинг Низоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454941" id="454941">X. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454942" id="454942">67. Қорақалпоғистон бўлими ўз фаолиятини Қорақалпоғистон бўлими Уставига мувофиқ амалга оширади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумига бўйсунади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454943" id="454943">Бўлимлар муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни унинг Президиуми амалга оширади. Унинг таркибига Президиум раиси, раиснинг ўринбосари, бош илмий котиб ва Президиум аъзолари киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454945" id="454945">68. Қорақалпоғистон бўлими раиснинг ўринбосари ва бош илмий котиб Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раисининг тавсиясига биноан 5 йил муддатга тасдиқланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454946" id="454946">Қорақалпоғистон бўлими ўз бўлими бўйича ажратилган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзоларнинг бўш ўринларига номзодларни муҳокама қилади ва соҳалар бўйича сайлаш учун ўз тавсиясини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли фан бўлимларига беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454948" id="454948">Қорақалпоғистон бўлими Президиумини сайлашда унинг таркибини мунтазам суратда янгилаб туриш ва раҳбарликнинг давомийлиги принципига риоя қилиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454949" id="454949">Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми Фанлар академиясининг Умумий мажлиси қарорларининг бажарилишини таъминлайди ва бўлимларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454950" id="454950">Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми юридик шахс ҳисобланади ва бўлимларнинг барча молиявий масалаларини ҳал қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454951" id="454951">Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми ўз фаолиятида Фанлар академияси Президиумига бўйсунади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454954" id="454954">69. Қорақалпоғистон бўлимининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454955" id="454955">70. Қорақалпоғистон бўлими Президиумининг раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти ҳисобланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454956" id="454956">XI. Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454958" id="454958">71. Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюроларида) жамлангандир. Институт ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолият йўналишига мувофиқ Академия бўлимлари таркибига киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454959" id="454959">Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятини Академия бўлимининг илмий-услубий раҳбарлигида амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454961" id="454961">72. Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари мутасадди вице-президент ва тегишли бўлимлар бюросининг тавсияси билан Фанлар академияси Президенти томонидан 65 ёшдан ошмаган йирик олимлар — фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланади. Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўзи раҳбарлик қилаётган илмий муассасанинг муваффақиятли фаолияти учун шахсан жавобгардир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454962" id="454962">73. Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (фан доктори ёки номзоди), илмий котиби (фан доктори ёки номзоди) мутасадди вице-президент билан келишилган ҳолда бўлим бюросининг тавсиясига биноан контракт асосида илмий-тадқиқот институти директори томонидан тайинланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454964" id="454964">Директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда илмий котибининг ҳуқуқ ва бурчлари директор томонидан илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Низомига мувофиқ белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454965" id="454965">Илмий-тадқиқот бўлинмаси (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, сектори, лабораторияси) мудири институт илмий кенгаши танловидан ўтган, одатда, Фан докторларидан контракт асосида директор томонидан тайинланади. Фан номзоди лаборатория мудири лавозимига кўпи билан икки муддатга тайинланиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454966" id="454966">74. Илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузурида белгиланган тартибда заводлар, корхоналар, муассасалар, конструкторлик, технологик ва лойиҳа бюролари, ҳисоблаш марказлари, илмий-тадқиқот хўжаликлари, экспериментал устахоналар, цехлар, шунингдек, кооперативлар, кичик корхоналар, қўшма корхоналар ташкил қилиниши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454968" id="454968">75. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, конструкторлик бюролари) ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида тасдиқланадиган илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Намунавий Низомига мувофиқ иш юритадилар.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454970" id="454970">XII. Фанлар академияси фаолиятининг иқтисодий асослари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454972" id="454972">76. Фанлар академияси фаолиятининг иқтисодий асосини давлат томонидан мулкчилик шаклларини ўзгартирмаган ҳолда муддатсиз эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш учун берилган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454973" id="454973">Академия ўз фаолиятини ўзига мулк сифатида ва фойдаланиш учун берилган фондлар ва бошқа давлат мол-мулкларига таяниб, давлат топшириқлари асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454975" id="454975">Академиянинг асосий фондларини, бошқа мол-мулкини уларга бириктирилган ер майдонлари билан Фанлар академиясининг розилигисиз ёки қонунчиликда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда бегоналаштиришни ёки қайта қуришни амалга ошириш тақиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454977" id="454977">77. Фанлар академиясини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағи ҳисобланади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар фундаментал ва Амалий тадқиқотлар ўтказиш учун йўлланади ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми орқали муассасаларга етказилади. Илмий тадқиқотлар давлат фондларидан, жамоат ва хусусий жамғармалардан олинадиган маблағлар, шунингдек, манфаатдор буюртмачилар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва контрактлардан олинадиган маблағлар қўшимча манбалар ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454979" id="454979">78. Бюджетдаги ташкилотлар, илмий-тадқиқот, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолиятдан, ташкилотлар ва айрим шахслар бадалларидан келиб тушадиган маблағлар, шу жумладан, халқаро ташкилотнинг хайрия бадаллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа йўллар билан олинган маблағлар Фанлар академиясининг мулки ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454980" id="454980">79. Фанлар академиясининг давлат бюджетидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари кундалик ва бошқа ишларни бажаришда ўз тасарруфларидаги асосий фондлар ва мол-мулкдан фойдаланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454981" id="454981">80. Академиянинг мол-мулки ва маблағларини унинг муассасалари ва ташкилотлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари амалдаги қонунчилик ва Фанлар академияси Низомига кўра Фанлар академияси Президиуми томонидан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454982" id="454982">81. Академия ва унинг ташкилотларининг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва моддий-техника ҳамда ижтимоий базасини ривожлантиришда илмий-тадқиқот институтлари ва давлат бюджетидаги бошқа ташкилотлар хўжалик фаолиятларини ўз низомларига мувофиқ юритадилар ва бу фаолиятдан олинган даромадларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454984" id="454984">82. Фанлар академиясининг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятларини шу фаолиятдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454986" id="454986">83. Фанлар академияси Президиуми, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида акционерлик жамиятлари ва бошқа хўжалик бирлашмаларининг таъсисчиси ва қатнашчиси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар шундай фаолиятдан, илмий ишланмалар натижаларидан, шунингдек, кичик сериядаги приборларни, Фан салоҳиятини кўп талаб қиладиган асбоб-ускуналарни, материалларни, илмий-техника ва реклама-тижорат хизматчиларини ички ва ташқи бозорда сотишдан олинадиган фойдага эгалик қилиш ва тасарруф этиш субъектлари ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454988" id="454988">84. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари Фанлар академияси олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этиш асосида давлатга топширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454990" id="454990">85. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг илмий ходимлари ва мутахассислари шу ташкилотларда яратилган интеллектуал мулк натижаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454991" id="454991">Фанлар академиясининг муассасалари, ташкилотлари ва бошқа бўлинмалари шу муассасалар ходимлари билан амалдаги қонунчилик асосида шартномалар тузиш йўли билан интеллектуал мулкка ва унинг объектларига (илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар, саноат намуналари, селекция-уруғчилик ютуқлари ва бошқаларга) эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454993" id="454993">86. Фанлар академияси ўз маблағлари ва ўз муассасаларининг хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятларидан олинадиган даромаднинг бир қисми, шунингдек, жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация фондларини (илмий-техника ва ижтимоий ривожлантириш, олимларни, инновацияларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа фондларни) ташкил этиши мумкин. Бундай фондларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларини сарфлаш тартиби Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишувга кўра ишлаб чиққан махсус Низомга мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454994" id="454994">XIII. Фанлар академиясининг алоҳида ҳуқуқлари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454995" id="454995">87. Фанлар академияси олимларнинг, адабиёт, маданият ва санъат арбобларининг қўлёзмалари ва архивларини, шунингдек, ўз муассасаларининг фан тарихи учун аҳамиятли бўлган архив ва бошқа материалларини сақлаш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="454997" id="454997">88. Фанлар академияси бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари, олий ўқув юртлари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари ва муассасалари билан матбаа нашрларини айирбошлаш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="454999" id="454999">XIV. Фанлар академияси Низомининг амалда бўлиши ва уни ўзгартириш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="455001" id="455001">89. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми Академия Умумий мажлиси томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Фанлар академиясининг Устави тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="455003" id="455003">90. Низомни ўзгартириш Умумий мажлисининг кўпчилик овози билан — Фанлар академияси Умумий мажлиси аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми овози билан қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="527212" id="527212">(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 12-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
