Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
8-бандидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.