1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕККИНО» ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 126-сонли «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида» 1996 йил 29 апрелдаги ПФ-1427-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
акционерлик жамиятларини ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналарни акциялаштириш принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштиради, уларга берилган функцияларни бажариш юзасидан ўз муассислари олдида жавоб беради;
ўз фаолияти тўғрисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисоб беради ҳамда муассис ҳуқуқлари билан «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси таркибига киради. «Кино-видео» ҳудудий акционерлик бирлашмалари раислари ҳокимларнинг тавсияларига кўра муассислар йиғилиши томонидан сайланадилар ва «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси кинолаштириш ва кино-видео-прокат бошқармаси ҳамда «Қорақалпоқфильм» киностудияси негизида «Қорақалпоқкино» давлат-акционерлик компанияси ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарори билан Ўзбекистон давлат кинокомпаниясига 1996 йилга 450 корхона ва ташкилотни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш юзасидан топшириқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбеккино» Давлат-акционерлик компанияси 1996 йил давомида «Ўзбекфильм» киностудияси, «Ўзкинохроника» киностудияси, «Ўзбекистон Республикаси видео маркази» ишлаб чиқариш-ижодий бирлашмаси, «Ўзбеккинодеталь» заводи, А. Навоий номидаги Санъат саройи, кино-видео хизмати кўрсатиш шаҳар ва туман бўлинмаларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларга айлантиришга оид ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.
(2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
3. «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси таркибига кирувчи бирлашмалар ва корхоналар рўйхати, уларнинг хўжалик мустақиллиги ва юридик шахс ҳуқуқлари сақлаб қолинган ҳолда, 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясининг дастлабки устав фонди компания таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида ташкил этиладиган акционерлик жамиятлари (бирлашмалари) акцияларининг давлатга тегишли акцияларининг 60 фоизи, шунингдек бошқа манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг пайлари ҳисобига ташкил топади.
«Ўзкино-видеоижара» корхонаси, Кинематографчилар уйи, «Дўрмон» ижод уйи, Кино санъати музейи, «Ўзкинотехтаъминот» фирмаси мол-мулки қиймати давлат улуши сифатида «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясининг устав фонди таркибига киритилсин.
«Ўздавкинокомпания» ва Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмаси илгари қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулк юзасидан уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;
компания таркибига кирувчи акционерлик бирлашмалари ва жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини траст шартномалари асосида бошқаради;
миллий кино ва видеофондни ташкил этади ва сақлаш шароитларини таъминлайди;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, кино қурилмаларида, кино-видео театрларида, видеосалонларда ва бошқа залларда оммавий равишда тижорат ва нотижорат йўли билан намойиш қилиш, сотиш, прокатга ва ижарага бериш, видеотекалар ва прокатга бериш пунктлари орқали тарқатиш мақсадларида нусха кўпайтириш учун мўлжалланган бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, мультипликацион кино ва видеофильмлар рўйхатини юритади.
6. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси муассислари вакилларидан иборат бўлган Компания кенгаши «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у доимий ишловчи ижро этувчи орган Компания бошқарувини сайлайди.
«Ўзбекино» давлат-акционерлик компаниясининг раиси айни вақтда Компания кенгаши ва бошқарувининг раиси ҳисобланади.
7. Муассисларнинг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сонини 40 нафардан иборат этиб белгилаш (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ҳақидаги таклифига розилик берилсин ва унинг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки:
«Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси ва унинг «Кино-видео» ҳудудий акционерлик бирлашмалари ижро этувчи аппарати харажатлари 2000 йилгача давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
«Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясининг раис, компания раисининг биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосаридан иборат раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясига давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан 20 млн сўм миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва кино объектларини, асосий фаолият соҳасини ўзгартирмасдан сақлаб қолишга ва улардан мақсадли фойдаланишга оид зарур чоралар кўрсин.
9. «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
икки ҳафта муддатда компания Низомини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар:
бир ой муддатда «Кино-видео» ҳудудий акционерлик бирлашмаси тўғрисидаги намунавий Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ икки ой муддатда аҳолига кино-видео хизмати кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат мулки қўмитаси корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига инвесторларни, шу жумладан чет эл инвесторларини жалб этишда, шунингдек чет эл инвесторларини жалб этган ҳолда киноплёнка фабрикаси қурилишига техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқишда «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясига кўмаклашсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 6 бадиий, 40 қисмли ҳужжатли, илмий-оммабоп ва мультипликацион фильмлар, 8 та «Зумраша», «Қорақалпоғистон» киножурналларини яратиш, жаҳон киносининг 20 номдаги энг сара намуналарини харид қилиш, нусхалаштириш ва дубляж қилишга, шунингдек кинотармоғи ташкилотларига ажратиладиган ҳар йиллик дотацияларни 2000 йилгача сақлаб қолсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Алоқа вазирлиги «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси учун 1996 — 2000 йилларда контракт-шартнома асосида кадрлар тайёрлашни таъминласинлар.
«Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси Вазирлар Маҳкамасига 1996 — 2000 йилларда энг иқтидорли ёшлар вакилларини илғор хорижий кино академиялар ва ўқув марказларига ўқиш ва малака ошириш учун юбориш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясига 4 та енгил автомашина харажатларига лимит ажратсин.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 2а-уйда жойлашган бинолар мажмуини балансдан «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси балансига ўтказсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Маданият ишлари вазирлигининг Республика илмий-услубият марказини Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уйдаги илгари «Ўздавкинокомпания» эгаллаб турган хоналарга жойлаштирсин.
15. «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчасидаги 98-уйга жойлаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 6-илованинг 2-бандидаги «кино ва видео маҳсулотлари» сўзлари олиб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин: «Кино ва видео маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш» «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси»;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси («Ўздавкинокомпания») фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 6 майдаги 224-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 12 июль,
247-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига 1-ИЛОВА