Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
1. «Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарор (рўйхат рақами 1177-1, 2003 йил 9 август) ҳамда «Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1177-2, 2004 йил 16 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 7/09/06-19-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 21 июлдаги 3-сон «Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1177-1, 2003 йил 9 август);
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 3 февралдаги 3-сон «Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1177-2, 2004 йил 16 февраль).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.