1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси ПрезидентИнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маьмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 сентябрь,
787-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 09/21/75/0121-сон)
«7. Санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун ариза берувчи давлат санитария назоратининг ҳудудий органига қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар аризага технологик йўриқнома ва рецептура илова қилади»;
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиология хулосаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба берилади»;
«Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг зарур норматив ҳужжати ёки техник таснифномалар мавжуд бўлмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига хос ҳужжатлар бўйича амалга оширилади»;
ж) 26-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида мувофиқлик сертификати бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
«г) санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази) сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати»;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошидаги «ва ўров» сўзлари чиқариб ташлансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:
«29. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар транзит тарзида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ёпиқ ёки изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган вагонларда, автофургонларда, авторефрежератор ёки контейнерларда Божхона транзит режими тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома берилгандан сўнг олиб ўтилади.
Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома бериш учун ҳақ ундирилмайди.»;
«17. Карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериш (юбориш) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида Инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт»;
«Бажариш муддати» устунининг 2-босқичидаги «Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай» сўзлари «Беш иш кун давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«17. Фитосанитар сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериш (юбориш) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида ҳудудий инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.»;
«Бажариш муддати» устунининг 1-босқичидаги «камида 30 кун қолганда» сўзлари «олдин исталган вақтда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бажариш муддати» устунининг 2-босқичидаги «Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай» сўзлари «Беш иш кун давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 17.02.2021 й., 09/21/75/0121-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)