1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.07.00 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида
2022 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ва ушбу тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарларининг иштирок этиши муносабати билан Самарқанд шаҳрида улкан меъморий, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларнинг зудлик билан амалга оширилиши талаб этилади.
Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Саммитини юқори даражада ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарори билан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,00 фоизни ташкил қиладиган ва қайта молиялаштирадиган банкнинг маржасисиз, 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредитни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий курси бўйича миллий валютада Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг навбатдаги бадали сифатида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан Самарқанд шаҳрининг ички йўллари (кўчалар) ҳолатини яхшилаш ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммити доирасида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
5. Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредитни мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда мазкур жамғармадан ажратиладиган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан мониторинг ўрнатсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 сентябрь,
783-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
* Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/783/3765-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)