toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий сони 71 штат бирлигидан иборат Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий сони 5 штат бирлигидан иборат Ангрен кон-техника инспекцияси;
«Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
Қизилқум минтақавий инспекцияси негизида «Навоий КМК» ДК маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қизилқум кон-техника инспекцияси ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўлиш ва атом энергиясидан фойдаланиш борасидаги фаолиятни амалга оширишда радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида самарали давлат назорати ва текширувини ташкил этиш ва таъминлаш;
назорати остидаги объектларда радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ядровий ва радиоактив материаллар билан ишлашда, атом энергиясидан фойдаланишда, ядровий материаллар, радиоактив моддалар, улар мавжуд бўлган радиоактив манбалар ва радиоактив чиқиндиларни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш, кўмиш ҳамда жисмоний ҳимоялаш ва ҳисобини юритишда радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 122 штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, қўшимча киритилаётган:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 20 нафар бошқарув ходимлари штат бирлигини сақлаш давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида штатлар сонини зарур миқдорда қисқартирган ҳолда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 65 нафар бошқарув ходимлари штат бирлигини сақлаш 5-иловага мувофиқ график бўйича 2019 — 2028 йиллар мобайнида босқичма-босқич ажратиш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва Ангрен кон-техника инспекцияси тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни амалга ошириш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компаниялар, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
6. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, М-14, 27-уй манзили бўйича жойлашган маъмурий бино А блокининг учинчи, тўртинчи, бешинчи қаватларида оператив бошқаруви ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
8. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва кон-техника инспекцияларини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган, зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий ва бўйсунувидаги бўлинмалари тўғрисидаги низомларни (уставларни), шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқланишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2018 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари чегарасида маблағлар ажратсин ва 2019 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил учун тасдиқланган смета харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига 8 дона автотранспорт воситаларини, шу жумладан 4 дона махсус транспорт воситаларни сақлаш учун лимит ажратсин.
10. Белгилаб қўйилсинки:
қурилаётган ва фойдаланилаётган атом энергетикаси объектлари ҳолатининг доимий куну-тунги назоратини таъминлайдиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ходимларининг жойлашуви бевосита шу объектларда амалга оширилади;
ядровий объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар ва атом энергетикаси объектларини қурувчи дирекциялар томонидан Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ходимларига яшаши ва юклатилган функцияларни бажариши учун зарур шароитлар беғараз асосда таъминланади.
11. Белгилансинки, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг мансабдор шахслари юклатилган функцияларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорати остидаги объектларга тўсқинликсиз кириш;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлиги, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назорат қилиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолатлари юзага келганда уларни иш жойларидан олиб чиқиш;
ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш.
12. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳудудларида жойлашган назорати остидаги ташкилотлар ходимлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдорларда иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлари сақланиб қолинади;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан узлуксиз иш стажи (кўп йиллик хизмати) учун лавозим маошининг: 3 йилдан 5 йилгача — 20 фоизи, 5 йилдан 10 йилгача — 35 фоизи, 10 йилдан 15 йилгача — 50 фоизи, 15 йил ва ундан ортиқ — 60 фоизи миқдорида устамалар тўланади.
13. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ихтисослаштирилган институтлар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда халқаро талабларга мувофиқ мутахассисларни мазкур соҳаларда тизимли ўқитиш ва тайёрлашни ташкил қилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг буюртманомаларига кўра атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг буюртманомаларига кўра атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг буюртманомаларига кўра атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, мазкур чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
17. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 декабрь,
ПҚ-4058-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Бошқарув ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тегишлича «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, молиялаштириш тегишлича «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 122 штат бирлиги.
* Ходимлар сонини ошириш босқичма-босқич амалга оширилади: 2018 йилда — 5 штат бирлиги, 2019 йилдан — 12 штат бирлиги, 2020 йилдан — 13 штат бирлиги, 2024 йилдан — 17 штат бирлиги, 2028 йилдан — 23 штат бирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг жами штатлар сони 7 — 37 штат бирлигини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 190 штат бирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорига
4-ИЛОВА
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 71 штат бирлиги.
* АЭС қуриладиган манзил бўйича жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорига
5-ИЛОВА
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментини кадрлар билан тўлдириш
графиги

Т/р

Таркибий бўлинма ёки лавозим номи

штат бирлиги

шундан:

2018 йилда

2019 йил 1 январдан

2020 йил 1 январдан

2024 йил 1 январдан

2028 йил 1 январдан

1.

Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти раҳбарияти

2

2

-

-

-

-

1.1

Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари

1

1

-

-

-

-

1.2

Департамент бошлиғи ўринбосари

1

1

-

-

-

-

2.

АЭСнинг хавфсиз фаолият юритишини назорат қилиш бошқармаси

28

-

-

7

8

13

2.1

Бошқарма бошлиғи

1

-

-

1

-

-

2.2

АЭСнинг радиация ва ядро хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бўлими

17

-

-

4

5

8

2.3

АЭСнинг саноат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бўлими

7

-

-

2

2

3

2.4

АЭСнинг ядровий ва радиоактив материалларни жисмоний ҳимоя қилиш бўлими

3

-

-

-

1

2

3.

Ядро қурилмалари хавфсизлигини баҳолаш бошқармаси

7

-

3

1

-

3

3.1

Бошқарма бошлиғи

1

-

1

-

-

-

3.2

Ядро қурилмалари хавфсизлигини таҳлил қилиш бўлими

3

-

2

1

-

-

3.3

Ядро қурилмаларидан фойдаланиш хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўлими

3

-

-

-

-

3

4.

ИНМларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бошқармаси

7

1

2

-

2

2

4.1

Бошқарма бошлиғи

1

1

-

-

-

-

4.2

Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўлими

3

-

1

-

1

1

4.3

Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўлими

3

-

1

-

1

1

5.

Ядро ва радиация хавфсизлигини назорат қилишни ташкил этиш бошқармаси

9

1

2

1

3

2

5.1

Бошқарма бошлиғи

1

1

-

-

-

-

5.2

Радиация ва ядро хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш бўлими

5

-

1

1

2

1

5.3

Ядровий ва радиоактив материалларни жисмоний ҳимоя қилиш бўлими

3

-

1

-

1

1

6.

Лицензиялаш ва рухсатнома бериш ишлари бошқармаси

7

1

2

2

2

-

6.1

Бошқарма бошлиғи

1

1

-

-

-

-

6.2

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш ва рухсатнома бериш ишлари бўлими

3

-

1

1

1

-

6.3

ИНМ муомалада бўлиш соҳасида лицензиялаш ва рухсатнома бериш ишлари бўлими

3

-

1

1

1

-

7.

Халқаро ҳамкорлик бўлими

3

-

1

1

1

-

8.

Ишлатиб бўлинган ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомалада бўлишни назорат қилиш бўлими

3

-

1

-

-

2

9.

Норматив таъминлаш ва кадрларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш бўлими

4

-

1

1

1

1

Жами:

70

5

12

13

17

23

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 07/18/4058/2297-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)