1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 август,
344-В-2-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 август,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сон қарорига ИЛОВА
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.».
2. 21-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошисидаги ва «б» кичик бандидаги «энг кам ойлик иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 22-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Бунда нобанк кредит ташкилотлари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Нобанк кредит ташкилотлари мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.
Нобанк кредит ташкилотлари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.
Нобанк кредит ташкилотлари шартномада ва (ёки) шартнома офертасида, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар нобанк кредит ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.».
«26. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) ёки мижознинг биометрик маълумотлари асосида амалга оширилади. Бунда нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши;
биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозим.».
«мижознинг шахсан ўзи ёки унинг вакили бўлмаган ҳолларда хизмат кўрсатиш, нобанк кредит ташкилоти аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ёки мижозларнинг биометрик маълумотлари асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига нобанк кредит ташкилотлари ишонган ҳолатлар бундан мустасно;».
1-кичик бандда «энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-кичик бандда «энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 40-банднинг «ж» кичик бандида «энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)