1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛИК БИРЛАШМАЛАРИДА АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий, профессионал бирлашмалари сифатида адвокатлик тузилмалари фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, шунингдек уларнинг самарали фаолиятини ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, адвокатлик бирлашмалари иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида, улардан адвокатлик тузилмалари умумий эҳтиёжларига суммалар ушлаб қолингандан кейин, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайдилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 март 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш, давлат ижтимоий суғурта маблағларини сарфлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.