1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, Сурхондарё вилоятида олиб борилаётган геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 сентябрь,
ПҚ-4461-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПҚ-4461-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига 1-иловада:
а) «Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи» блокида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
учинчи хатбошидаги «Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси» сўзлари «Юридик таъминлаш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
(2-банднинг «б» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги «Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3050-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида:
а) «Группа по развитию предпринимательства и деловой среды, оказания содействия и поддержки экспорта» блокида:
«ведущий специалист — 1» сўзлари чиқариб ташлансин;
«3» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
б) изоҳдаги «59» рақами «58» рақами билан алмаштирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сон қарори 15-бандининг биринчи хатбошидаги «11 880» рақами «11 666» рақами билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги «Тошкент вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3987-сон қарорига иловада:
а) «Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи» блокида:
б) изоҳдаги «69» рақами «68» рақами билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4105-сон қарорида: