Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 26 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг эгаларига ветеринария хизматини кўрсатиш қоидаларини (рўйхат рақами 358, 1997 йил 17 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 25 сентябрдаги 02/11-1406-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан 1997 йил 1 майда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг эгаларига ветеринария хизматини кўрсатиш
қоидалари (рўйхат рақами 358, 1997 йил 17 август);
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 10 мартдаги 31-сон «Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг эгаларига ветеринария хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 358-1, 2017 йил 24 март).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.