1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг реализациясини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 октябрь,
834-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги 834-сон қарорига ИЛОВА
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш (кейинги ўринларда мониторинг қилиш деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторинги ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби
3. Қуйидагилар идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида;
д) «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
4. Келиб тушган ҳамда мавжуд бошқа ахборотлар асосида Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.
5. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларида реализация қилинган маҳсулотлар миқдори тўғри кўрсатилганлиги;
б) заргарлик буюмлари импорти амалга оширилганда:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш ва (ёки) заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун гувоҳноманинг мавжудлиги;
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам таҳлил қилиниши мумкин.
(5-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Мониторинг натижаси бўйича кўриладиган чоралар
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўтказилган камерал назорат натижасига кўра тафовутлар мавжудлиги аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда талабнома юборилади.
8. Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-боби.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларига белгиланган тартибда мутахассислар (экспертлар) жалб этилиши мумкин.
10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.
Реал вақт режимида
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.
Реал вақт режимида
Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси
Биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.
Реал вақт режимида
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти
Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.
Реал вақт режимида
2-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.
Дастурий маҳсулот орқали электрон шаклда
3-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Шакллантирилган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказиш.
Ҳар чоракда
4-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш амалга ошириш.
7 иш куни
5-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш.
Ҳолатлар аниқланганда
6-босқич
Давлат солиқ хизмати органлари
Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.
Ҳолатлар аниқланганда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)